Бугун 4 июнь, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Гвардиола сизни қизиқтирган саволларга жавоб берди

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Иқтибослар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Дунёнинг энг машхур мураббийларидан бири саналадиган Пеп Гвардиола яқинда «Скй Спорт» нашри меҳмони бўлди ва ўзига Гоогле тармоғида энг кўп йўлланган саволларга жавоб бериб ўтди. Бугун ушбу қизиқарли интервьюни эътиборингизга тақдим этамиз.

Пеп Гвардиола қайерда туғилган?

Мен Католония яқинидаги кичик шахарчада 1971-йилнинг 18-ноябрь санасида таввалуд топганман.

Ҳозирда ота-онангиз ўша ерда истиқомат қилишадими?

Ҳа онам ва отам ҳалигача ўша шахарчада мен ўсиб катта бўлган Католонияда истиқомат қилишмоқда.

Пеп Гвардиолани футболдан ташқари яна қандай машғулотлар қизиқтиради?

Албатта, гольф! Ўйлашимча футболдан кетгач, ушбу спорт тури билан янада эркинроқ машғул бўламан. Ҳозир ҳам бўш вақт топишим билан ушбу спорт турини томоша қилишни ҳуш кўраман.

Гвардиоланинг фаолиятидаги энг эсда қоларли лаҳзалар ҳақида тўхталиб ўтсангиз?

Жуда қийин савол бўлсада, жавоб аниқ. ўйлашимча ёшлар жамоасидан клубнинг асосий таркибига ўтказилган даврларим фаолиятимдаги энг ёқимлиси эди. Ўша пайтлар бир неча ойгача бўлаётган воқеяларга ишонолмай юрганман. Ҳар тонг уйғониб мен «Барселона» футболчисиман деганча уйдан машғулотлар сари йўл олар эдим. Мен ушбу клуб сафида 11 йил тўп сурдим ва «Барселона»нинг бир бўлагига айлана олдим деб ҳисоблайман.

Дебют учрашувингиз ҳақида тўхталиб ўтсангиз?

Илк бор майдонга тушганимда 19 ёшда эдим. ОчиғИ жуда асабийлашганман. Шунинг учун дебют учрашувим ҳақида эслашни истамайман. Мен «Барселона» билан қўлга киритган ютуқларимдан кўра, машғулотлар ва ўйин амалиётига эга бўлиш учун кураш олиб борган даврларимни ҳотирлашни ёқтираман.

Нима учун Гвардиол «Манчестер Сити»га ўтиб кетди?

Сабаби жуда оддий. Улар мени танлашди ва менга тўлиқ ишонч билдиришди. Бундан ташқари, «шахарликлар»нинг спорт директори билан бундан аввал «Барселона»да фаолият олиб борганимиз учун у менинг вариянтимни раҳбариятга тавсия қилган. Тўғриси АПЛга келишим учун энг катта турткини айнан «Ман Сити» спорт директори берган десам, адашмаган бўламан.

Гвардиола Инстаграм ижтимоий тармоғидан фойдаланадими?

Менинг ижтимоий тармоқларимнинг деярли барчасини яқинларим юргизади. Шундай бўлсада, иложи борича оилавий суратларни жойламасликка урунаман. Тўғриси, менинг нима овқат тановвул қилаётганимни барчага кўрсатишдан ҳеч қандай наф йўқ(кулади)

Демак сиз деярли барча футболчилар сингари таомномангизни, янги либосларингизни кўз-кўз қилмайсиз?

Овқатни барчага кўрсатганингиз билан у мазалий бўлиб қолмайди.

Нима деб ўйлайсиз, Пеп футбол тарихидаги энг кучли мутахассисми?

Албатта йўқ. Бу ҳақида гап сўз ҳам бўлиши мумкин эмас. Барча замонларнинг энг кучли мураббийи бўлиш учун футболда инқилоб қилиш лозим. Мисол учун Йоҳан Кройф сўзимга исбот бўла олади. Алекс Фергуссон эса, ортамиёна жамоани супер гигантга айлантиришни уддалай олди. Жозе Моурино эса, турли ҳил совринларни турли ҳил чемпионатларда қўлга киритгани билан ўзгача.Тўғри, мен 11 йил давомида 28 та мусобақада ғолиб чиқдим, лекин мен мураббийларнинг кучини совринларда деб ҳисобламайман.

Сиз мураббий сифатида ҳам футболчи сифатида ҳам кўплаб совринларни қўлга киритгансиз. Қайси бири ёқимлироқ?

Майдонда тўп суриб чемпион бўлишнинг қиймати йўқ. Бу ўзгача ҳисслар ва ўзгача қувонч бағишлайдиган ҳодиса. Сиз қанчалар кучли мураббий бўлманг, майдонда тўпни шеригингизга узатганчалик роҳатлана олмайсиз. Мен ҳужумчи бўлмаган бўлсамда, футболни майдон ичида кўпроқ ёқтираман. Менимча мураббийларнинг аксарияти футболчилик фаолиятини давом эттириш учунгина шу йўлни танлаганлар. Сиз бутсаларингизни михга илишингиз билан юрагингизда қўрқув пайдо бўлади ва футболни ташламаслик учун нимадир қилиш кераклигини ҳис этасиз. Чимнинг ҳидини, мухлислар олқишини, ўйиннинг босимини жуда тез соғиниб қоласиз. Футболда қолиш учун эса, фақат иккита йўл бор. Ёки мураббий бўлиш, бўлмаса, спорт директори сифатида жараёнда қолиш лозим. Мен ўз футболчиларимга “ Мен бундан 18 йил аввал «Барселона»дан кетган кунимоқ футболчилик фаолиятимни якунламоқчи эдим. Сизлар ҳам ўзларингизни қўлга олинг. Вақт жуда тез ўтмоқда. Футболчининг фаолияти доиммо тез ўз якунига етади. Ҳаракатда бўлиш лозим”,- деганимда уларнинг кўзларида ўзимнинг ёшлик чоғларимни кўргандек бўламан.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 19:15, 22.10.2019. Ўқилди: 4162 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Реал”нинг тирик афсонаси Раул Европа Чемпионлар лигасининг кетма-кет 14 та мавсумида гол ура олган ягона футболчи саналади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик