Англия премьер-лигасининг 10-тури доирасида «Лестер» ўз уйида «Саутгемптон»ни қабул қилиб, 9:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ўйиннинг 10-дақиқасида "тулкилар"нинг ҳужуми пайтида мезбонлар ҳимоячиси Райан Бертран рақиб форварди Айозе Пересега нисбатан ўта қўпол ўйнади. Учрашув ҳаками Андре Марринер ўйинни тўхтатмади ва Чилуэлл ҳисобни очди. Голдан кейин рефери видеоёрдамчи билан маслаҳатлашиб, Бертранни майдондан четлатди.
Шундан сўнг "Лестер" танаффусгача яна 4та, танаффусдан кейин ҳам 4та гол уриб, ҳисобни 9:0 кўринишига келтириб қўйди.
Шу тариқа, Брендан Роджерс жамоаси Англия чемпионатлари юқори дивизиони тарихидаги сафар ўйинида энг йирик ғалабани қўлга киритди. Шу пайтгача ушбу рекорд «Манчестер Юнайтед»га тегишли эди. Манкунианликлар 1999 йилда «Ноттингем Форест» майдонида 8:1 ҳисобида ғалаба қозонишган эди.
Шунингдек, «Лестер» «МЮ»нинг бошқа рекордини такрорлади. Жамоа 1995 йилда Фергюсон қўлостида ўз уйида «Ипсвич»ни 9:0 ҳисобида мағлуб этган эди. Бу жамоалар АЛ тарихидаги энг йирик ҳисобда ғалабага эга бўлиб туришибди.
Ушбу ғалабадан кейин «Лестер» 20 очко билан Англия чемпионати жадвалида 2-ўринга кўтарилиб олган эди.
Учинчи ўриндаги «Манчестер Сити» ҳисобида 19 очко ва битта захира ўйини мавжуд.