Бугун 28 февраль, 2026 йил, шанба.

  • Суперлига
      • 27.02.2026 18:00
      • Бухоро
      • 1:0
      • Қўқон-1912
      • 27.02.2026 18:45
      • Андижон
      • 4:0
      • Сўғдиёна
      • 27.02.2026 19:00
      • Пахтакор
      • 2:0
      • Қизилқум
      • 28.02.2026 18:45
      • Нефтчи
      • 3:0
      • Машъал
      • 28.02.2026 19:00
      • Локомотив
      • 3:1
      • Сурхон
      • 28.02.2026 19:15
      • Динамо
      • 1:2
      • Навбаҳор
      • 01.03.2026 19:00
      • ОКМК
      • -:-
      • Бунёдкор
      • 01.03.2026 19:15
      • Насаф
      • -:-
      • Хоразм
  • «A» Серия
      • 28.02.2026 00:45
      • Парма
      • 1:1
      • Кальяри
      • 28.02.2026 19:00
      • Комо
      • 3:1
      • Лечче
      • 28.02.2026 22:00
      • Верона
      • -:-
      • Наполи
      • 01.03.2026 00:45
      • Интер
      • -:-
      • Женоа
      • 28.02.2026 01:00
      • Леванте
      • 2:0
      • Алавес
      • 28.02.2026 18:00
      • Райо Вальекано
      • 1:1
      • Атлетик Бильбао
      • 28.02.2026 20:15
      • Барселона
      • -:-
      • Вильярреал
      • 28.02.2026 22:30
      • Мальорка
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 01.03.2026 01:00
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Атлетико
      • 28.02.2026 01:00
      • Вулверхэмптон
      • 2:0
      • Астон Вилла
      • 28.02.2026 17:30
      • Борнмут
      • 1:1
      • Сандерленд
      • 28.02.2026 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 28.02.2026 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Брентфорд
      • 28.02.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 28.02.2026 20:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Эвертон
      • 28.02.2026 22:30
      • Лидс
      • -:-
      • Манчестер Сити

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Андижон 1 3
2 Нефтчи 1 3
3 Локомотив 1 3
4 Пахтакор 1 3
5 Навбаҳор 1 3
6 Бухоро 1 3
7 Бунёдкор 0 0
8 Насаф 0 0
9 ОКМК 0 0
10 Хоразм 0 0
11 Динамо 1 0
12 Қўқон-1912 1 0
13 Сурхон 1 0
14 Қизилқум 1 0
15 Машъал 1 0
16 Сўғдиёна 1 0

Ўтган ўйинлар. 1-тур

1-тур Бухоро 1-0 Қўқон-1912
1-тур Андижон 4-0 Сўғдиёна
1-тур Пахтакор 2-0 Қизилқум
1-тур Нефтчи 3-0 Машъал
1-тур Локомотив 3-1 Сурхон
1-тур Динамо 1-2 Навбаҳор

Навбатдаги ўйинлар. 1-тур

01/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
01/03 19:15 Насаф - Хоразм

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

“Реал”га кераги бўлмаган 5 футболчи

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Айни дамда Зинедин Зидан бошқараётган “Реал” клубининг таркиби аввалги даврлардагидек оригинал эмас. Таркибда жамоа учун кераксиз бўлган футболчилар топилади.

Албатта, “қироллик клуби” устози Зинедин Зидан ҳам жамоадан кетиши керак бўлган футболчилар борлигини билади. Аммо бу футболчиларни аниқлашда у билан фикримиз бир хил эмас, афсуски. Тўғри, Зидан тажрибали футболчи бўлган ва айни дамда мураббийлик борасида тажриба оширмоқда. Яъни футболни мендан яхши тушуниши табиий. Аммо шундай ҳолатлар бўладики, уста мутахассис англамаган камчиликни четдан қараб турган мухлис пайқаши мумкин.

Иско. Гарчи франциялик мутахассис испаниялик чарм тўп устасига очиқчасига “кет” демаётган бўлса-да, уни ўйинга туширмай, ўз позициясини кўрсатяпти. Иско бир неча бор кам ўйин амалиётига эга бўлаверса, “Реал”дан кетишини айтди, Зидан эса барибир майдонга туширмаяпти уни. Ҳатто Федерико Вальверде каби Исконинг “тирноғига ҳам арзимайдиган” болакайни асосий таркибга қўшиб қўйди. Тўғри, Зидан бу билан ёш футболчининг тажриба оширишига имконият бермоқчидир, лекин бу Искодан воз кечиш эвазига бўлмаслик керак. Иско айнан Вальверде ўйнайдиган позицияда ҳам кўп иш қила олади. Иско “Реал”га керак футболчи. Тўғри, унинг битта камчилиги бор — баъзан қизғанчиқлиги тутиб қолади. Лекин, муҳими, етарлича иқтидорга эга. Рақибларни бемалол доғда қолдириб, ҳужумчиларни тўп билан таъминлай олади.

Бэйл. Очиғи, Зиданнинг бу борадаги қарори умуман нотўғри. Гарет — айни дамда “Реал” таркибидаги энг кучли футболчилардан бири. Шахсий муносабат бошқа масала, профессионаллик бошқа. Зидан Бэйл билан бафуржа гаплашиб олиб, вазиятни ҳал қилиши керак эди. Аммо, афтидан, у бу ишни етарлича ёки умуман амалга оширмаган. Чунки Бэйл январда “Реал”дан кетади, деган хабарлар тарқалди. Шундоғам таркиби “оқсоқ” бўлиб қолган “қироллик клуби” Бэйлдан ҳам айрилса, Зизу унинг ўрнини тўлдира олармикин.

Энди “Реал”дан кетиши керак бўлган футболчилар ҳақида фикр юритамиз.

Лукас Васкес. Сизни билмадим-у, менда бу борадаги биринчи вариант — Васкес. Испаниялик ярим ҳимоячи битта футболчига ўзини кўрсатиш учун қанча имконият берилиши керак бўлса, ўша имкониятга керагидан ортиқ даражада эга бўлди. Лекин ҳамон ўртамиёна даражада ҳаракат қиляпти.

Васкеснинг ўйинидаги ҳаддан ташқари дағаллик мени ранжитади. Қолаверса, у охирги пайтларда ўзига бино қўядиган одат ҳам чиқарди. Бундан ташқари, ёши ҳам ўтиб бормоқда. Шуниси аниқки, Васкеснинг бори шу, у бундан ортиқ ўйнай олмайди. Шунинг учун Зидан биринчи навбатда уни сотиб юборгани маъқул.

Тибо Куртуа. Зидан бельгиялик посбонга ҳали имконият берса керак, аммо мен Куртуанинг Наваснинг ўрнини босадиган даражада ўйин кўрсатишига ишона олмаяпман. Тўғри, у иқтидорли, аммо бу иқтидор Ла Лигада “Реал” дарвозасини дахлсизлигини сақлаш учун етарли бўлмаяпти. Куртуанинг бўйи меъёридан узунроқ, бу эса гавдасининг бесўнақай кўринишга келишига ва ерлатиб берилган зарбаларни қайтара олмаслигига сабаб бўлмоқда. Қолаверса, узун оёқлар ҳам шармандали голлар урилишига сабаб бўлди. Бу ҳолат мослашиш жараёнидаги ноқулайликлар деб изоҳланмайди энди, чунки Куртуа бир неча бор қўпол хатолар қилишга улгурди.

Карим Бензема. Албатта, Зидан билан бу борадаги фикримиз мутлақо тескари. Франциялик мутахассис Бенземани олиб қолиш учун унинг “натижалари” билан ўзини алдамоқда. Бенземанинг ўтган мавсумда тўпурар бўлгани — бу фойдасиз натижа. Чунки ўтган мавсумда “Реал” ўзи учун шармандали натижа қайд этди. Бу шуни англатадики, Бензема кучли жамоада ўзини кўрсатиб эмас, етакчиси тарк этиб, анча кучсизланиб қолган жамоада одатий ўйинини кўрсатиб етакчи бўлди. Кўпчилик “Бензема Роналдуни голлар билан таъминларди, энди ўзи уряпти”, деган фикрларни ҳам билдирди. Аммо Роналду “Реал”да ўйнаган пайтларида ҳам Каримжон деярли ҳозирги миқдорда голлар уларди. Агар у чиндан ҳам Роналду даврида ўзини қурбон қилиб, кўринмай қолиб, энди озодликка чиққан бўлса, айни дамда қаторлаштириб голлар ураётган бўларди. Бензема — яхши ҳужумчи. Унинг жамоадан кетмаслиги, “Реал” раҳбариятининг франциялик футболчини сотмаслигини ошкора билдираётгани бошқа ҳужумчиларга таъсир қилмоқда. “Реал”га ўтиши мумкин бўлган ҳужумчилар бу қарордан воз кечган пайтларни ҳам кўрдик. Бенземанинг асосий камчилиги — юқори формада ўйнай олмаслиги. Жамоа ютқазаётган ёки ютиши керак бўлган ўйинларда доим характер кўрсата олмаслиги. “Реал”га эса 0:2 га ютқазаётган пайтда ҳисобни 3:2 кўринишига олиб кела оладиган ёки кучли рақибларга қарши 0:0 ҳисобини 2:0 га келтира оладиган, муҳим ўйинларда гол ура оладиган футболчи керак.

Лука Модрич. Модрични бу рўйхатга киритишимизнинг асосий сабаби — ҳозирги Модрич ҳозирги "Реал"ни кучайтира олмайди. У “Олтин тўп”дан кейин кескин пастга шўнғимоқда. “Олтин тўп” олган футболчи жамоасини етаклай билиши, таркибида “Олтин тўп” соҳиби бўлган клуб эса ижобий натижа қайд этиши лозим, аслида. Аммо Лука шуни кўрсатдики, ўтган мавсумдаги “Олтин тўп” бошқа футболчига берилиши керак эди. Юқоридаги уч футболчидан фарқли равишда Модрич яхшироқ ўйнайди, аммо унинг позицияси — марказ. “Реал”нинг марказида эса камида Нголо Канте каби тиним билмас, курашувчан футболчи керак.

Лука Йович. Бу футболчи борасида, очиғи, иккиландим. Чунки ҳозирча Йович ўзга сайёрага тушиб қолган одамга ўхшамоқда. Ҳаракатлари ёмон эмас, лекин “Реал”нинг ўйинини кучайтириш учун сотиб олинган футболчи жуда кўп устунликка эга бўлиши керак. Йович эса ўртамиёна ҳужумчилар сирасига киради ҳозирча. “Айнтрахт”да қаторлаштириб гол урганини эса Бундеслигада тўп сургани ва жамоаси “Айнтрахт” бўлгани билан изоҳлаш мумкин. “Реал” ва Ла Лига эса умуман бошқа дунё. Яъни Йович мажозий маънода чиндан ҳам ўзга сайёрага тушиб қолди.

Зиданга таклифим шу — Йовичга имконият бериб кўриш керак, аммо агар ҳозиргидек ишончсиз ўйнайверса, жавоб бериш лозим.

Погба. “Реал”га кераги бўлмаган 5-футболчи — Поль Погба. Тўғри, у ҳозирча “қироллик клуби”га ўтмади, аммо Зидан уни харид қилиш учун тиш-тирноғи билан курашмоқда. Сўнгги маълумотларга кўра, “Реал” Погба учун 150 млн евро таклиф қилишга тайёр экан. Аммо, шахсий фикримча, Погбадан кўра “Реал”нинг марказига Канте кўпроқ мос келади. Чунки Канте тезкорроқ Погбадан, қолаверса, тўпни олиб қўйиш борасида устаси-фаранг. Погба эса тўпни ўзида олиб юриш бўйича маҳоратли, Кантедан камчилиги эса тўпни олиб қўйишда сустроқ ва тўпни ўзида керагидан кўпроқ олиб қолади баъзан. Агар Зиданнинг мақсади марказни кучайтириш бўлса, Канте ёки шунга ўхшаш бошқа футболчини олгани маъқул. Аммо агар Зизунинг мақсади Погбани сотиб олиш бўлса, унда билмадим...

   Низомжон ИСЛОМОВ

Манба: stadion.uz
Киритилди: 19:26, 29.10.2019. Ўқилди: 13465 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафида дебют ўйинида майдонга тушганидан сўнг 44 сония ўтиб қизил карточка олиб майдонни тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Андижон Драган Черан 1
2 Андижон Пўлатхўжа Холдорхонов 1
3 Пахтакор Достон Ҳамдамов 1
4 Пахтакор Пиотр Пажишек 1
5 Бухоро Шерзод Эсанов 1
6 Андижон Неманья Чаласан 1
7 Андижон Мартин Боакье 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.