Бугун 1 июнь, 2026 йил, душанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

МОҚ қошида ташкил этилган қўллаб-қувватлаш гуруҳининг иккинчи иши дзюдочиларимизга аталди

Баҳо:
+ | -
СПОРТ
Рукн: Янгиликлар
A A A

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Маданият вазирлиги билан ҳамкорилкда Токио Олимпиадасига тайёргарлик кўраётган терма жамоамиз вакилларини қўллаб-қувватлаш мақсадида турл маданий тадбирлар ташкил қилаётгани ҳақида хабар берган эдик. Ўтган ҳафта камондан отиш ва каратэ бўйича терма жамоамиз вакилларига ўтказилган маданий тадбир бугун дзюдочиларимиз учун ташкиллаштирилди. Спорт фахрийлари, журналистлар ва таниқли санъат арбобларидан тузилган Токио-2020 Олимпиадаси учун қўллаб-қувватлаш гуруҳи бугун тушда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси биносида жам бўлди. Шундан сўнг иштирокчилар терма жамоамиз вакиллари билан биргаликда автобусда тадбир ўтказиладиган “Ичан қалъа” меҳмонхонасига йўл олишди.

Меҳмонхонанинг маросимлар учун мўлжалланган ресторанида тадбирнинг бадиий қисми бошланди. Байрам дастури бошланишидан аввал МОҚ вице-президенти, Ўзбекистон дзюдо федерацияси раҳбари Азизжон Камилов, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Ёдгор Саъдиев сўзга чиқиб, спортчиларимизга ўзларининг илиқ тилакларини билдириб ўтишди. Шундан сўнг ўзбек эстрадасининг ёрқин юлдузлари Зиёда, Тоҳир Содиқов, таниқли сўз устаси Шукурулло Исроилов ўз ижод намуналарини спортчиларимизга тақдим қилишди

Қаратилаётган бундай эътибордан руҳланган терма жамоамиз вакиллари ҳам ўз таассуротлари билан ўртоқлашдилар.

“Биз спортчиларнинг мана шундай камтарона натижаларимизни юксак баҳолаётган ҳукуматимизга алоҳида ташаккур айтиб ўтмоқчиман. Муҳтарам юртбошимизнинг бизларга кўрсатаётган шундай эътиборларини биз ҳар жабҳада ҳис қилиб турибмиз. Насиб қилса, бу ғамхўрликларга келаси йил Токиода бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларида олтин медаллар билан жавоб қайтарамиз ”, – деди Шарофиддан Лутфиллаев.

Мазкур тадбирда Ришод Собиров ва Абдулло Тангриев каби яқин ўтмишимизнинг номдор дзюдочилари, шунингдек, юртимизда меҳмон бўлиб турган Афина-2004 Олимпиадаси ғолиби грециялик Илиас Илиадис ҳам сўз олиб, ўзбек дзюдосининг йиллар давомида равнақ топиб бораётганига алоҳида урғу бериб ўтишди.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Маданият вазирлиги билан ҳамкорликда Токио-2020 Олимпиадасига тайёргарлик кўраётган спортчиларимизни руҳан қўллаб-қувватлаш мақсадида мана шундай тадбирларни ташкиллаштиришда давом этади.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 18:46, 02.11.2019. Ўқилди: 1030 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Алекс Фергюсон АПЛда жами 27 марта ойнинг энг яхши мураббийи деб тан олинган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик