Дарҳақиқат, ўтган мавсумда ЕЧЛ финалига қадар етиб борган клубнинг бу мавсумда ишлари сира юришмаяпди. АПЛнинг 9 та турида 3 та дуринг ва 3 та мағлубият қайд этган кубок учрашувида қуйи двизион вакилидан ўта олмаган бўлса, «Бавария»дан ўз уйида дахшатли зарба қабул қилиб олди. Хўш ушбу мағлубиятлар ортида нима ётибди? Муаммоларнинг ечими нимада? Бугун ушбу мавзу атродифда сўз боради.
Руҳий тушкунлик
Спортда футболчининг жисмоний тайёргалиги қанчалар муҳим бўлса, унинг руҳий тайёргарлиги унданда муҳимроқ. Афсуски, ўтган мавсум ЕЧЛ финалидаги мағлубият клуб футболчиларининг руҳий холатларини тўлиқ издан чиқариб юборди.
Бундан ташқари, ўтган мавсум АПЛ ўйинларининг сўнгги турлари «Тоттенҳэм»ни қаттиқ тер тўкишга мажбур этди ва «шпорлар» жуда катта қийинчилик билангина 4-ўринга илиниб олишди. Ва албатта, «Аякс»га қарши ўйинлар чоғида нафақат жисмоний балки руҳий томонлама катта энергия сарф этилди. «Манчестер Сити» ва «Аякс» тўсиғидан ўтиб финалга етиб келган жамоа «Ливерпул»га ҳеч қандай қаршилик кўрсата олмади. Ўзи шундоқ ҳам Почетино қўл остида бирорта совринга эга чиқмаган йигитлар учун ЕЧЛдаги мағлубият тармашиб чиққан қоядан ерга қулашдек салбиий таъсир қилди. Энг ачинарлиси шундаки, «Тоттенҳем» жуда баланд қоядан ерга қулади ва футболчиларнинг аксарияти қўл силтаб юборишди…
Юлдузларнинг «Тоттенҳэм»да қолиш нияти йўқ
Энг ачинарлиси шундаки, «Тоттенҳэм»ни бир неча йиллардан бери топ даражада ушлаб турган футболчиларнинг аксарияти ҳаёлан аллақачон бошқа клуб футболчисига айланиб бўлишган. Эриксон «Реал Мадрид»га ўтиш дардида бўлса, Кейн «Барселона» нишонида турибди. Тоби Алдервейрел бир неча бор «Манчестер Юнайтед» раҳбарлари билан учрашишга ҳам улгурди. Агарда «Тоттенҳем» ушбу футболчиларни сотиб юбормаса, эркин агент сифатида қўйиб юборишга мажбур бўлади.
Шу ўринда «Тоттенҳэм» ва Англия терма жамоаси сардори Ҳари Кейннинг ўз фаолияти давомида бирорта совринни қўлга киритмаганига ишониш қийин, бироқ бу факт. Ўз вақтида клуб олиб қолишга урунсада, унит арк этган Модрич ва Бейлнинг қўлга киритган совринлари ҳақида ортиқча сўзлашнинг хожати йўқ чамамда. Модрич ва Бейл сингари ютуқларга эришиш учун кучлироқ клубга ўтиб кетишни режа қилган футболчиларга мотивация беришнинг сира иложи йўқ…
Янги ўйин модели
Узоқ вақт давомида «Тоттенҳэм»нинг юраги вазифасида тўп сурган Кристиан Эриксон ушбу мавсумдаги ўйинларнинг ярмидан кўпроғида заҳира ўриндиғида қолганининг ўзига яраша сабаблари мавжуд. Гап шундаки, Почетино даниялик футболчининг кетишидан хабар топгач, янги мавсум бошидаёқ янги ўйин услубини шакиллантиришга тушиб кетди. Натижалар ҳам ўз-ўзидан ёмонлашмоқда, лекин бу вақтинчалик холат. Аргентиналик мутахассис янги ўйин услубини жамоага сингдиргач, ҳаммаси ўз изига тушиб кетади. Деярли 5 йилдан бери қўлланиб келинаётган услуб бироз эскиргани учун эмас, ижрочиларнинг йўқлиги сабабли четга суриб ташланмоқда. Ҳисоб-китобларга қараганда, Почетино «Тоттенҳэм»га келган кунидан бошлаб шу кунга қадар атиги 100 миллион еврогина трансферлар учун ажратилган. Солиштириш мақсадида бу мавсумда АПЛга қайтган «Астон Вилла»нинг 200 миллиондан ортиқроқ пулни трансферларга бир ойда сарфлаб юборганини кўрсатиш мумкин. Унутмаслик лозим, Почетинонинг тежамкорлиги «Тоттенҳэм»нинг катта ва замонавий стадион эгаси бўлишини таъминлади.
«Тоттенҳэм»нинг статистикаси тушиб кетди
Янги мавсум стартида прессингда энг ёмон иштирок этаётган жамоалар орасида «Шпорлар» пешқадамлик қилишмоқда. Бундан ташқари, ҳимоядан ҳужумга чиқишда ҳам, клуб жуда ёмон натижа кўрсатмоқда. Қарши ҳужумларда брак тўп узатмалари сони бўйича Почетино шогирдлари АПЛда энг 2-ўринни банд қилишмоқда. Афсуски, тўпни рақиб жарима майдончасида ушлаб туриш борасида ҳам АПЛнинг энг ёмон натижаси айнан «Шпорлар»га тегишли.
Қурумсоқ Дэниэл Леви
Лондон жамоасининг совринсиз мавсумларининг асосий сабабчиларидан бири саналдиган клуб раҳбари ўзининг тежамкорлиги билан донг таратган десак, адашмаган бўламиз. Айнан шу инсон футболчиларнинг маоши ва янги трансферлар учун пулни тежаб қолишнинг янгидан-янги услубларини ўйлаб топиш борасида тенгсиз мутахассис ҳисобланади.
«Тоттенҳем»нинг АПЛ пойгасида 11-ўринга тушиб кетишида Левининг айби бор. Қаҳрамонимиз ўз футболчилари учун жуда катта нарх талаб қилгани боис, бир нечта футболчилар жамоадан норози кайфиятда ўйинларда иштирок этгани етмаганидек, Почетино томонидан жамоага керак бўлган футболчиларнинг трансфер нархи баландлигини баҳона қилиб уларнинг трансферларидан воз кечиб юборган Леви футболга бўлган ўз қарашларини ўзгартирмоқчи эмас.
Айнан шу инсоннинг ҳам клуб инқирозида тутган ўрни салмоқли эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Айнан унинг қаттиққўлиги туфайли Почетино бир нечта фронтда кураш олиб бора оладиган кенгайтирилган таркиб туза олмади ва кўпинча ҳал қилувчи учрашувларда мағлубиятга учради.
Почетино икки йўл устида
«Бавария»дан қабул қилиб олинган 7 та голдан сўнг, аргентиналик мураббийнинг клубда кетиши ҳақидаги маълумотлар кўпайиб кетганидан хабарингиз бор. Дарҳақиқат, ҳозирда Почетинонинг ҳизматлари билан «Бавария», «Барселона», «Манчестер Юнайтед» сингари грандлар қизиқиб қолган. Бу Мауриционинг ишга бўлган профессионал ёндашувига таъсир ўтказмасада, унинг кетиши ҳақидаги хабарлар руҳий босим ўтказиши аниқ. Боз устига, Британиянинг «Миррор» нашри Жозе Моурино «Тоттенҳем» постини эгалаши ҳақидаги хабарни эълон қилгач, «Бавария» клуби мутасаддилари Почетино билан алоқага чиқишган ва унинг кейинг клуби «Бавария» бўлиши борасида илк музокаралар ўтказишга тайёр эканлигини билдиришган.
Почетино кетгани яхшими ёки қолгани?
Ҳозирда клубнинг натижалари қанчалар ҳунук кўринмасин, Почетинонинг клубдан кетиши вазиятни янада ёмон тус олишига сабаб бўлади. Ўзининг 5 ярим йиллик фаолиятида давомида аргентиналик мутахассис жамоани янги даражага олиб чиқиш учун катта ҳажмдаги ишни амалга оширди. Айнан унинг иқтидори туфали «Тоттенҳем» сўнгги йилларда АПЛнинг кучли тўртлигидан муқим жой олишга муваффақ бўлди. Эндиликда унинг клубдан кетиши, муаммога ечиб бўлишига шахсан мен ишонмаяман. Барчасини қишки трансфер ойнаси ҳал этади. Агар Леви яна ўз услубида трансфер ойнасида иштирок этса, Почетинонинг маҳорати ҳам «Тоттенҳем»ни қулашдан сақлаб қолмайди. Ғалабага бўлган иштиёқини йўқотган футболчилар билан бирорта мураббий катта ғалабаларга эриша олмаган ва эриша олмайди ҳам. Қисқача қилиб айтганда, «Тоттенҳем» ўз даражасига қайтиши учун Почетино жамоада қолиши лозим, акс холда, клуб грандлар қаторидан тушиб қолади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).