Бугун 16 сентябрь, 2026 йил, чоршанба.

      • 15.09.2026 00:00
      • Вильярреал
      • 1:2
      • Бетис
      • 15.09.2026 22:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Эспаньол
      • 15.09.2026 00:00
      • Лидс
      • 4:1
      • Ньюкасл
  • Элит ОЧЛ
      • 15.09.2026 15:00
      • Тэжон Хана Ситизен
      • 1:0
      • Кёто Санга
      • 15.09.2026 15:00
      • Гамба Осака
      • 4:1
      • Конган Ханой
      • 15.09.2026 15:00
      • Кашима Антлерс
      • 7:1
      • Ньюкасл Жетс
      • 15.09.2026 15:00
      • Ратчабури
      • 4:6
      • Шангхай Порт
      • 15.09.2026 17:15
      • Бейжинг Гуоан
      • 3:1
      • Поханг Стилерс
      • 15.09.2026 17:15
      • Жоҳор Дорул Таъзим
      • 1:1
      • Бурирам Юнайтед
      • 15.09.2026 21:00
      • Ал-Айн
      • -:-
      • Ан-Наср (СА)
      • 15.09.2026 23:15
      • Ал-Ҳилол
      • -:-
      • Ал-Ғарафа
      • 16.09.2026 15:00
      • Чонбук Моторс
      • -:-
      • Кашива Рейсол
      • 16.09.2026 17:15
      • Порт
      • -:-
      • Виссел Кобе

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 21 48
2 Пахтакор 21 46
3 Навбаҳор 21 41
4 Локомотив 21 35
5 Бухоро 21 34
6 ОКМК 21 32
7 Насаф 21 31
8 Андижон 21 30
9 Динамо 21 30
10 Сўғдиёна 21 28
11 Қизилқум 21 26
12 Сурхон 21 23
13 Хоразм 21 21
14 Қўқон-1912 21 20
15 Бунёдкор 21 19
16 Машъал 21 4

Ўтган ўйинлар. 21-тур

21-тур ОКМК 1-3 Пахтакор
21-тур Нефтчи 2-1 Сурхон
21-тур Насаф 3-0 Бунёдкор
21-тур Динамо 1-0 Қизилқум
21-тур Андижон 2-1 Қўқон-1912
21-тур Хоразм 0-0 Сўғдиёна
21-тур Локомотив 3-0 Машъал
21-тур Бухоро 1-4 Навбаҳор

Сўровнома

  • Жозе Моуриньонинг "Реал"га қайтиши муваффақиятли бўладими?

  • Натижалар | Жами овоз: 1276 та.
  • Сўровномалар архиви
  • Сизнингча, 2026-йил ёзида амалга оширилган энг ажойиб трансфер қайси?

  • Натижалар | Жами овоз: 1556 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 16.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 16.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 16.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 16.09.2026

      05:30 Снукер. Chinese Open. Финал.
      07:00 Велоспорт. Джиро д'Абруццо. Первый этап. Мужчины.
      08:00 Велоспорт. Вуэльта Испании. 21-й этап. Мужчины.
      09:30 Снукер. Chinese Open. Финал.
      11:30 Велоспорт. Гран-при Квебека. Мужчины.
      13:00 Скалолазание. Мужчины и женщины Лазание на скорость. Финал. Мировая серия. Гуйян.
      14:00 Снукер. Chinese Open. Финал.
      15:35 Велоспорт. Вуэльта Испании. Обзор. Мужчины.
      16:35 LIVE Велоспорт. Джиро д'Абруццо. Второй этап. Мужчины. Прямая трансляция.
      18:30 LIVE Велоспорт. Гран-при Валлонии. Мужчины. Прямая трансляция.
      20:30 LIVE Велоспорт. Тур Люксембурга. Первый этап. Мужчины. Прямая трансляция.
      21:50 Снукер. Chinese Open. Финал.
      23:00 Конный спорт. Конкур. Спрюс-Мидоуз. Турниры Большого шлема.
      00:00 Велоспорт. Тур Люксембурга. Первый этап. Мужчины.
      01:00 Автогонки на выносливость. FIA WEC. 6 часов Трассы Америк. Обзор.
      02:00 Снукер. Wuhan Open. Финал.
      03:00 Велоспорт. Вуэльта Испании. Обзор. Мужчины.
      04:00 Велоспорт. Тур Люксембурга. Первый этап. Мужчины.
      04:30 Скалолазание. Микст. Финал. Мировая серия. Гуйян.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Равшан Эрматов: «Чумчуқ сўйса ҳам – қассоб сўйсин»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Расмий тадбирлар / Йиғилишлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2019 йил 8 июндаги 4-сонли баёни асосида Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан ишлаб чиқилган Медиа-режага мувофиқ бугун АОКА анжуманлар залида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 мартдаги “Футболни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳамда мазкур қарор билан тасдиқланган “2018-2022 йилларда Ўзбекистон Республикасида футболни янада ривожлантириш дастури”да белгиланган вазифаларнинг ижро этилиши мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди.

Унда Ўзбекистон футбол ассоциацияси мутасаддилари – ЎФА биринчи вице-президенти – Равшан Эрматов, ЎФА бош котиби – Аваз Максумов, терма жамоалар бўлими бошлиғи Азизбек Ҳайдаров, Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи – Вадим Абрамов, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси мураббийи – Равшан Ҳайдаров, шунингдек, ЎФАнинг тегишли бўлим бошлиқлари иштирок этишди.

Очиқ суҳбат ҳамда савол-жавоб тарзида ўтган матбуот анжуманида турли мавзулар, жумладан, футболимиздаги оғриқли нуқаталар, клубларни хусусийлаштириш, болалар футболидаги муаммолар, турли ёшдаги терма жамоаларимиз учун футболчи тайёрлашнинг якдил тизимини яратиш, малакали футбол мураббийларини етиштириш, футбол соҳасида фаолият олиб борадиган мутахассисларни тайёрлаш ва бошқа қатор мавзуларда фикр ва мулоҳазалар билдирилди.

- Ўзбек футболи ҳақида гап кетганда, аввало ютуқ ҳамда муваффақиятларимиз қаторида бир қанча муаммолар, ўз ечимини узоқ вақтдан буён кутаётган масалалар ҳам бор эканини алоҳида қайд этиш лозим. Яқинда Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев Осиё футболи раҳбари Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифани қабул қилдилар ва ўша учрашув мобайнида бугунги ўзбек футболининг ҳолати, унинг яқин ва узоқ муддатга мўлжалланган истиқболи мавзуси батафсил муҳокама этилди. Шу жараёнда бугунгача бир неча бор юртимизда футболни ривожлантириш бўйича қарор ва фармонлар қабул қилингани, лекин уларнинг ижроси таъминланишида камчиликлар кузатилганини таъкидлаган давлат раҳбари эндиликда чиндан футболнинг ривожига туртки берадиган қарор лойиҳасини тайёрлаш ва Ўзбекистонда футболнинг ривожланишини тизимли тарзда йўлга қўйиш бўйича топшириқлар бердилар. Шу асосда ҳудудлардаги мавжуд муаммоларни, болалар ва ўсмирлар футболига эътибор ва шароитни, мавжуд инфратузилмаларни ўрганиб чиқиб, керакли хулосаларга эга бўлдик ва эндиликда ушбу камчиликларни бартараф этиш устида иш олиб борамиз, - дея таъкидлади Равшан Эрматов.

Ҳудудий футбол ассоциациялари фаолияти қониқарли даражада йўлга қўйилмагани бўйича берилган саволга жавоб берар экан, ЎФАнинг ҳудудий футбол ассоциациялари билан ишлаш бўлими бошлиғи Бахтиёр Ширинов мазкур масала бўйича муаммолар сўнгги вақтларга келиб бартараф этила бошланганини таъкидлади.

- Аксарият вилоятлар футбол ассоциациялари номигагина фаолият кўрсатиб келган. Бу борадаги аҳволни ўнглаш мақсадида ЎФАда Ҳудудий футбол ассоциациялари билан ишлаш бўлими ташкил этилди. Натижада ҳар бир вилоятдаги футбол ассоциациясининг иш-фаолияти ўрганилиб, назорат амалга оширила бошланди. Ҳар бир ассоциацияга зарур йўналишлар бўйича мутахассислар ишга таклиф этилди. 2020 йилдан бошлаб ҳар бир вилоят футбол ассоциацияси ўз ҳудудий чемпионатини ташкил этиш ҳамда болалар футболига эътибор бўйича катта ҳажмда иш олиб бора бошлайди, - деди Бахтиёр Ширинов.

Клублар ҳамда футбол идораларида фаолият олиб борувчи ўз мутахассислиги бўйича етук малака ва маҳоратга эга кадрлар етишмовчилиги мавжуд экани борасидаги саволга Равшан Эрматов жавоб берди.

- Ҳар бир соҳада ўз мутахассислиги бўйича билимга эга кадрлар фаолият кўрсатиши иш жараёнининг ҳам унумли бўлишини таъминлайди. Халқимизда “Чумчуқ сўйса ҳам – қассоб сўйсин”, деган нақл бор, шу жумладан, футбол соҳасида ҳам кўпроқ бу борада малакали мутахассислар ишлагани мақсадга мувофиқ. Бугунги кунда футболнинг турли йўналишида ўз ишининг устаси бўлган малакали мутахассисларни етишмаслиги клублар, ҳакамлик, болалар футбол мактаблари, футбол академиялари, футбол инфратузилмаси, ҳудудий футбол ассоциациялари талаб даражасида фаолият юритишига тўсқинлик қилиб келмоқда. Футбол академияси ҳамда футбол мактабларини тамомлагач, ҳар бир футболчи ҳам профессионал футбол ўйнаб кета олмаслигини яхши биламиз ва уларга футболда иккинчи имкониятни берадиган, яъни мураббий, селекционер (скаут), ҳакам, футбол менежерлари, футбол агентлари, маркетинг соҳаси ходимлари, спорт психологлари каби футбол мутахассисларини тайёрлаш бўйича марказ ташкил этишни бугунги ва эртанги кун футболи талаб этяпти, - дея таъкидлади Равшан Эрматов.

Матбуот анжуманида иштирок этган ОАВ вакиллари томонидан, шунингдек, спорт билим юртларини футбол соҳаси бўйича тамомлаб, аммо зарур лицензияси йўқ экани сабаб мураббий сифатида фаолият олиб бора олмаётган битирувчилар сони оз эмаслиги бўйича ҳам саволлар берилди.

- Тўғри, спорт билим юртларини футбол соҳаси бўйича тамомлаб ҳам зарур лицензияси йўқ экани боис ҳатто болалар жамоаларида мураббий сифатида иш топа олмаган битирувчилар сони кўпчиликни ташкил этиб келади. Шу муаммога ечим топиш мақсадида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети билан биргаликда янги лойиҳани йўлга қўймоқдамиз. Унга кўра, эндиликда 3 ҳамда 4-курс талабалари ўқишни тамомламасдан ҳам ЎФАнинг “D” ҳамда “C” лицензияларига ўқиш имконига эга бўлишади, - деди Аваз Максумов.

Бундан ташқари терма жамоаларимизга иқтидорли футболчиларни тайёрлаб беришнинг ягона тизимини йўлга қўйиш масаласида ЎФА иш олиб бормоқдами, деган савол билан ҳам мурожаат этилди. Бу саволга ЎФА Терма жамоалар бўлими бошлиғи Азизбек Ҳайдаров жавоб берди:

- Биз мазкур масалада иш жараёнини бошладик. Турли ёш тоифасидаги терма жамоаларимизда бир хил услубни шакллантириш, бир терма жамоадан иккинчисига футболчи етказиб беришни таъминлаш мақсадида ягона дастур ишлаб чиқяпмиз. Унинг асосида ёш ҳамда замонавий футбол кўникмаларига эга мутахассисларни терма жамоаларимизга таклиф этишни бошладик. Мисол учун, Сервер Жепаров ҳам эндиликда ўсмирлар терма жамоаларимиздан бирида мураббий сифатида ишлайди. Секин-аста барча терма жамоаларимизда ягона услубни шакллантириб, ёш терма жамоалардан олимпия ва миллий жамоага маҳоратли ўйинчилар етказиб бериш бўйича якдил тизимни йўлга қўямиз, - деди Азизбек Ҳайдаров.

Очиқ ва самимий руҳда ўтган матбуот анжуманида яна бир қатор масалалар бўйича фикр алмашилди, журналистлар ўзларини қизиқтирган савол, таклиф ва мулоҳазаларни билдиришди. ЎФА вакиллари ҳам саволларга батафсил муносабат билдириб, мавжуд ютуқ ҳамда камчиликлар хусусида бафуржа тўхталиб ўтишди.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 19:52, 05.11.2019. Ўқилди: 7814 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 1950 йилги Жаҳон чемпионатида Бразилия – Уругвай ўйини (Маракана стадиони)ни 199 мингдан ортиқ мухлис стадиондан томоша қилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 14
2 Нефтчи Стипе Перица 12
3 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 11
4 Насаф Бобур Абдухолиқов 9
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 Бухоро Шерзод Эсанов 9
7 Навбаҳор Ҳусайн Норчаев 8
8 Пахтакор Чинеду Стефан 8
9 Пахтакор Достон Ҳамдамов 8
10 Нефтчи Алишер Одилов 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик