Бугун 10 апрель, 2026 йил, жума.

  • Суперлига
      • 09.04.2026 19:00
      • Нефтчи
      • 0:1
      • Пахтакор
      • 09.04.2026 19:00
      • Бухоро
      • 2:0
      • Қизилқум
  • «A» Серия
      • 10.04.2026 23:45
      • Рома
      • -:-
      • Пиза
      • 11.04.2026 18:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Кремонезе
      • 11.04.2026 18:00
      • Торино
      • -:-
      • Верона
      • 11.04.2026 21:00
      • Милан
      • -:-
      • Удинезе
      • 11.04.2026 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Ювентус
      • 11.04.2026 00:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 11.04.2026 16:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Борнмут
      • 11.04.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Эвертон
      • 11.04.2026 19:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Брайтон
      • 11.04.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Фулхэм
      • 11.04.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Жирона
      • 11.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Алавес
      • 11.04.2026 19:15
      • Эльче
      • -:-
      • Валенсия
      • 11.04.2026 21:30
      • Барселона
      • -:-
      • Эспаньол
      • 12.04.2026 00:00
      • Севилья
      • -:-
      • Атлетико

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 6 15
2 Пахтакор 6 15
3 Бухоро 6 13
4 Бунёдкор 6 13
5 Навбаҳор 6 12
6 Насаф 6 11
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 6 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна
6-тур Нефтчи 0-1 Пахтакор
6-тур Бухоро 2-0 Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Янги “аристократлар”: ҳамма гап Лэмпарднинг гегемонлигида

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Кеча “Челси” клуби ҳақиқий шоуни намойиш этиб берди.

“Аристократлар”нинг ЕЧЛ гуруҳ босқичи навбатдаги турида “Аякс”га қарши ўйинини кўрарканман, бир жиҳатга қойил қолдим: гарчи ёш бўлса-да, гарчи тажрибаси у қадар юқори бўлмаса-да, Лэмпард “Челси”дек клубда ўз гегемонлигини ўрнатибди.

Очиғи, биринчи бўлимдаги қақшатқич зарбадан кейин “Челси” мағлубиятдан қутулиб қола олмаса керак, деб ўйлагандим. Аммо танаффусда Лэмпард керакли гапларни топа олганки, иккинчи бўлимда Лондон клуби мағлубиятдан қутулиб қолди. Жамоанинг ўйини сезиларли даражада ўзгарди.

Шу ўринда ҳақли савол туғилади: Френк бунга қандай эришди?  Шунга ишончим комилки, собиқ футболчи собиқ жамоасига тайёр, пухта ўйланган ғоя билан, режалар билан келган. “Челси”даги мураббийлик курсиси бўшагани, ўзига қизиқиш бўлаётганини сезган заҳотиёқ режалар тузишга киришган. Бошида тажрибали футболчиларга жавоб бериб юборганида, айниқса, Давид Луисни “Арсенал”га арзонга бериб юборганида ажаблангандим Лэмпард нима қиляпти деб. Энди тушундимки, Френкка тажрибали футболчилардан кўра айтганини сўзсиз бажарадиган футболчилар керак. Лэмпард жамоада унинг буйруқларини сўзсиз бажарадиган, эътироз билдирмайдиган ўйинчиларни йиғди. Ёшларни йиғди. Вазиятга реал қарайдиган бўлсак, унда иккита йўл бор эди: ё “Челси”га мослашиш, ё “Челси”ни ўзига мослаштириш. У иккинчи йўлни танлади. Бунинг асосий сабаби ундаги ўзига бўлган ишонч. Лэмпард ғояларининг келажаги борлигига ишонди ва қўрқмасдан “Челси”дек жамоани ўзига мослаштирди. Бундай олиб қараганда, унинг Лондон клубига мослашиши қийин ҳам эди. Чунки Лэмпард бундай гранд жамоада биринчи бор ишламоқда.

Лэмпарднинг яна бир устун томони — ёш футболчилар билан ишлай олиши. Ёш футболчилардаги чексиз шиддат, иштиёқни керакли томонга йўналтира олиши. Жемми Абраҳам, Мейсон Моунт... Айни дамда “Челси” таркибидаги Лэмпард кашф этаётган бундай ёш юлдузларни истаганча санаш мумкин. Қувонарли томони шундаки, одатда, клубларда авлодлар алмашинуви даврида натижалар кескин ёмонлашиб кетади. Лэмпард эса бу борада мувозонатани сақлай оляпти. Айни дамда Лондон клубида авлодлар алмашинуви кенг миқёсда амалга ошириляпти, таркиб кескин ёшарган, шу билан бирга ўйин сифати тушиб кетмаган, жамоа яхши натижалар қайд этяпти.

Лэмпард давридаги “Челси” иродали жамоага айланди. Лондон клуби камбеклар намойиш этишга ўрганиб бормоқда. Бу шуни кўрсатадики, ёш мураббий футболчиларнинг руҳий ҳолатига ҳам жиддий эътибор қаратган. Шогирдларини ҳар қандай ҳолатда ҳам курашишга, тушкунликка тушмасликка ўргатган. Ваҳоланки, бундай жиҳат кучли клубларда ҳам етишмайди ҳозир. Масалан, “Барселона”. “Леванте”га қарши ўйинда дарвозасидан голлар ўтказиб юборган Каталония клуби  тушкунликка тушиб қолганди. “Челси”нинг “Аякс”га қарши ўйиндаги вазияти бундан ҳам қийинроқ эди, аслида. Лэмпард эса сеҳрли сўзлари ва тавсиялари билан вазиятни ўнглашни уддалади. Тўғри, голланд клубининг тўққиз киши бўлиб қолгани ҳам ёрдам бергандир, аммо, барибир, “Челси” кеча уддалаган ишни амалга ошириш унча-бунча жамоанинг қўлидан келмайди.

Лэмпард янги “Челси”ни яратяпти. Лондонда “аристократлар”нинг янги, мутлақо янгиланган авлоди етишиб чиқмоқда. Агар вазият шу тарзда давом этса, яқин икки йил ичида олдинги “Челси”дан қолишмайдиган, балки, ундан-да қудратлироқ янги “Челси”ни кўришимиз мумкин. Эҳтимол, Лэмпард янги Дрогбаларни, янги Лэмпардларни, янги Жон Терриларни кашф этар. Ҳар ҳолда, биз шунисига тилакдошмиз. “Челси”  мухлислари бунга муносиб.

Низомжон ИСЛОМОВ

Манба: stadion.uz
Киритилди: 21:00, 06.11.2019. Ўқилди: 6954 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду ўзининг профессионал фаолияти давомида тўққиз марта қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик