Олдинроқ Португалия терма жамоаси ва “Ювентус” клуби футболчиси Криштиану Роналду янги можарога сабаб бўлиб қолгани ҳақида ёзгандик.
Ҳаммаси “MTV Europe Music Awards” тадбирида бошланди. Мусиқа борасида совриндорларни тақдирлаш маросимига Роналду рафиқаси Жоржина Родригес билан ташриф буюради. Айни шу пайтда футболчи ва рафиқаси ўртасида жанжал юзага келади. Бунга Роналдуга илиқ муносабат билдирган португалиялик актриса Рита Перейра сабабчи эди.
ЭСКИ МУНОСАБАТЛАР
Роналду ва Рита бундан бир неча йил аввал танишишган. У пайтда Криштиану россиялик модель Ирина Шейкни ҳам танимасди. Роналду ва Рита ўртасидаги ишқий муносабатлар узоқ давом этмади, аммо уларнинг муносабатини тўлиқ тугаган деб ҳам бўлмасди. Аслида, Роналду ва Рита қандайдир можаро ёки жиддий сабаб билан эмас, шунчаки ажрашишганди. Ўз ўрнида Рита Перейра Криштиану билан муносабатлари сира ҳам ёмонлашмаслигини таъкидлаганди. Жумладан, Роналду Перейра билан ажрашганида ҳам Рита футболчи ҳақида умуман салбий фикр билдирмаганди.
Буни қарангки, Ирина Шейк билан ораси анча яқин бўлган пайтларида ҳам Роналду ҳамюрти билан алоқаларни узмаган. Бу эса Роналду ва Рита ўртасидаги пинҳона муносабатларнинг ошкора бўлишига олиб келганди. Ўшанда Роналду бу қилиғи учун Иринадан узр сўраган ва Шейк ҳам уни кечирганди.
ЖОРЖИНАНИНГ РАШКИ ҚЎЗИДИ
Табиийки, биз билган нарсаларни Жоржина ҳам яхши билади. Шу боис маросимда Роналдуни жуда илиқ қарши олган Рита Перейранинг қилиқлари унга ёқмади. Аксига олиб, Роналду ҳам Ританинг муносабатига анчагина ижобий жавоб қайтарган, натижада рафиқаси ва унинг ўртасида жанжал юзага келган. Гувоҳларнинг айтишича, жуфтликнинг жанжали маросим вақтида ноқулай муҳитни юзага келтирган. Жоржина Роналдуга нисбатан ғазабини яшириб ўтирмаган.
Таъкидлаш жоизки, Роналду Жоржина Родригес билан 2017 йилда танишган. Бу пайтда португалиялик юлдуз онасига етарлича ҳурмат кўрсатмагани учун Ирина Шейк билан орани очиқ қилганди. Жоржина Роналдуга қиз фарзанд ҳадя этди. Уларнинг шунингдек суррогат онадан туғилган учта фарзанди ҳам бор.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).