Италиялик мураббийи «МЮ»ни бошқармоқчи.
London Evening Standard нашрининг хабарида ёзилишича, Туриннинг «Ювентус» клуби собиқ бош мураббийи Массимилиано Аллегри «Бавария» клубини бошқаришдан бош тортди.
Немис клуб айни пайтда бош мураббийсиз қолмоқда. Шу боис ушбу лавозимга италиялик мутахассисни таклиф қилганди. Бироқ, Аллегри «Манчестер Юнайтед» клубини бошқариш ниятида “Бавария” таклифига рад жавобини берди.
Эслатиб ўтамиз, Арсен Венгер “Бавария”ни бошқариши мумкин бўлган мутахассис бўлиб турганди, бироқ, аввалроқ Венгер ҳам бошқармаслиги ҳақида хабарлар янгради.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).