“Манчестер Сити” клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола Англия чемпионатининг 12-туридан ўрин олган “Ливерпуль”га қарши кечган ўйинданг сўнг қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:
“Бугун биз нега чемпион жамоа эканлигимизни кўрсатдик. Мен ўз жамоам билан фахрланаман. Биз Европанинг энг яхши жамоасига қарши қандай ўйнаганимиз билан ғурурланишимиз керак.
Ҳакамдан сўраладиган саволларни менга берманг. Майк Райли ва унинг ВАРдаги ёрдамчиларидан сўранг. Мен жамоамнинг бугун кўрсатган ажойиб ўйини ҳақида гаплашмоқчиман. Бу бизнинг энг яхши ўйинларимиздан бири эди.
Биз икки марта кетма-кет чемпион бўлган жамоага мос ўйнадик. "Ливерпул" яхши ўйнаганини инкор қилиб бўлмайди, аммо биз ҳам яхши ўйнадик ва характер кўрсатдик.
Бу Чемпионлар лигасидаги ўйинга ўхшаб кетди. Ўша ўйинда ҳам ажойиб вазиятда эдик, бугунги ўйинда ҳам яхши ўйнадик. Биз ҳаракат қилдик ва таслим бўлмадик. Айнан шунинг учун биз икки марта кетма-кет чемпионатни ютганмиз. Биз доим охиргача курашамиз.
Бундай ўйинни АПЛ мухлисларига кўрсатиш икки жамоа учун ҳам ғурур.”, -дейди мураббий.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).