Жаҳон чемпионати-2022 саралаш босқичи доирасида бугунги мағлубиятдан кейин Ўзбекистон терма жамоаси ўз гуруҳида нафақат 2-ўринга тушиб қолди, балки 3-поғонага ҳам тушиб кетиши мумкин эди.
Яман терма жамоаси Баҳрайнда Фаластинни қабул қилиб, кичик ҳисобда ғалаба қозонди. Баҳснинг 35-дақиқасида фаластинлик футболчи Абу Варда майдонда четлатилди. Қолган дақиқаларда бир киши бўлиб ўйнаган яманликлар битта гол уришга муваффақ бўлди.
Бу Яманнинг ушбу саралаш босқичидаги дастлабки ғалабаси бўлди ва улар ўз очколарини 5тага етказиб олишди. "D" гуруҳида Фаластин ва Сингапур ҳисобида 4тадан очко мавжуд.
Шу тариқа, Саудия Арабистони 8 очко билан гуруҳ пешқадами бўлиб турибди. Ўзбекистон терма жамоаси эса 6 очко тўплаган ҳолда 2-поғонани банд этган. 19 ноябрь куни Ўзбекистон Тошкентда Фаластинни, Яман эса Сингапурни қабул қилади.
ЖЧ-2022 саралаш. "D" гуруҳи, 5-тур
Яман – Фаластин - 1:0 (0:0)
Гол: 1:0 – 54 Ад-Доҳий.
Яман – Сайид, Ад-Доҳий (Ал-Мадорий, 87), Абд-Рабо, Бокшан, Ал-Гаҳвасий, Ал-Матарий, Ал-Ворафий (Моҳир, 80), Содиқ, ЖАмол Сарҳан, Мансур, Ас-Сарорий.
Фаластин – Али, Ал-Баттат, Бадорий, Жобир, Абу Варда, Ҳамид, Ал-Бадавий, Ямин (Салим, 85), Дарвиш (Шабон, 69), Батран (Шехаде, 59), Вади.
Огоҳлантиришлар: Батран (9), Абу Варда (27), Ал-Бадавий (45).
Четлатиш: Абу Варда (35).
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).