Бугун 30 май, 2026 йил, шанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Азиз Ҳайдаров: «Мухлислардан узр сўрайман»

Баҳо:
+ | -2
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Миллий терма жамоа / Расмий учрашувлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Ўзбекистон терма жамоаси мураббийлар штабидан жой олган Азиз Ҳайдаров Саудия Арабистонидан учралган мағлубиятдан сўнг, сайтимиз учун интервью бериб ўтди.

— Бугун терма жамоамизга нима етишмади, деб ўйлайсиз?
— Албатта, омад етишмади. Бугун йигитлар ҳеч қайси жабҳада рақибдан ортда қолишгани йўқ. Афсуски, ўйин сўнггида иккита кичик хатолар туфайли мағлубиятга учрадик. Нафақат мухлислар, балки ўзимиз ҳам сўнгги дақиқаларда ўтказиб юборган голлардан сўнг чуқур шок ҳолатидамиз.

— Шомуродов иккинчи таймда бўшроқ ҳаракат қилгандек туюлмадими?
— Менимча йўқ. У Бугун битта гол киритди ва жамоа учун меҳнат қилди. Афсуски, яратилган вазиятларидан бирини амалга ошира олмади. Шундай бўлсада, унинг ҳизматларини юқори баҳоламаслик нотўғри бўлади.

— Ҳакамлик борасида нима дея оласиз?
— Нима ҳам дердим? Улар ҳам инсон ва улар ҳам хато қилишади. Бугунги учрашувда ҳакамлик ҳақида фикр билдирганим билан ҳеч нарса ўзгариб қолмайди.

— Бугунги мағлубиятдан сўнг, мухлисларнинг майдонга қайтариш жуда мушкул бўлади?
— Дарҳақиқат, бугун стадион бизни тўлиқ қўллаб турди. Минг афсуски, бугун бизда воқеалар кўпайиб кетди. Ҳозир йигитларга нима дейишни ҳам билмай қолдик. Қаттиқ ҳам гапирдик, энг сўнгги имконият эканлиги ҳақида ҳам тушунча бердик. Бир неча кундан сўнг, бизни Фаластинга қарши ўйин кутиб турибди. Йигитларга ортиқча босим уюштиришдан наф йўқ. Олдимизда қолган имкониятлардан фойдаланишдан бошқа чорамиз йўқ. Бу бизнинг йигитлар. Улар бизнинг маҳсулотимиз. Бу йигитларнинг ўрнига Бразилия ёки Аргентинадан футболчи келиб тўп сурмайди. Мухлислардан бугунги мағлубият учун узр сўрайман. Бизни охиригача қўллаб туришларини илтимос қиламан.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 23:11, 14.11.2019. Ўқилди: 7887 марта. Фикрлар: 21 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Анхел ди Мариянинг умумий трансферларига барчадан энг кўп - жами 132.6 миллион фунт стерлинг сарфланган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик