Бугун 26 май, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Оскар Де Ла Ҳойя: «Бектемир — ваҳший йиртқич»

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Спорт турлари / Бокс
Рукн: Янгиликлар
A A A

Профессионал бокснинг супер ўрта (-76,2 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган Бектемир Мелиқўзиев (3-0, 3 КО) АҚШнинг машҳур Golden Boy промоутерлик компанияси билан шартнома имзолади. Бу ҳақда компания ўзининг твиттердаги саҳифасида маълум қилган.

Промоутерлик компанияси раҳбари, собиқ боксчи Оскар Де Ла Ҳойя Мелиқўзиев билан тузилган шартномадан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Биз «Мир бокса» (World of Boxing) билан Бектемир Мелиқўзиевнинг фаолиятини тарғиб қилишда ҳамкор бўлганимиздан хурсандмиз. Бу йигит — мутлақ ваҳший йиртқич. У кучли, чидамли, оёқ ва қўл ҳаракатлари ҳам жуда тезкор. Айниқса бу ўзининг вазн тоифасида сезиларли даражада. Биз унинг рейтингда жуда тез кўтарилишини ва 168 фут (76,2 кг)вазн тоифасидаги барчага кўрсатиб қўйишини сабрсизлик билан кутмоқдамиз», дея гапириб ўтган Де Ла Ҳойя.

«Бектемир ҳали ёш, аммо шунга қарамай ўта тажрибали ва ҳаваскор боксда ўзининг иқтидорини намойиш этишга муваффақ бўлган. Ўзи ҳам профессионал бокснинг энг юқори чўққисига чиққан Оскар Де Ла Хойядек функционер билан ҳамкорлик натижасида Бектемирнинг ҳам юқори чўққиларни забт этишига ишончим комил», деган «Мир бокса» раҳбари Андрей Рябинский.

«Бек — рингда ҳақиқий безори, аммо рингдан ташқарида жуда ёқимли ва қувноқ бола. Мен Golden Boy билан ҳамкорликда у аллақачон эришиб бўлган юлдузликнинг энг юқори чўққисига чиқишини сабрсизлик билан кутмоқдаман», дея гапирган Мелиқўзиевнинг менежери Вадим Корнилов.

Шунингдек, Бектемир Мелиқўзиевнинг ўзи ҳам янги шартномадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтган.

«World of Boxing ва Golden Boy билан ҳамкорликда узоқ ва муваффақиятли фаолият юритишимга кўзим етмоқда. Бундай профессионал жамоага эга эканим жуда ҳам ёқимли. Мен уларнинг кўпчилигини боксчи сифатида ўтказган жангларини ТВ орқали кўрардим ва қачондир АҚШда худди улардек жанглар ўтказишни орзу қилардим. Энди бу имконият менда бор ва ундан бор қобилиятларимни ишга солиб фойдаланаман. Чалғиб қолманг, энди барча жангларим ўтказиб юбориш мумкин бўлмайдиган даражада ажойиб спектаклга айланади», деган Мелиқўзиев.

Эслатиб ўтамиз, Бектемир Мелиқўзиев декабрь ойида ўзининг илк чемпионлик камари учун рингга чиқади. Унга франциялик собиқ жаҳон чемпиони Ҳассан Н‘Дам Н‘Жикам (37-4, 21 КО) рақиблик қилиши кутилмоқда.

Манба: gosport.uz
Киритилди: 02:14, 16.11.2019. Ўқилди: 7464 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, фақат 5та давлат — Мексика, Италия, Франция, Германия ва Бразилияда ЖЧга 2 мартадан мезбонлик қилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик