Бугун 19 май, 2026 йил, сешанба.

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [6621]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2608]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2493]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [2145]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2136]

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [2044]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2028]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [1951]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [1785]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [1684]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 37 94
2 Реал Мадрид 37 83
3 Вильярреал 37 69
4 Атлетико 37 69
5 Бетис 37 57
6 Сельта 37 51
7 Хетафе 37 48
8 Райо Вальекано 37 47
9 Валенсия 37 46
10 Реал Сосьедад 37 45
11 Эспаньол 37 45
12 Атлетик Бильбао 37 45
13 Алавес 37 43
14 Севилья 37 43
15 Осасуна 37 42
16 Эльче 37 42
17 Леванте 37 42
18 Жирона 37 40
19 Мальорка 37 39
20 Реал Овьедо 37 29

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Райо Вальекано 2-0 Вильярреал
37-тур Атлетико 1-0 Жирона
37-тур Осасуна 1-2 Эспаньол
37-тур Атлетик Бильбао 1-1 Сельта
37-тур Эльче 1-0 Хетафе
37-тур Леванте 2-0 Мальорка
37-тур Реал Сосьедад 3-4 Валенсия
37-тур Севилья 0-1 Реал Мадрид
37-тур Реал Овьедо 0-1 Алавес
37-тур Барселона 3-1 Бетис

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 00:00 Бетис - Леванте
24/05 00:00 Сельта - Севилья
24/05 00:00 Алавес - Райо Вальекано
24/05 00:00 Валенсия - Барселона
24/05 00:00 Реал Мадрид - Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Мальорка - Реал Овьедо
24/05 00:00 Хетафе - Осасуна
24/05 00:00 Жирона - Эльче
24/05 00:00 Эспаньол - Реал Сосьедад
25/05 00:00 Вильярреал - Атлетико

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

РПЛнинг энг омадли трансферлари

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Россия Премьер-лигаси
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

"Ростов" жамоаси "Бунёдкор" клубидан Элдор Шомуродовни атиги 400 минг эвро ҳарид қиладганидан хабарингиз бор. Ҳозирда Элдорнинг трансфер қийиати 10 баробардан ошиб кетди. Бундан ташқари унинг клуб ғалабаларига қўшайотган хиссаси ҳам улкан. Бугун РПЛдаги шунга ўҳшаш энг омадли трансферлар билан таништириб ўтамиз

Милош Красич

Сербиялик ярим ҳимоячи «армиячилар» сафига 2004-йилда «Войводина» клубидан 2,25 миллион евро эвазига ўтганида, унинг келажаги бу даражада порлоқ бўлишини ҳеч ким тасаввур ҳам қилмаган бўлса, ажаб эмас. Қахрамонимиз 6 йил давомида «ЦСКА»нинг алмаштириб бўлмас футболчисига айланади. Ўзининг илк мавсумидаёқ Россия футболи тарихидаги илк «УЭФА кубоги»ни қўлга киритади. Шунингдек, икки бор чемпионатнинг олтин медаллари ва 4 бор мамлакат кубогига эга чиқади. 2008/09-йилги мавсумда Красич ўзининг энг яхши мавсумини ўтказади. Чемпионат давомида 9 бор дарвозаларни ишғол қилган ярим ҳимоячи 9 та ассистга ҳам эга чиқади. Кейинги мавсумда эса, ЙЧЛ гуруҳ босқичида 4 та гол киритишга муваффақ бўлади ва ўша йили Сербияда йил ўйинчиси деб эътироф этилади. 2010-йилда бўлиб ўтган ЖЧда иштирок этган Милош август ойида «Ювентус» футболчига айланади. «ЦСКА» эса, унинг трансферидан 15 миллион евро ишлаб олишга муваффақ бўлади.

Квенси Промес

Голландиялик ҳужумчининг трансфери Москванинг «Спартак» клуби учун 11 миллио еврога тушган бўлсада, ушбу трансфери ўзини тўлиқ оқлади десак, адашмаган бўламиз. Ҳужумчи ўзининг илк мавсумидаёқ гол киритишни бошлаб юборади. 4 йил давомида «Спартак» сафида 100 дан ортиқ ўйин ўтказган ҳужумчи 65 бор рақиб дарвозасини ишғол қилишга ва 33 бор жамоадошлари учун голли вазият яратиб беришга муваффақ бўлади. «Спартак»нинг чемпионлиги учун катта улуш қўшган ҳужумчи Европанинг топ жамоалари эътиборини торта бошлайди. 2018/09-йилги мавсум бошида Москва клуби ҳужумчини «Севиля»га 21 миллион еврога сотиб юборди.

Дани

Москванинг «Динамо» жамоасидаги ўйинлари билан барчанинг эътиборига тушади. Узоқ давом этган музокаралардан сўнг, «Зенит» футболчини 30 миллион евро эвазига ҳарид қилади. Аввалига мухлислар томонидан танқидга учраган трансфер ўзини тўлиқ оқлади. 9 йил давомида португалиялик футболчи ўз трансферини тўлиқ оқлади. Ўзининг илк учрашувидаёқ «УЭФА супер кубоги»да ғалаба тўпини киритган Дани барчанинг эътиборини ўзига қаратади. Ўзининг Питердаги фаолияти давомида футболчи клубнинг ижодкор ўйинчиси сифатида ажралиб турди. Йиллар давомидаги ишончли ўйинлари сабабли сардорлик боғичига ҳам муносиб кўрилгани таҳсинга сазовор. 3 бор РПЛ чемпиони ва 2 бор кубок эгасига айланган футболчи эркин агент сифатида Чехиянинг «Славия» клубига ўтиб кетди.


Халк

2012-йилда Халк кутилмаган қарори билан барчани хайратда қолдирди. Европанинг гранд жамоалари таклиф этган шартномалардан воз кечган бразилиялик футболчи «Зенит» либосини кийишга қарор қилади. 50 миллион еврога ҳарид қилинган Халк туфайли РПЛга бўлган қизиқиш ҳам ортиб кетади. Қаҳрамонимиз 4 йил ичида 55 та гол ва 60 та ассистга муаллифлик қилади ва ички биринчиликдаги барча мусобақада ғолиб чиқади. Унинг узоқ масофадан киритадиган голлари мухлислар томонидан илиқ қабул қилинар, у ҳақида ўйин давомида қошиқлар куйланар эди. Тўғри, «Зенит» футболчи учун катта пул сарфлади, бироқ унинг трансферидан яхшига ишлаб олишни ҳам уддалади. 2016-йили Хитойнинг «Шанхай СИПГ» клубига 56 миллион евро эвазига трансфер қилинган ҳужумчи Россия футболидаги ушбу омил борасидаги рекордни янгилади.


Вагнер Лав

Россия футболи тарихидаги энг яхши трансферлардан бири сифатида тарихда қолган Вагнер Лавни ушбу рўйхатга қўшмасликнинг иложи йўқ эди.  2004-йилда Бразилиянинг «Палмейрас» жамоасидан 6,2 миллион эвазига ҳарид қилинган ҳужумчи қисқа вақт ичида жамоанинг ажралмас бўлагига айланади. Ўзининг  илк мавсумидаёқ УЭФА кубогида ғолиб чиққан Лав узоқ вақт давомида клуб шарафини ҳимоя қилади ва 14 та совринга эга чиқади. Ўз фаолияти давомида РПЛнинг энг яхши тўпурарига айланган Лав 120 та гол киритибгина қолмай, 110 бор голли узатмани амалга оширади.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 11:46, 06.12.2019. Ўқилди: 5798 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2022 йилги ЖЧ финали тахминан 1,5 миллиард томошабин томонидан телевизор орқали томоша қилинган — бу спорт тарихидаги энг юқори кўрсаткичлар

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 16
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик