Бугун 5 июнь, 2026 йил, жума.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Самвел Бабаян: «Биргаликда янги тарих яратамиз»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Андижон
Рукн: Интервьюлар
A A A

Куни кеча «Андижон» бош мураббийига айланган тажрибали мутахассис Самвел Бабаян клуб матбуот хизматига ўзининг дастлабки фикрларини билдириб ўтди:

“Андижон вилояти ҳокими ҳурматли Шуҳрат Қўшоқбоевич ва клуб раҳбарларининг таклифини қабул қилдим. «Андижон»да ҳаммамиз биргаликда янги тарих яратишни мақсад қилдик. «Навбаҳор» ва «Пахтакор»даги фаолиятим катта тарих эди. Иккала клуб максимал даражада натижага эришди. Бугунги кунда мен барча потенциал ва реал имкониятларимни «Андижон»да кўрсатмоқчиман.

Андижон халқи, мухлислари, айниқса, таниқли бўлган фан-клуби Ўзбекистонда энг яхшиси. Улар севимли жамоасини ўзбек футболининг лидери бўлишини хоҳлашади ва бунга муносиб. Шу сабабли мен шу ердаман.

Кўп ишлашимизга тўғри келади, фақат майдонда эмас, балки майдон ташқарисида ҳам. Биз ғалабали анъанани йўлга қўйишимиз керак. Шунингдек, вилоят ҳокими клуб инфраструктурасини ҳам яхшилашимизни сўради. Ёшларни тарбиялаш ва селекция ишларини олиб борамиз. 24/7 режимида қатъий ишлашимиз лозим.

Бутун фаолиятим давомида ишлаган клубларимда энг яхши натижаларга эришганман. Эндиликда барчамиз тўплаган тажрибам билан ҳамоханг равишда самарали иш олиб боришимиз даркор. Бунинг натижасида ҳаммамиз бирлашиб Андижонда катта муваффақиятларга эришишимиз мумкин.

Клуб Суперлигада қолиш масаласини ҳал қилди. Албатта, ишларни селекциядан бошлаяпмиз. Биринчи навбатда ўйинчиларни танлаб олиш масаласида ҳаммасини кўриб чиқамиз. Қайси футболчилар жамоани кучайтириб, натижа кўрсата олади? Шуларни таҳлил қиламиз.

Олдимизда 24 декабрь куни Қатарда Осиё Чемпионлар лигаси доирасидаги муҳим ўйинимиз бор. Бу учрашувгача вақт бор. Йигитларга дам бердик. Тез орада бўлажак ўйин учун тайёргарликни бошлаймиз”.

Манба: https://t.me/andijonpfc
Киритилди: 07:54, 04.12.2025. Ўқилди: 1278 марта. Фикрлар: 13 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Реал”нинг тирик афсонаси Раул Европа Чемпионлар лигасининг кетма-кет 14 та мавсумида гол ура олган ягона футболчи саналади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик