Марчелло Липпи: «ЕЧЛда ғолиб чиқиш учун «Ювентус»га Роналду керак эмас»
"Ювентус" клуби собиқ бош мураббийи Марчелло Липпи ҳужумчи Криштиану Роналдунинг жамоадаги ўрни ҳақида фикр билдирди.
"Европа чемпионлар лигасида ғолиб чиқишга бўлган интилиш "Ювентус"нинг чемпионатдаги натижаларига таъсир қилмайди. Сарри ихтиёрида кучли жамоа йиғилган ва уларнинг деярли кучсиз жойи йўқ. "Ювентус" ҳар иккала совринни қўлга киритиш имкониятига эга.
Криштиану Роналду жамоа учун муҳим ўйинчи, аммо ҳал қилувчи ўйинчи эмас. Клуб етакчилари эмас, жамоа манфаати биринчи ўринда эканини у тушуниши керак. Захирага олиниш жараёни ҳамиша ҳам ёқимли эмас, аммо намойиш қилинган норозилик мураббийлар ва сенинг ўрнингга майдонга тушаётган футболчи учун ҳақорат ҳисобланади. ЕЧЛда ғолиб чиқиш учун "Ювентус"га Роналду керак эмас, аксинча, мусобақаларда ғалаба қозониш учун унга жамоа керак», — Липпи Tuttosport нашрига берган интервьюсида.
Манба: soccernews.ru
Киритилди: 09:08, 07.12.2019. Ўқилди: 11574 марта. Фикрлар: 32 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар