Англия чемпионатининг 16-тури доирасида Манчестер дербиси бўлиб ўтди. "Сити" «Этихад Стэдиум»да "Юнайтед"ни қабул қилиб, имкониятни бой бериб қўйди.
Биринчи бўлим ўрталарида мезбонлар дарвозаси томон пенальти белгиланди ва Рэшфорд ундан самарали фойдаланиб, ҳисобни очди. Орадан атиги 4 дақиқа ўтиб Антони Марсиал ҳисобдаги фарқни иккитага оширди.
Гвардиола жамоаси эса ўйин тугашига 5 дақиқа ққолганидагина битта жавоб тўпини киритишди, холос.
Ушбу ғалаба туфайли "МЮ" 24 очко билан 5-ўринга кўтарилган бўлса, "Ман Сити" пешқадам "Ливерпуль"дан энди 14 очко ортда қолиб кетди.
Англия премьер-лигаси, 16-тур
МАНЧЕСТЕР СИТИ – МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД - 1:2 (0:2, 1:0)
Голлар: 0:1 – 23, пенальти Рэшфорд, 0:2 – 29 Марсьяль, 1:2 – 85 Отаменди.
Манчестер Сити – Эдерсон, Уокер, Стоунз (Отаменди, 59), Фернандиньо, Анхелиньо, де Брюйне, Родри Эрнандес (Гюндоган, 86), Сильва, Бернарду Силва (Марез, 65), Габриэл Жезус, Стерлинг.
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Уан-Биссака, Линделеф, Магуайр, Шоу (Янг, 88), Мактомини, Фред, Джеймс, Лингард (Туанзебе, 89), Рэшфорд, Марсьяль (Перейра, 74).
Огоҳлантиришлар: Бернарду Силва (22), Де Хеа (54), Перейра (74), де Брюйне (79), Уокер (90).
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).