Бугун 30 март, 2026 йил, душанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 29 73
2 Реал Мадрид 29 69
3 Вильярреал 29 58
4 Атлетико 29 57
5 Бетис 29 44
6 Сельта 29 41
7 Реал Сосьедад 29 38
8 Хетафе 29 38
9 Атлетик Бильбао 29 38
10 Осасуна 29 37
11 Эспаньол 29 37
12 Валенсия 29 35
13 Жирона 29 34
14 Райо Вальекано 29 32
15 Алавес 29 31
16 Севилья 29 31
17 Эльче 29 29
18 Мальорка 29 28
19 Леванте 29 26
20 Реал Овьедо 29 21

Ўтган ўйинлар. 29-тур

29-тур Вильярреал 3-1 Реал Сосьедад
29-тур Эльче 2-1 Мальорка
29-тур Эспаньол 1-2 Хетафе
29-тур Леванте 4-2 Реал Овьедо
29-тур Осасуна 1-0 Жирона
29-тур Севилья 0-2 Валенсия
29-тур Барселона 1-0 Райо Вальекано
29-тур Сельта 3-4 Алавес
29-тур Атлетик Бильбао 2-1 Бетис
29-тур Реал Мадрид 3-2 Атлетико

Навбатдаги ўйинлар. 30-тур

04/04 00:00 Райо Вальекано - Эльче
04/04 17:00 Реал Сосьедад - Леванте
04/04 19:15 Мальорка - Реал Мадрид
04/04 21:30 Бетис - Эспаньол
05/04 00:00 Атлетико - Барселона
05/04 17:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
05/04 19:15 Валенсия - Сельта
05/04 21:30 Реал Овьедо - Севилья
06/04 00:00 Алавес - Осасуна
07/04 00:00 Жирона - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ғайрат Ўдаев: «Хоразм футболи хомий ва эътиборга муҳтож»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Янгиликлар
A A A

Хабарингиз бор, А ПРО-Лигада мавсум якунига етиб, иштирокчи жамоалар таътилга чиқишди. "Хоразм" жамоаси сардори, тажрибали посбон Ғайрат Ўдаев билан боғланиб, интервью ташкил этдик. Қуйида мазкур интервьюнинг тўлиқ матни билан танишишингиз мумкин.

- Ғайрат ака, сизнинг фикрингизча жорий мавсум қандай ўтди?

- Бу йилги А ПРО-Лига баҳслари жуда қизиқарли тарзда ўтди. Айрим жамоаларни ҳисобга олмаганда иштирокчи клубларнинг даражаси бир-бирига яқин эди. Масалан 5-6 жамоа ўртасида рақобат жуда кучли тарзда кечди. Айрим жамоалар билан ўйинда уйда бўлсин, ёки сафарда ғалаба қозониш жуда қийин бўлди. Баъзи жамоалар билан ўйинларда эса жамоалар ўртасидаги фарқ яққол кўзга ташланиб қолди.

Жамоаларнинг мунтазам равишда юқори даражада ўйин ташкил этиши барибир молиявий имкониятга боғлиқ, яъни маблағ керак албатта. "Хоразм" жамоасининг жорий мавсумда имконияти юқори даражада эди деб айта олмайман, чизиқларда рақобат кучли эмасди. Яъни бирон бир футболчи жароҳат олса ёки дисквалификацияга учраса, ўрнини тўлдирадиган футболчиларимиз ёш ва тажрибасиз эди. Шундай бўлсада, жамоадошларимга миннатдорчилик билдираман, улар мавсум давомида майдонда борларини бериб ҳаракат қилишди.

Муҳими бу йилги А ПРО-Лига баҳслари ҳақиқатдан ҳам қизиқарли ўтди. Ғолиблик учун курашган жамоаларни даражаси бир-бирига яқин эди. Ўзингиз ҳам кўплаб ўйинларимизни кузатиб боргансиз, ютқазган ўйинларимизда биздан омад яққол юз ўгирди. Ҳеч бир учрашувда рақибларимиздан кучсиз ўйин кўрсатмадик. Айтайлик, Суперлигада "Пахтакор" жамоасининг даражаси бошқаларидан яққол ажралиб турди. А ПРО-Лигада эса бундай холат кузатилмади, шу сабабдан мусобақа қизғин тарзда ўтди деб айта оламан.

- Эшитишимизга қараганда, мавсум давомида "Хоразм" мухлислари жамоа футболчиларини турли даражадаги совринлар билан тақдирлашибди..

- Ҳа бу тўғри. Хоразмда футболсевар мухлислар жуда кўп, улардан жуда миннатдормиз. Биласизми, мухлисларимиз ўзларининг мавжуд имкониятларидан келиб чиқиб жамоамиз футболчиларига навбати билан учрашувлардан сўнг гилам совға қилишди. Ютсак ҳам, ютқазсак ҳам, хатто сафардаги учрашувларга ҳам бориб бизни қўллаб-қувватлаб келишди. Агар "Хоразм" жамоаси Суперлигада ўйнайдиган бўлса, стадионимиз мухлислар билан тўлиб тошишига шубҳа йўқ. Бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларимизга жамоамиз аъзолари номидан ташаккур изҳор қиламан.

- "Хоразм" жамоасининг янги мавсум олдидан режалари қандай?

Биз ҳар доим ўз олдимизга юқори мақсадларни қўйганмиз. Янги мавсум олдидан ҳам режаларимиз ўзгармайди, доим олдинга интиламиз. Ўзбекистонда футбол жамоалари қиш фаслида мавсумолди тайёргарликни олиб боришади. Агар бугундан машғулотларни бошлаш керак бўлса, биз тайёрмиз. Биласизми, "Хоразм" клубининг жамоа футболчиларидан ойлик маош ва мукофот пуллари бўйича тўланмай келаётган қарздорлиги мавжуд. Жамоамиз бош мураббийи Александр Ежов асли хоразмлик, лекин айни вақтда Тошкент шаҳрида яшайди. Мураббийимизнинг Хоразмга келиб кетиши ва бу ерда яшаши учун маблағ зарур бўлади. Хоразм футболи шу каби масалаларда хомий ва эътиборга муҳтож! Агар яхши шароит яратиб берилса, астойдил ҳаракат қилиб албатта Суперлигага чиқамиз!

- Келажакда Ғайрат Ўдаевни мураббий ролида кўришимиз мумкинми?

- Албатта, бундай режаларим бор. Дастлаб мураббийлик соҳасида билим ва тажрибаларимни мустаҳкамлаш учун ҳаракат қиламан. Турли даражадаги жамоаларда ёрдамчи мураббий сифатида ишлаб, келажакда албатта қайсидир жамоада бош мураббий сифатида фаолият олиб бориш ниятим бор.

- Раҳмат сизга! Келгусидаги фаолиятингизга улкан зафарлар тилаймиз!



Тимур Ибрагимов суҳбатлашди

Киритилди: 15:40, 10.12.2019. Ўқилди: 2672 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Бразилия — футбол бўйича барча ЖЧларида иштирок этган ягона давлат.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 18
3 Барселона Ламин Ямаль 14
4 Осасуна Анте Будимир 14
5 Барселона Ферран Торрес 12
6 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 12
7 Барселона Роберт Левандовски 11
8 Барселона Рафинья 11
9 Сельта Борха Иглесиас 11
10 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик