Бугун 4 июль, 2025 йил, жума.

  • Суперлига
      • 03.07.2025 20:00
      • Шўртан
      • 1:2
      • Қизилқум
      • 04.07.2025 20:00
      • Сўғдиёна
      • -:-
      • Қўқон-1912
      • 04.07.2025 20:00
      • Сурхон
      • -:-
      • Бухоро
      • 05.07.2025 20:00
      • Андижон
      • -:-
      • Бунёдкор
      • 05.07.2025 20:00
      • Машъал
      • -:-
      • ОКМК

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 14 32
2 Динамо 14 28
3 Нефтчи 14 27
4 Навбаҳор 14 26
5 Бунёдкор 14 24
6 ОКМК 14 24
7 Пахтакор 14 23
8 Андижон 14 17
9 Сурхон 14 17
10 Қизилқум 15 17
11 Машъал 14 15
12 Хоразм 14 14
13 Сўғдиёна 14 13
14 Бухоро 14 12
15 Қўқон-1912 14 12
16 Шўртан 15 9

Ўтган ўйинлар. 15-тур

15-тур Шўртан 1-2 Қизилқум

Навбатдаги ўйинлар. 15-тур

04/07 20:00 Сўғдиёна - Қўқон-1912
04/07 20:00 Сурхон - Бухоро
05/07 20:00 Андижон - Бунёдкор
05/07 20:00 Машъал - ОКМК
06/07 20:00 Пахтакор - Навбаҳор
06/07 20:00 Динамо - Насаф
07/07 20:00 Нефтчи - Хоразм

Сўровнома

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Кўримсиз юлдуз

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Топ клубларда шундай футболчилар бўладики, уларнинг жамоа галабасига қўшган хиссаси улкан бўлсада, ҳеч ким буни сезмайди. Бугун эътиборингизга катта ҳажмдаги ишни амалга оширсада, доиммо эътибордан четда қолувчи футболчи ҳақида суҳбатлашамиз.

 

Раҳим Стерлинг

Айни дамда АПЛнинг энг яҳши футболчиси бўлишига қарамай, Стерлин “олтин тўп” соврини учун курашда кучли 10 таликдан ҳам жой олгани йўқ. Рияд Марез ва Бернардо Силвадан ҳам ортда қолганига нима дейсиз?! Шунга қарамай, Раҳим Пеп машинасининг энг муҳим деталли эканлигини тан олиш лозим.

Ўзининг 19 ёшида “Ливерпуль” жамоасида жавлон урган қаҳрамонимизни Бренден Рожерс ҳужумнинг турли нуқталарида синаб кўради. “Шаҳарликлар” сафига ўтгач эса, Пелегрини уни қанотда ўйнашга мажбур қилди. Мураббий ундан ортиқча ҳаракатларсиз шунчаки тўп узатиб беришини талаб қилди ва Стерлингнинг тезлик, дрибблинг ва бош зона излаб топиш сингари қобилиятлари кўринмай қолди. Бундан ташқари, Раҳим вазиятлардан фойдаланиш борасида жуда оқсар, бу эса, унинг ўйинига жуда салбий таъсир ўтказмай қолмади.

Жамоа тепасига Пеп Гвардиола келгач эса, барчаси тамомила ўзгариб кетди. Испаниялик мураббий қўл остида қандай олмос бор эканлигини чуқур ҳис этди ва унинг учун майдонда қулайликлар яратишга тушиб кетди. Аввалроқ Раҳим кучли футболчи бўлган бўлса, Пеп қўл остида тўлиқ янгиланди. Аввалари қанотдан бир ҳил услубда ёриб ўтадиган Стерлинг ўз ўйин услубини буткул ўзгартирди. Эндиликда унинг арсенали кенгайди ва у майдонда янада эркинроқ ҳаракат қилишни бошлади. Аслида Гвардиоланинг ўйин фалсафасининг натижаси қанот ҳужумчиларининг қай даражада яҳши ўйин кўрсатишига боғлиқ. Вингерлар қанот бўйлаб рақибларни чалғитиши ва бўш зоналарни пайдо қилиш лозим. Айнан шу сабабли Пеп икки оёқда ҳам бирдек ўйнай оладиган футболчиларни хуш кўради. Бундай ўйинчилар керакли паллада ҳужумни қанотдан марказга кўчирса, баъзан марказдан қанотга “қочиб” ортдан келаётган футболчилар учун бош зона яратиб бериши мумкин.

Стерлинг бу борада Пепнинг барча талабларига жавоб бермоқда. Бундан ташқари, унинг тезкорлиги сабабли Уокер ва Де Брёне учун майдонда каттагина бўшлиқ пайдо бўлмоқда. “Сити”нинг ҳужумларини бошлаб берувчи белгиялик футболчининг қай даражада яҳши тўп суриши қайсидир маънода Стерлинг билан чамбарчас боғлиқ.

Ўзгарган услуб

“Ливерпуль” жамоасидаги ўйинлари қанчалар ёрқин бўлмасин, Стерлинг якама-яка вазиятларда жуда нўноқ ва ўқувсиз эди. 100 фоизлик имкониятлардан ҳам фойдалана олмагани боис кўпинча кулгуга қолар, ҳеч ким уни жиддий қабул қилмас эди.

Гвардиола барчасини тўлиқ ўрганиб чиқди ва Стерлинг учун янги даврни очди. Ҳозирда бу муаммо деярли бартараф этилган. Эндиликда, “Манчестер Сити” ҳужум қилаётганида Стерлинг қанотдан марказга кўчади ва узатмага шунчаки оёқларини қўяди. Соддароқ қилиб айтганда Стерлинг узундан-узоқ пасларнинг якунловчи вазифасини бажармоқда. Унинг Гвардиола қўл остида киритган голларнинг 71 фоизи айнан сўнгги тўпга тегиниш ортидан дарвозадан жой олгани  сўзимизга исбот бўла олади. Пелегринидан фарқли ўлароқ, Пеп Стерлинг учун бир неча хил қарор қабул қилиши учун имконият яратиб берди. Ҳозирда Стерлинг қанотдан ёриб кириб узатмани амалга ошириши, тўпни марказга кўчириб зарба бериши, керакли паллада Агуеро билан ўрин алмашиб алдамчи тўққизлик вазифасини бажариши мумкин. Ҳужумдаги ранг-баранглик сабабли, ҳимоячилар Стерлингни ёпишни уддалай олмаяпти ва бу голлар сонидаги ўсишда ҳам яққол намоён.

Бундан бир неча йил аввал Пеп Лионель Мессини қанотдан марказга кўчириш орқали уни янги даражага кўтаргани ҳеч кимнинг ёидан кўтарилмаган бўлса керак. Айни дамда, ҳам бундай рокировка Раҳим Стерлинг билан амалга ошмоқда. Тўғри, Стерлинг Месси даражасига кўтарилмаслиги аниқ, бироқ ундаги ўсишни ҳам алоҳида қайд этиб ўтиш жоиз. Айни дамда барча Бернардо Силванинг жозибали ўйини ҳақида фикр билдиришни авзал кўрмоқда. Тўғри, португалиялик футболчи “Манчестер Сити” таркибида чиройли ўйин намойиш этмоқда. Шундай бўлсада, ҳозирги кунда “Сити” учун энг катта наф келтираётган футболчи Раҳим Стерлинг бўлиб турибди. Пеп Гвардиола яна бир неча мавсум Манчестер шаҳрида ушланиб қолса, Стерлинг келажакда “олтин тўп” учун кураш олиб боришга қодир футболчига айланишига ишончимиз комил.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 01:34, 12.12.2019. Ўқилди: 5218 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Агар Эйбар ва Вильярреал шаҳарлари аҳолисини қўшиб "Камп Ноу"га жойлаштирса, стадионда яна 20 мингдан ортиқ бўш жой қолади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 10
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 8
3 Навбаҳор Аббос Ғуломов 7
4 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
5 Бунёдкор Луис Качорри 6
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
7 Навбаҳор Руслан Жиянов 6
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5
9 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 5
10 Сурхон Муҳаммадали Абдураҳмонов 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.