Бугун 20 февраль, 2026 йил, жума.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 16 8 10 34
2 АҚШ 9 12 6 27
3 Италия 9 5 12 26
4 Франция 6 8 5 19
5 Нидерландия 6 7 3 16
6 Швеция 6 6 3 15
7 Швейцария 6 4 4 14
8 Германия 5 8 8 21
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
83 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 24 60
2 Барселона 24 58
3 Вильярреал 24 48
4 Атлетико 24 45
5 Бетис 24 41
6 Эспаньол 24 35
7 Сельта 24 34
8 Реал Сосьедад 24 31
9 Атлетик Бильбао 24 31
10 Осасуна 24 30
11 Хетафе 24 29
12 Жирона 24 29
13 Севилья 24 26
14 Алавес 24 26
15 Валенсия 24 26
16 Эльче 24 25
17 Райо Вальекано 23 25
18 Мальорка 24 24
19 Леванте 24 18
20 Реал Овьедо 23 16

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Эльче 0-0 Осасуна
24-тур Эспаньол 0-0 Сельта
24-тур Райо Вальекано 0-0 Атлетико
24-тур Севилья 0-0 Алавес
24-тур Реал Мадрид 0-0 Реал Сосьедад
24-тур Реал Овьедо 0-0 Атлетик Бильбао
24-тур Хетафе 0-0 Вильярреал
24-тур Леванте 0-0 Валенсия
24-тур Мальорка 0-0 Бетис
24-тур Жирона 0-0 Барселона
24-тур Жирона 2-1 Барселона

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ўзбекистон футбол ассоциацияси вакиллари Бухоро вилоятида бўлишди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Янгиликлар
A A A

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 декабрь куни имзоланган “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон футбол ассоциацияси болалар, ўсмирлар ҳамда ёшлар ўртасида футболни янада оммалаштириш бўйича қатор амалий ишлар олиб бормоқда.

Жумладан, ЎФА мутахассислари вилоятларга ташриф буюриб, болалар ва ўсмирлар футболига бўлган эътибор, мавжуд шарт-шароит ҳамда инфратузилмани яқиндан ўрганмоқда.

Бугун ЎФА Биринчи вице-президенти Равшан Эрматов бошчилигидаги ЎФА мутахассислари гуруҳи Бухоро вилоятида бўлди.

Дастлаб масъул мутахассислар вилоят футбол академиясига ташриф буюриб, у ерда футболчилар учун яратилган шароитни кўздан кечиришди. Мураббийлар ва мутахассислар малакасини ошириш, ёш футболчилар саломатлиги учун зарур бўлган озиқланиш ҳамда витаминизация масалаларида академия раҳбарияти тегишли кўрсатмалар берилди.

Шундан сўнг ЎФА вакиллари Бухоро вилояти футбол ассоциациясида ҳам бўлишди ва вилоят футболининг бугунги ҳолати ва яқин келажак режалари муҳокама этилди.

Қолаверса, болалар-ўсмирлар футбол мактабига ташриф буюриб, унинг иш-фаолияти, мактабда яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишилди. Шунингдек, ОФК ва ЎФА томонидан ҳамкорликда барпо этилаётган сунъий қопламали майдоннинг қурилиш ишлари кўздан кечирилди.

Бухоро шаҳрида жойлашган кўркам “Ҳумо” спорт мажмуасида эса футбол фестивали ташкил этилди. Болалар ва ўсмирларни футбол билан шуғулланишга қизиқишини ошириш, ҳаваскор футболни оммавийлаштириш, бу борада умумтаълим мактабларида фаолият олиб бораётган футбол тўгараклари ишини яхшилашга қаратилган мазкур футбол фестивалида вилоятнинг 20 та мактабидан 200 нафар ўқувчилар иштирок этди ва уларга Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан футбол тўплари, спорт либослари ва жиҳозлари тақдим этилди.

- Давлатимиз раҳбари бизга футболни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш борасида жуда юқори талаб қўймоқдалар. Айниқса, ёшлар ўртасида футбол оммавийлигини ошириш бўйича аниқ вазифалар белгилаб қўйилган. Шу мақсадда ёшларнинг футбол билан мунтазам шуғулланишига эришишга йўналтирилган футбол фестиваллари ташкил этилмоқда. Юртимиздаги деярли барча хонадонларга “миллионлар ўйини” кириб борган, ҳар бир оилада футболга меҳр қўйган кишилар бор, десак муболаға бўлмаса керак. Айниқса, Ўзбекистонда футболни севмайдиган бола бўлмаса керак. Бизнинг асосий вазифамиз – футбол билан шуғулланишни истайдиган болалар учун барча зарур шарт-шароитларни яратиб бериш ҳисобланади. Ўзбекистон футбол ассоциацияси бу борада барча имкониятларини ишга солади, - дея таъкидлаб ўтди ЎФА Биринчи вице-президенти фестивал қатнашчилари билан суҳбатда.

Фестивалда иштирок этган ўқувчилар ҳам ўз навбатида янги ташкил этиладиган “Мактаблар лигаси”да ўзлари таҳсил олаётган таълим муассасаси шарафини муносиб ҳимоя қилишга ҳаракат қилишларини таъкидлашди.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 07:42, 17.12.2019. Ўқилди: 1554 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Агар дарвозабонга жамоадоши атайлаб оёқ билан пас берса, у тўпни қўл билан ушласа — қоида бузилади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 11
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Вильярреал Жорж Микаутадзе 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.