«ПСЖ» Мбаппега «анти-мадридча» таклиф тайёрламоқда
«ПСЖ» клуби ҳужумчи Килиана Мбаппени ўз сафида сақлаб қолиш учун жиддий ҳаракат қилмоқда.
Le Parisien тарқатган хабарга кўра, парижликлар яқин кунларда футболчига ақлбовар қилмас шартнома таклиф қилишади. Мбаппенинг "ПСЖ" билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар тузилган. Ҳозирча 21 ёшли футболчи янги шартнома борасида таклифларга рад жавобини бериб келаётган эди.
"Реал" раҳбарияти ва мураббийлар штаби Килианни қўлга киритиш ҳақида ўйламоқда. "Пари Сен-Жермен" эса футболчига "космик" шартнома таклиф қилиб, Мбаппени бошқа жамоалар учун "қўл етмас" даражага олиб чиқмоқчи.
Мбаппе Франция чемпионатининг ушбу мавсумида 11та, Европа чемпионлар лигасида эса 5та гол урди. У барча мусобақалар доирасида 19та ўйинда майдонга тушиб, 18та гол урди ва 9та голга узатма берди.
Манба: football.ua
Киритилди: 23:09, 25.12.2019. Ўқилди: 13686 марта. Фикрлар: 0 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар