Бугун 14 сентябрь, 2025 йил, якшанба.

  • Суперлига
      • 13.09.2025 18:00
      • Қўқон-1912
      • 2:1
      • Қизилқум
      • 13.09.2025 19:00
      • Пахтакор
      • 2:1
      • Нефтчи
      • 14.09.2025 18:00
      • Бунёдкор
      • 1:0
      • Хоразм
  • ЖЧ саралаш. КОНМЕБОЛ
      • 14.09.2025 05:00
      • Перу
      • -:-
      • Парагвай
      • 14.09.2025 05:00
      • Боливия
      • -:-
      • Бразилия
      • 14.09.2025 05:00
      • Венесуэла
      • -:-
      • Колумбия
      • 14.09.2025 05:00
      • Эквадор
      • -:-
      • Аргентина
      • 14.09.2025 05:00
      • Чили
      • -:-
      • Уругвай

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 21 46
2 Нефтчи 21 42
3 Пахтакор 21 39
4 Бунёдкор 21 38
5 Динамо 20 38
6 ОКМК 21 37
7 Навбаҳор 21 33
8 Қизилқум 21 26
9 Сўғдиёна 21 24
10 Сурхон 21 24
11 Андижон 20 21
12 Қўқон-1912 21 21
13 Машъал 21 21
14 Хоразм 21 19
15 Бухоро 21 17
16 Шўртан 21 11

Ўтган ўйинлар. 21-тур

21-тур Насаф 5-0 Бухоро
21-тур Машъал 2-1 Шўртан
21-тур Сўғдиёна 4-1 ОКМК
21-тур Навбаҳор 0-0 Сурхон
21-тур Қўқон-1912 2-1 Қизилқум
21-тур Пахтакор 2-1 Нефтчи
21-тур Бунёдкор 1-0 Хоразм

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 4209 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Роналду футбол назарияларини барбод қилмоқда

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Феврал ойида Криштияну Роналду 35 ёшга тўлади. Унинг ёшидан Раул Қатарда тўп сурган бўлса, Роналдиньо пляж футболига ўтиб кетган эди. Криштияну барчамизнинг инсон имкониятлари ҳақидаги қарашларимизни ўзгартириб 41 ёшга қадар тўп суришга вада бермоқда. Биз унинг супер профессионал эканлиги ҳақида кўп мақолалар ўқиганмиз. Унинг кучли диетаси ва уйда ўтказадиган машғулотлари ҳақида жуда узоқ сўзлаш мумкин. Бу жараёнлар акс этган видеороликлар интернетда “тўлиб” ётган бўлсада, бошқа футболчига наф бериши жуда мушкул. Сабаби, бундай машғулотларни ўтказиш учун Роналду сингари футболга муккасидан кетган бўлиш талаб этилади!

“Спортинг”даёқ кичик Роналду машғулотларда “телба”лардек шуғулланар эди. Ёшлар лигасидаги баҳслардан олдин, Криш яширин тарзда машғулотлар залига кириб олар, ва тунни ўз устида ишлаш билан ўтказар эди. Ўзининг ўқдек зарбаларига эга бўлиш учун эса, деярли 10 йил давомида машғултлардан сўнг, қўлиб қўшимча машқлар билан шуғулланар, унинг ҳаёлида футболдан бошқа ҳеч нарсага ўрин йўқдек эди гўё.

“Манчестер Юнайтед”га ўтгач, футболчи ўз устида ишлашдан тўхтаб қолгани йўқ. Унинг машғулотлардан сўнг, қолиб ишлашига клуб руҳсат беради ва жамоанинг 3-дарвозабонини ҳам қўшиб беради. Энг қизиғи шундаки, португалиялик юлуз заҳира дарвозабонлари билан ишлашдан бош тортган экан. Эдвин ван Дер Сарнинг айтишича, у Сер Алексга : “Мен энг яхшиси бўлишим учун, энг яхши футболчилар билан машқ қилишим керак” деган экан. Тасаввур қиляпсизми? 19 ёшлик болакай, ўша даврнинг энг машхур мураббийига ўз шартларини қўймоқда? Кўп ўтмай, голландиялик дарвозабон машғулотлардан сўнг, Криш билан яна бир неча ўн дақиқаларга ушланиб қолишдан бошқа чора топа олмай қолади.

2006-йилда қаҳрамонимиз Патрис Эврани ўз уйига таклиф қилади. Франциялик футболчи маззали ва тўйимли Португалия ошхонасидан татиб кўриш илинжида меҳмонга келади ва ўз ишидан жуда афсусланади. Эвранинг айтишича, ўша куни Роналду уни диетик таомлар билан меҳмон қилади ва ярим тунга қадар машғулотлар залида олиб қолади. Эртаси куни Эвра унинг нопроффесионал тарзда машғулот ўтказишини “телбалик”деб атагани кўпчиликнинг ёдида бўлса, ажаб эмас. Бугунги кунга келиб ҳам барчаси ўзгарамаган десак, адашмаган бўламиз. “Юве” сафида “Аталанта”га қарши баҳсда заҳирадан майдонга тушган Роналду гол киритади. Учрашув якунлаганида соат тунгги 11 дан ошган бўлсада, яна машғулотлар залига йўл олган португалиялик футболчи ўз ҳаракатларини хатто терламганини ва бу унинг учун жуда муҳим эканлиги билан оқлаган эди. Дарҳақиқат, унинг доиммо биринчи бўлишга интилиши жуда ёқимли холат, бироқ футболга муккасидан кетган инсоннинг ўзини жуда ҳам яхши кўришини унутмаслик лозим. Роналдудаги эго ҳақида унинг собиқ жамоадоши Рио Фердинанд шундай деган эди: “У соч турмакларини қўли билан тўғирлаганча ойна қаршисида турибди. Нуқул ўз аксига қараб жилмаяди ва сен энг чиройли йигитсан деб ўзига ўқитирарди..,”

Дарҳақиқат, Роналдунинг узоқ вақт ўз спорт формасини чўққида ушлаб қолишга муваффақ бўлганинг замирида бошқа омиллар ҳам мавжуд. Унинг телбаларча ўтказган машғулотлари ортида керагидан ортиқ нарциссизмнинг ҳам таъсир бор. Нима бўлган тақдирда ҳам, инсоният 21 аср давомида ўрнатган, бироқ ёзилмаган қонунларнинг барчаси Роналду томонидан барбод этилмоқда. Агар қаҳрамонимиз яна 3 ёки 4 йил юқори сифатли футбол намойиш этса, унинг машғулотларини қўрқмай фан сифатида ўрганиш мумкин!

Манба: spoprts.ru
Киритилди: 10:44, 26.12.2019. Ўқилди: 12356 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, шу пайтгача 16та давлат ЖЧни ўзида қабул қилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 13
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 12
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 12
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 9
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 7
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 6
9 Сурхон Рустам Турдимуродов 6
10 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.