Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси декабрь ойи охирида ўқув-машғулот йиғини ўтказиши ҳақида хабар берган эдик.
Биласиз, эндиликда ушбу ёш тоифасидаги терма жамоамизга Тимур Кападзе устозлик қилмоқда. Маҳоратли мутахассис шогирдлари 24-29 декабрь саналари оралиғида пойтахтимизда машғулотлар олиб боришди.
Йиғин сўнггида терма жамоамиз “Оқ-тепа” клубига қарши назорат ўйини ўтказди. Қизиқарли тарзда кечган учрашув 3:2 ҳисобида “Оқ-тепа” клуби фойдасига ҳал бўлди. Терма жамоамиз сафида киритилган голларга Улуғбек Хошимов ҳамда Музаффар Олимжонов муаллифлик қилишди.
Назорат ўйини
Ўзбекистон U-19 – “Оқ-тепа” 2:3
Голлар: Улуғбек Хошимов, Музаффар Олимжонов.
Ўзбекистон U-19: Асад Полвонов, Алибек Давронов, Жасур Холдоров, Саидазамат Мирсаидов, Иброҳимхалил Йўлдошев, Жасур Жалолиддинов, Диёр Рамазонов, Диёр Раҳимқулов, Хожимат Эркинов, Улуғбек Ҳошимов, Музаффар Олимжонов.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).