Бугун 26 май, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ҳабиб оёқсиз боланинг Роналду билан учрашишига ёрдам берди (фото+видео)

Баҳо:
+1 | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар
A A A

Енгил вазндаги UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов Қозоғистонга ташриф буюриб, матбуот анжуманида иштирок этди ва 11 ёшли Али Турғанбеков билан учрашди. Бу бола оёқсиз туғилган. Ҳабиб Али билан гаплашди ва у билан футбол ўйнади. Бундан ташқари, россиялик спортчи 11 ёшли боланинг бир орзусини амалга оширишга ёрдам берди.

Али Турғанбековнинг ота-онаси Қозоғистон пойтахтига кўчиб келишга мажбур бўлди. Чунки, шароит йўқлиги туфайли болани у туғилган жойдаги мактабга қабул қилишмаган. Оёғи йўқлигига қарамай, у футбол ўйнайди. Шу пайтгача у Марадона, Неймар, Мбаппе каби машҳур футболчилар билан учрашган. У жарналистлар билан суҳбатда Ҳабиб билан учрашишни орзу қилишини маълум қилган.



Нурмагомедов эса 23 декабрь куни Алмати шаҳрида ташкил этилган Gorilla Fighting Championship мусобақасига ташриф буюрди. 24 декабрь куни ташкил этилган матбуот анжуманида эса Али унга «ПСЖ» юлдузлари — Неймар, Мбаппе, Тиаго Силва ва Каванининг имзоси туширилган тўпни совға қилди.

«Мен Ҳабибга ўзим учун қимматли бўлган совғани тақдим этдим, лекин мен кўпроқ инсонийлик хислатларини, эътибор, раҳмдилликни ҳамда Ҳабиб каби буюк чемпион ва камтар инсонларни қадрлайман. У менга кўп вақтини ва эътиборни ажратди», – дея ёзди Али ўзининг инстаграмдаги саҳифасига. 

Орадан 2 кун ўтиб эса Нурмагомедов Турғанбековни Бирлашган Араб Амирликларига олиб бориб, ҳозирда қишки таътилни Дубайда ўтказаётган Роналду билан учрашувни ташкил қилиб берди. Али Криштиану билан меҳмонхонада учрашди.

Болакай дастлаб Роналдуга тўпни отди ва бир нечта узатмалардан кейин ўз кумирини қучоқлаб олди.

«Мана нима учун сен жаҳондаги энг яхши футболчисан. Катта раҳмат, Криштиану. Сен менинг укамни бахтли қилдинг», – дея ёзди Ҳабиб учрашув видеосининг остига.

Манба: sports.ru
Киритилди: 16:51, 29.12.2019. Ўқилди: 11017 марта. Фикрлар: 12 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Криштиану Роналду 15 ёшида юрагидаги муаммолар сабаб оғир операцияни бошидан кечирган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик