Бугун 9 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Бунёдкор 6 13
3 Пахтакор 5 12
4 Навбаҳор 6 12
5 Насаф 6 11
6 Бухоро 5 10
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 5 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

АПЛ. «Бўрилар» ҳам «Ливерпуль»ни тўхтата олмади

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Англия Премьер-лигаси
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Англия чемпионатининг 20-тури доирасида «Ливерпуль» ўз майдонида «Вулверхэмптон»ни қабул қилиб, осон бўлмаган ғалабани қўлга киритди.

Мерсисайдликлар учрашувни анча фол бошлашди. Биринчи бўлимда Салоҳ ва Мане яқин масофалардан дарвозага аниқ зарба бера олишмади.

Тайм сўнгида эса VAR томонидан кўриб чиқилган иккита вазият рўй берди. Ван Дейк майдон марказидан ҳаволатиб рақиб жарима майдони томон узатма берди. Лаллана эса елкаси билан Мане томон узатма берди. Садио яқин масофадан дарвозани ишғол қилди. Тўп ҳақиқатан ҳам Адамнинг қўли эмас, елкасига текканини ва узатма берилаётганда Мане офсайдда эмаслигини VAR аниқлади.

Биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда эса "бўрилар" ҳисобни тенглаштирувчи голни уришди. Аммо "Вулверхэмптон" футболчиси қандайдир миллиметр офсайдда бўлгани туфайли гол бекор қилинди.

Иккинчи бўлимда тўп назорати, ҳужумлар сони бўйича устунлик Клопп шогирдлари томонида бўлди. Аммо бир тўп фарқи қалтис ҳисоб эканини мерсисайдликлар яхши ҳис қилиб туришди. "Бўрилар"нинг зарбалари хавфли бўлди, аммо уларга аниқлик етишмади.

Ўйиннинг бориши ва ҳисобга олинмаган голни инобатга олганда, "Вулверхэмптон" бугун дурангга лойиқ эди. Аммо "Ливерпуль" муҳим ғалабани қўлга киритиб, ўз очколарини 55тага етказиб олди.

Англия премьер-лигаси, 20-тур
Ливерпуль – Вулверхэмптон 1:0 (1:0, 0:0)
Гол: 1:0 – 42 Мане.
Ливерпуль – Алиссон, ван Дейк, Робертсон, Гомес, Александер-Арнолд, Хендерсон, Вейналдум (Милнер, 86), Лаллана (Кейта, 67), Мане, Салоҳ, Фирмино (Ориги, 86).
Вулверхэмптон – Руй Патрисиу, Кастро, Беннетт, Килмен, Рубен Винагре, Дендонкер (Траоре, 58), Моутинью, Нету, Рубен Невеш (Саисс, 58), Коуди, Диогу Жота (Хименес, 72).
Огоҳлантириш: Лаллана (45).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 23:23, 29.12.2019. Ўқилди: 4400 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Агар Эйбар ва Вильярреал шаҳарлари аҳолисини қўшиб "Камп Ноу"га жойлаштирса, стадионда яна 20 мингдан ортиқ бўш жой қолади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Сурхон Чинеду Стефан 4
3 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик