Бугун 7 апрель, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 30 76
2 Реал Мадрид 30 69
3 Вильярреал 30 58
4 Атлетико 30 57
5 Бетис 30 45
6 Сельта 30 44
7 Реал Сосьедад 30 41
8 Хетафе 30 41
9 Осасуна 30 38
10 Эспаньол 30 38
11 Атлетик Бильбао 30 38
12 Жирона 30 37
13 Райо Вальекано 30 35
14 Валенсия 30 35
15 Алавес 30 32
16 Мальорка 30 31
17 Севилья 30 31
18 Эльче 30 29
19 Леванте 30 26
20 Реал Овьедо 30 24

Ўтган ўйинлар. 30-тур

30-тур Райо Вальекано 1-0 Эльче
30-тур Реал Сосьедад 2-0 Леванте
30-тур Мальорка 2-1 Реал Мадрид
30-тур Бетис 0-0 Эспаньол
30-тур Атлетико 1-2 Барселона
30-тур Хетафе 2-0 Атлетик Бильбао
30-тур Валенсия 2-3 Сельта
30-тур Реал Овьедо 1-0 Севилья
30-тур Алавес 2-2 Осасуна

Навбатдаги ўйинлар. 30-тур

07/04 00:00 Жирона - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Трансфер оламидаги янгиликлар

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликларини биринчилардан бўлиб етказиб беришда давом этамиз.

“Эвертон” трансфер ойнасини портлатмоқчи

Ливерпуль шахрининг иккинчи жамоаси қишки трансферлар чоғида катта харидларни амалга оширмоқчи”,-деб хабар бермоқда Туттоспорт нашри. Унга жамоа раҳбарлари Карло Анчелоттига жамоани шакиллантириш учун катта маблағ ажралитадиган бўлди ва жамоа ушбу пулларга бир йўла учта топ футболчи сотиб олиши кутилмоқда.

Манба берган маълумотларга қараганда, бу футболчиларнинг номи аниқ бўлиб улгурган. Инсиние, Рабио ва Ҳамес Родригесларнинг трансферини амалга ошиши учун клуб аллқачон музокарлаарни бошлаб юборган. Раҳбарият футболчилар “Эвертон”нинг турнир жадвалидаги ўрнига қарамай, Анчелотти билан яна бир бор ишлаб кўриш мақсадида туманли албионга келишига умид қилмоқда.

“Сити”га “Челси” футболчиси керак

 

Таниқли “Миррор” нашри берган маълумотларга кўра “шахарликлар” “Челси” вингери Ҳудсон Одои билан жиддий қизиб қолган. Гвардиола Санени тез орада “бавария”га ўтиши аниқлашиб бораётганини тушиб етгач, унинг ўрнини тўлдира оладиган футболчини тезроқ ҳарид қилиш ниятида. Айни дамда Ҳудсон Одои “шахарликлар” учун ажойиб алтернатив вариянти сифатида ҳизмат қилиши мумкин.

Англия терма жамоси аъзосининг трансфер қиймати у қадар катта бўлмаса ҳам, унинг иқтидорли эканлиги “Манчестер Сити”га қимматга тушиши мумкин. Шундай бўлсада, жамоа қишки трансферлар чоғидаёқ Ҳудсонни ўз таркибига қўшиб олмоқчи. Лондонликлар ўз футболчисини ушлаб қолишга ҳаракат қилишларига қарамай, бу фойда бермаслиги мумкин. Гап шундаки, “Сити” ярим ҳимоячи учун тўлиқ амалиётини таклиф қилмоқда.

Eслатиб ўтамиз, Ҳудсон Одои айнан ўйин амалиёти етишмаётгани боис бошқа қўйиб юборишларини бир неча бор талаб қилган эди.

Кулибали АПЛ жамоалари нигоҳида

Италиянинг “Наполи” клуби ҳимоячиси Калиду Кулибали бир йўла икки АПЛ жамоасининг трансфер нишонига айланди. Айни дамда футболчига Лондоннинг “Челси” ва “Тоттенҳем” клублари даъвогар бўлиб турибди. Италия клуби ҳали-ҳамон ўз футболчисини юз миллион евродан камига сотмоқчи эмаслигинимаълум қилган бўлсада, даъвогарлар ўз фикридан қайтмоқчи эмас.

“Челси” ҳимоячини сотиб олиш шарти билан ижарага олишни режалаштираётган бўлса, “Тоттенҳем” ўз футболчиларидан бирини Кулибалининг трансферига қўшиш орқали сумммани кичрайтиришни режалаштирмоқда. Катта эҳтимол билан “Наполи” ўз ҳимоячисининг тақдирини тез орада ҳал этади. Гап шундаки, футболч клуб билан янги шартнома имзолашдан бош тортди ва клуб уни сотиб юбормаса, текинга қўйиб юборишдан бошқа чора топа олмай қолиши мумкин.


Eслатиб ўтамиз, ҳимоячига шунингдек ПСЖ, “Реал Мадрид” ва “Манчестер Юнайтед” жамоалари ҳам оғиз солишган эди.

“Манчестер Сити” ўз етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи

 

“Англиянинг “Манчестер Сити” жамоаси 34 ёшлик универсал футболчи Фернандино билан шартномани узайтиришга қарор қилди”,- деб хабар тарқатмоқда “Миррор” нашри. Унга кўра, клубдан футболчи билан яна бир йиллик шартнома тузишларини шахсан Гвардиоланинг ўзи илтимос қилган. Бразилиялик футболчининг ўз қишки трансфер ойнаси чоғида ўзи учун янги жамоани белгилаб олишни режалаштирган эди.

Ҳозирча янги шартноманинг шартлари маълум қилингани йўқ, бироқ Фернандинонинг маоши бироз камайиши аниқ. Шундай бўлсада, футболчининг агенти ўз мижозининг клуб томонидан юқори баҳоланганини ва тез орада шартнома узайтиришилишини маълум қилди.

Eслатиб ўтамиз, ушбу мавсумда Фернандино 17 та учрашувда майдонга тушди ва ушбу ўйинларининг деярли барчасида марказий ҳимоячи позитсиясида ҳаракат қилди.

“Атлетико” “Милан” футболчисини харид қилмоқчи

Мадриднинг “Атлетико” жамоаси “Милан” клуби ярим ҳимоячиси СамуэлКастильехони Испанияга қайтармоқчи. Бундан бир ярим йил илгари Испаниянинг «Вильярреала», жамоасида порлаган футболчи Италияда ўзини кўрсата олмади. 24 ёшли футболчининг ўзи ҳам Миланни тарк этишга қарши эмас. Айни дамда футболчининг агенти ва “матрасчилар” ўртасида музокаралар давом этмоқда.

“Атлетико” Самуелни жамоани тез орада тарк этиши кутилаётган Томи Лемарнинг ўринбосари сифатида кўзламоқда. Шунингдек футболчига бошқа жамолар ҳам даъвогарлик қилишмоқда. Улар орасида Испаниянинг бир йўла 3 та жамаоси мажуд. “Атлетико Мадрид” футболчини қўлга киритиш учун “Гранада”, “Хетафе” ва «Вильярреала», жамоалари билан кураш олиб боришига тўгри келади.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 04:29, 04.01.2020. Ўқилди: 16141 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Дунёнинг энг катта футбол стадиони Шимолий Кореяда жойлашган Rungrado 1st of May Stadium бўлиб, у 114 000 томошабинни сиғдира олади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 19
3 Осасуна Анте Будимир 15
4 Барселона Ламин Ямаль 14
5 Барселона Ферран Торрес 12
6 Барселона Роберт Левандовски 12
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 12
8 Сельта Борха Иглесиас 11
9 Барселона Рафинья 11
10 Алавес Лукас Бойе 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик