Бугун 16 февраль, 2026 йил, душанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 24 60
2 Барселона 23 58
3 Вильярреал 23 45
4 Атлетико 24 45
5 Бетис 24 41
6 Эспаньол 24 35
7 Сельта 24 34
8 Реал Сосьедад 24 31
9 Атлетик Бильбао 24 31
10 Осасуна 24 30
11 Хетафе 24 29
12 Севилья 24 26
13 Алавес 24 26
14 Валенсия 24 26
15 Жирона 23 26
16 Эльче 24 25
17 Райо Вальекано 23 25
18 Мальорка 24 24
19 Леванте 23 18
20 Реал Овьедо 23 16

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Эльче 0-0 Осасуна
24-тур Эспаньол 0-0 Сельта
24-тур Райо Вальекано 0-0 Атлетико
24-тур Севилья 0-0 Алавес
24-тур Реал Мадрид 0-0 Реал Сосьедад
24-тур Реал Овьедо 0-0 Атлетик Бильбао
24-тур Хетафе 0-0 Вильярреал
24-тур Леванте 0-0 Валенсия
24-тур Мальорка 0-0 Бетис

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

01/01 06:00 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Мессими? Роналдуми? Йўқ, Златан!

Баҳо:
+ | -1
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Бу ҳақда кўп гапирмоқчи эмасман. Шунчаки қисқагина фикрим бор.

Роналду билан Мессини таққослаш бугунги кунда урфдан қоляпти. Чунки бугун бу рақобат аввалгидек долзарб эмас.

Нега бу ҳақда сўз очдим? "Ювентус"нинг янги футболчиси "Месси Роналдудан кучли", деди. Табиийки, Турин клубига Роналду туфайли мухлислик қилаётганлар бу футболчига нисбатан салбий тасаввурни ҳам шакллантиришга улгуришган. Ёки бошқа бир футболчи Криштиану ёки Мессидан бирини устун қўйса, ҳали ҳам «гўрига ғишт қалашга» тушамиз. Энди шарт эмас.

Ўз ўрнида бугун мен ушбу рақобатни эсдан чиқардим, ҳеч кимга мухлислик қилмайман, гарчи ўз вақтида тарози паллам Роналду бироз ён босган эса-да...

Айтмоқчи бўлганим, бугун Роналду — Месси рақобати бир-биримиз билан тортишадиган даражада аҳамиятга эга эмас. Бугун Месси жарима зарбаларидан голлар уряпти, бугун Роналдуда бундай жиҳат сустроқ.  Бугун Месси Роналду каби бош билан зарба бера олмайди, пенальти тепиш борасида ҳамон Криштианудан ортда. Айтганча, Роналдуни "Пенальду" деб устидан куладиганлар бор. Ваҳоланки, "Пенальду" бўлиш ҳам ҳар кимга эмас. Биз қайси футболчини устун қўймайлик, юқоридаги фактлар ўзгармайди.

 Ўз ўрнида Роналдунинг "Реал"га ўтиши Месси билан ўртасида жиддий рақобат келтириб чиқарганди, чунки Месси "Барселона"да ўйнарди. Тушундингиз-а? Роналду ва Мессининг рақобати кучайишига "Барселона" ва "Реал"нинг рақобати ҳам туртки бўлди. Агар ўшанда Роналду "Валенсия" ёки "Севилья"га ўтганида рақобат бунчалик бўлмасди.

Хулосам шу: Роналду "Ювентус"га кетди. Стоп! Рақобат ҳам сусайди. Фақат буни сиз ҳам ҳис қилинг. Бу ёғига Месси ҳам, Роналду ҳам эмас, футбол, тоза, самимий футбол...

Яхшироқ эътибор беринг, айни дамда футбол оламида бу икки футболчидан ҳам муҳимроқ воқеалар содир бўляпти. Карло ота АПЛга келиб, рақобатни янада кучайтирди. Златан А серияда. Айни дамда А серияда унга бўлган қизиқиш бир пайтлар Роналдуга бўлган қизиқишдан кам эмас. Ҳозир «Милан»даги Златан «Барселона»даги Месси ёки «Ювентус»даги Роналдудан кўпроқ эътиборни тортяпти.

Ўзимга келсак, шахсан мен учун бугун "Роналду" — "Месси" рақобатидан кўра "Лестер"нинг қайта ёзаётган эртаги муҳимроқ... Агар «эртак» охиригача ўхшаса…

 

Низомжон ИСЛОМОВ

Манба: stadion.uz
Киритилди: 08:35, 04.01.2020. Ўқилди: 6003 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Бугунги кунда футбол билан 250 миллиондан ортиқ инсон шуғулланади ва деярли ҳар бир мамлакатда миллий лига мавжуд.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 11
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Барселона Рафинья 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.