Бугун 21 май, 2026 йил, пайшанба.

Гави «Реал»даги муштлашув ҳақида: «Агар бу рост бўлса, Тчуаменини «эл-класико»да ўйнатиш хато бўлган» [0]

ФИФА Жаҳон чемпионати яқинлашаётган бир пайтда Конгодаги Эбола касаллиги авж олишига муносабат билдирди [0]

Жон Оби Микел: «Алонсонинг «Челси»га келганидан жуда бахтиёрман» [0]

Жаккерини: «Спаллетти услубни шакллантирди, аммо «Ювентус»га характер етишмади» [0]

«Арсенал» — «ПСЖ» ўртасидаги ЕЧЛ финали Буюк Британияда бепул кўрсатилмайди [0]

Гави хейтерларга жавоб қайтарди [0]

Уэйн Руни: «Гвардиола кетганидан кейин «Манчестер Сити»нинг аввалгидек муваффақият қозонишига ҳеч қандай имконият йўқ» [0]

Стоунс «Манчестер Сити»даги 10 йиллик фаолияти ҳақида гапирди [0]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [0]

Узр сўраш фойда бермади: Бьелса Луис Суаресни жаҳон чемпионатига олиб кетмаслигини маълум қилди [0]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 37 82
2 Манчестер Сити 37 78
3 Ман. Юнайтед 37 68
4 Астон Вилла 37 62
5 Ливерпуль 37 59
6 Борнмут 37 56
7 Брайтон 37 53
8 Челси 37 52
9 Брентфорд 37 52
10 Сандерленд 37 51
11 Ньюкасл 37 49
12 Эвертон 37 49
13 Фулхэм 37 49
14 Лидс 37 47
15 Кристал Пэлас 37 45
16 Ноттингем Форест 37 43
17 Тоттенхэм 37 38
18 Вест Хэм 37 36
19 Бёрнли 37 21
20 Вулверхэмптон 37 19

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
37-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
37-тур Эвертон 1-3 Сандерленд
37-тур Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
37-тур Лидс 1-0 Брайтон
37-тур Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
37-тур Ньюкасл 3-1 Вест Хэм
37-тур Арсенал 1-0 Бёрнли
37-тур Борнмут 1-1 Манчестер Сити
37-тур Челси 2-1 Тоттенхэм

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
24/05 20:00 Тоттенхэм - Эвертон
24/05 20:00 Сандерленд - Челси
24/05 20:00 Ноттингем Форест - Борнмут
24/05 20:00 Манчестер Сити - Астон Вилла
24/05 20:00 Ливерпуль - Брентфорд
24/05 20:00 Фулхэм - Ньюкасл
24/05 20:00 Кристал Пэлас - Арсенал
24/05 20:00 Бёрнли - Вулверхэмптон
24/05 20:00 Вест Хэм - Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Келдим! Тепдим! Урдим!»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Жумла сизга ўхшаш туюлгандир. Ҳа, бу ўша машҳур Юлий Цезарнинг гапларининг бошқачароқ талқини. Ўз ўрнида юқоридаги фикр бошқа бир, футболдаги Цезарга тегишли.

Юлий Цезар қандай ҳукмдор бўлганини тарихдан биламиз. Қаҳрли, шафқатсиз, ўз навбатида бутун дунёнинг эътиборини торта олган. Кўпчиликка ёқмайди, лекин ишлари, урушлари тарихда қолишига сабабчи бўлди.

Футболда ҳам шундай шахс бор. Бу — Златан. Гаплари камтарлик чегарасидан қанчалик четга чиқса, голлари ҳам мумкинлик нуқтаи назарини шунчалик «бузиб кетади». Бугун «Мен Эйфелнинг ўрнида туришим керак», дейди. Табиийки, фикри ғашингизга тегиб турганида шундай гол уриб қўядики, гапингиз бўғзингизда қолади. «Сен ким бўпсанки Эйфелнинг ўрнига даъвогарлик қиласан», дея олмайсиз. Чунки Златан голи билан нималарнидир исботлаб қўйган бўлади.

Футболда «оғзи катталар» кўп. Бир пайтлар Марио Балотелли исмли футболчи «Мен фақат Роналдудан ёмонроқ ўйнадим», «Мен фақат Мессидан ёмонроқ ўйнадим», деб ҳамманинг энсасини қотирарди. Аммо фикрига яраша ўйнамай қўйди, оқибатда биз уни «Балотелли исмли футболчи» дейдиган бўлдик.

«Милан»га келишини эшитганимда Златан нега келяпти, қариган-ку, демадим. Унинг ўрнида бошқа футболчи бўлганида бу сўзларга тилим айланарди, эҳтимол. Аммо швед жангчисига эмас. Боиси, «Милан»даги бошқа футболчиларга ҳурмат сақлаган ҳолда айтишим мумкинки, Златан шу ёшида ҳам бу клубдаги исталган футболчидан кучли ва тажрибали. Қаранг, ҳатто гол уришга ҳам улгурибди. Келди, саломлашди, бир пиёла чой ичар-ичмас ўйинга тушди ва гол урди. Қойил-э… Қани, энди ҳам «Златан нега «Милан»га келди?» дея оласизми?

Бугун миланликлар Златаннинг исталган гапини ҳазм қилишга тайёр. Катта эҳтимол билан яқин орада «Ибрагимович олдинроқ келганида Миланнинг ҳокимига айланарди»,  «У «Милан»га жуда керак», «У А серияни қисқа муддатда забт этди», «Милан Златаннинг исми билан номланиши керак» ва шунга ўхшаш Ибрагимовичона фикрларга қулоғимиз ўрганади. Шу билан бирга, Златан итальян клуби мухлисларини қувонтириб, голлар уришни ҳам бошлаб қолади. А сериядаги Роналдуга бўлган эътиборнинг маълум қисмини олиб қўяди. Айтганча, энди Роналду — Месси рақобатининг ўрнини Роналду — Ибрагимович рақобати эгаллар. Ҳар ҳолда, бизнинг «ёвуз қаҳрамон» бунга тайёр.

Златанни футбол олами унутмайди, гарчи кўплаб хунук қилиқлар, кишининг ғашини келтирадиган хатти-ҳаракатлар қилган эса-да, гарчи ўзининг зўрлигини чегарага қараб ўтирмай таъкидлаётган эса-да. Чунки у ҳам Цезар, футболнинг Цезари.

Низомжон ИСЛОМОВ

 

 

Манба: stadion.uz
Киритилди: 08:56, 04.01.2020. Ўқилди: 9956 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тўпининг оғирлиги 460-480 грамм бўлиши белгилаб қўйилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 16
4 Челси Жоао Педро 15
5 Астон Вилла Олли Уоткинс 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 14
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик