Бугун 11 ноябрь, 2025 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 12 31
2 Барселона 12 28
3 Вильярреал 12 26
4 Атлетико 12 25
5 Бетис 12 20
6 Эспаньол 12 18
7 Атлетик Бильбао 12 17
8 Хетафе 12 17
9 Севилья 12 16
10 Алавес 12 15
11 Эльче 12 15
12 Райо Вальекано 12 15
13 Сельта 12 13
14 Реал Сосьедад 12 13
15 Мальорка 12 12
16 Осасуна 12 11
17 Валенсия 12 10
18 Жирона 12 10
19 Леванте 12 9
20 Реал Овьедо 12 8

Ўтган ўйинлар. 12-тур

12-тур Эльче 1-1 Реал Сосьедад
12-тур Жирона 1-0 Алавес
12-тур Севилья 1-0 Осасуна
12-тур Атлетико 3-1 Леванте
12-тур Эспаньол 0-2 Вильярреал
12-тур Атлетик Бильбао 1-0 Реал Овьедо
12-тур Райо Вальекано 0-0 Реал Мадрид
12-тур Мальорка 1-0 Хетафе
12-тур Валенсия 1-1 Бетис
12-тур Сельта 2-4 Барселона

Навбатдаги ўйинлар. 13-тур

22/11 01:00 Валенсия - Леванте
22/11 18:00 Алавес - Сельта
22/11 20:15 Барселона - Атлетик Бильбао
22/11 22:30 Осасуна - Реал Сосьедад
23/11 01:00 Вильярреал - Мальорка
23/11 18:00 Реал Овьедо - Райо Вальекано
23/11 20:15 Бетис - Жирона
23/11 22:30 Хетафе - Атлетико
24/11 01:00 Эльче - Реал Мадрид
25/11 01:00 Эспаньол - Севилья

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 9805 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Гвардиола: «Ўтган йилги даражада ўйнаяпмиз, фақат АПЛдаги хатолар туфайли очко йўқотяпмиз»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Иқтибослар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Куни кеча бўлиб ўтган Манчестер дербисида “шаҳарликлар” йирик ҳисобда ғалаба қозонганидан хабарингиз бор. Бугун Пеп Гвардиола клуб расмий сайти учун кичик интервю бериб ўтди.

— Дербида шундай осонлик билан ғалабани қўлга киритганигиздан ҳайрон қолдингизми?

— Мени эшитинг, бу футбол ва унда барча нарса амалга ошиши мумкин. Ўйин давомида барча нарса бўлиши мумкин. “Олд Траффорд”га ташриф буюраётганингизда биринчи бўлимнинг ўзида 4 та ёки 5 та гол киритишни ўйлашнинг иложи йўқ.

— Жамоангиз биринчи бўлимда мутлоқ ҳокимлик қилди ва 3 та гол киритишга муваффақ бўлди. Иккинчи бўлимда эса, ўйинни ташлаб юбординглар. Бунинг сабаби нима?

— Дарҳақиқат, биринчи бўлимда биз яхши ўйин кўрсатдик. Иккинчи бўлимга келиб эса, рақибларимиз ўйинга ўзгаришлар киритишди ва бизга кўпроқ муаммо туғдиришни бошлашди. Бизнинг ярим ҳимоямиз Гринвудни ушлашга мажбур бўлди ва биз прессинг қилиш имкониятидан маҳрум бўлдик. Сабаби, қанотларда Жеймс ва Решфордни ёпиб ташлашга мажбур бўлдик. Шу йўсинда улар биздан устунликни тортиб олишга муваффақ бўлишди ва ўйиннинг боришини ўз қўлларига олишди. Уларни тушунса бўлди. Бу йигитлар ўзлари шараф деб билувчи клуб номусини ҳимоя қилишди. Боз устига, мухлислари кўз олдида. Иккинчи бўлимда кўрганларимдан тўғри хулоса чиқараман ва иккинчи ўйинда бундан фойда чиқара олишни ният қиляпман. Шундай бўлсада, бугунги таблодаги ҳисобни ажойиб натижа деб ҳисоблайман. Мен “Манчестер Юнайтед”ни жуда ҳурмат қиламан. Мен бир неча бор бу жамоага қарши тўқнаш келганман. Нафақат “Сити” билан, балки “Барселона” ва “Бавария” билан ҳам уларга қарши майдонга тушганман. “Барселона” билан биргаликда уларга қарши ЕЧЛ учрашувларни яхши хотирлайман. Шу ўринда тан олиш лозим, ушбу жамоа АПЛ ва Европа футболининг ўсишида тутган ўрни беқиёс. Бу ерда ғалаба қозониш жуда ёқимли. Шунга қарамай, бу учрашув бизга 3 очкони тақдим этгани йўқ ва ишни якунига етказмадик. Бу шунчаки, биринчи ўйин холос. Улар ўтган йили ПСЖ билан нималар қилишганини яхши эсласангиз керак. Бугунги ўйиннинг иккинчи бўлимидан хулоса қилсак, жавоб ўйинида бизга ҳавф йўқ, дейишга ҳали эрта. Шундай бўлсада, иккинчи учрашув ўз уйимизда бўлиши ёқимли. Улар бизни худди рақибларимизнинг мухлислари сингари қўллаб-қувватлаб туришади. Бу бизга финалга йўл олишга имкон беради.

— Пеп, жамоа ўзининг спорт формасини тиклаб олдими?

— Йўқ, жамоа бироз толиқиб қолди. Бизнинг тақвимдан чиқиб фикр билдирсам, йигитлар чарчаб қолишди. Бу мавсум давомида ўтказган ўйинларимизни инобатга олсак, бу табиий хол. Кўпчилик менинг сўзларимга ишонмаслиги мумкин, бироқ биз ўтган мавсумдаги даражада футбол ўйнаяпмиз. Биз ёмон ўйин кўрсатмаяпмиз. Албатта, хатолар мавжуд. Бу қайсидир маънода АПЛга тегишли. Биз керак бўлмаган вазиятларда очко йўқотяпмиз. Шундай бўлсада, йигитлар кўрсатаётган футболдан кўнглим тўлмоқда. Бу давлатда футболчилар учун тақвим шунчаки “дахшат”!

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 19:18, 08.01.2020. Ўқилди: 3831 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду ўзининг профессионал фаолияти давомида тўққиз марта қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 13
2 Барселона Роберт Левандовски 7
3 Атлетико Хулиан Альварес 7
4 Леванте Карл Этта-Эйонг 6
5 Мальорка Ведат Мурики 6
6 Барселона Ферран Торрес 5
7 Бетис Кучо Эрнандес 5
8 Сельта Борха Иглесиас 5
9 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 5
10 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.