Бугун 20 апрель, 2026 йил, душанба.

      • 19.04.2026 00:00
      • Челси
      • -:-
      • Ман. Юнайтед
      • 19.04.2026 18:00
      • Эвертон
      • -:-
      • Ливерпуль
      • 19.04.2026 18:00
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Сандерленд
      • 19.04.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Бёрнли
      • 19.04.2026 20:30
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Арсенал
      • 21.04.2026 00:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 22.04.2026 00:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Челси
  • «A» Серия
      • 19.04.2026 15:30
      • Кремонезе
      • -:-
      • Торино
      • 19.04.2026 18:00
      • Верона
      • -:-
      • Милан
      • 19.04.2026 21:00
      • Пиза
      • -:-
      • Женоа
      • 19.04.2026 23:45
      • Ювентус
      • -:-
      • Болонья
      • 20.04.2026 23:45
      • Лечче
      • -:-
      • Фиорентина
  • Суперлига
      • 19.04.2026 16:00
      • Сўғдиёна
      • 2:3
      • Бунёдкор
      • 19.04.2026 18:15
      • Қўқон-1912
      • 0:0
      • Андижон
      • 21.04.2026 22:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Осасуна
      • 21.04.2026 22:00
      • Мальорка
      • -:-
      • Валенсия

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 33 70
2 Манчестер Сити 32 67
3 Ман. Юнайтед 33 58
4 Астон Вилла 33 58
5 Ливерпуль 33 55
6 Челси 33 48
7 Брентфорд 33 48
8 Борнмут 33 48
9 Брайтон 33 47
10 Эвертон 33 47
11 Сандерленд 33 46
12 Фулхэм 33 45
13 Кристал Пэлас 31 42
14 Ньюкасл 33 42
15 Лидс 33 39
16 Ноттингем Форест 33 36
17 Вест Хэм 32 32
18 Тоттенхэм 33 31
19 Бёрнли 33 20
20 Вулверхэмптон 33 17

Ўтган ўйинлар. 31-тур

31-тур Вулверхэмптон 2-2 Арсенал
31-тур Борнмут 2-2 Ман. Юнайтед
31-тур Брайтон 2-1 Ливерпуль
31-тур Фулхэм 3-1 Бёрнли
31-тур Эвертон 3-0 Челси
31-тур Лидс 0-0 Брентфорд
31-тур Ньюкасл 1-2 Сандерленд
31-тур Астон Вилла 2-0 Вест Хэм
31-тур Тоттенхэм 0-3 Ноттингем Форест

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

21/03 20:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Муаммолар гирдобида қолган бугунги рақибимиз ҳақида

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Олимпия терма жамоаси / Расмий учрашувлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Бугун бутун Ўзбекистоннинг нигоҳи Таиландда бўлиб ўтаётган 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги қитъа биринчилигига қаратилган десак, адашмаган бўламиз. Мусобақада Олимпияда йўлланмалари ўрта тикилгани боис, унга бўлган эътибор жуда ҳам катта. Шу сабабли гуруҳдаги илк рақибимиз Эрон олимпиячилари ҳақидаги қизиқарли маълумотлар билан таништириб ўтишга қарор қилдик.

 

Мусобақага қадар 3 та мураббий алмаштирилди

Қанчалар ғалати эшитилмасин, Эрон футбол федератсияси ва Олимпия терма жамоаси ўртасида кичик узилиш мавжуд эканлиги кўзга яққол ташланиб турибди. Келинг ҳаммаси ҳақида батафсил. Эрон Олимпия терма жамоаси 2019-йилда Хорватиялик мутахассис Златко Кранчар бошчилигида мусобақага тайёргарликни бошлади. 2019-йилнинг бошида жамоа бир йўла учта ўртоқлик учрашувларида майдонга тушди.

Қўшниларимиз Тожикисотон терма жамоасига (1:2) ҳисобида ўйинни бой бериб қўйган Эрон Қатар(2:1) ва Қувайт (5:0) устидан ғалаба қозонишга муваффақ бўлди. Кўп ўтмай Таиландда бўлиб ўтадиган мусобақага саралашни ўз уйида қабул қилган Эрон гуруҳда Ироқ билан бир ҳил 7 тадан очко тўплаб йўлланмани қўлга киритган бўлсада, IFF Кранчарни вазифасидан озод қилди.

Бироз танаффусдан сўнг унинг ўрнини маҳалий мураббий Фарҳод Мажиди эгаллади. Футболчилик фаолияти орқали мухлисларга яхши таниш бўлган Мажиди қўл остида Эрон сентябр ойида Ўзбекистонга келди ва Друлович шогридларига қарши иккита ўртоқлик учрашвида майдонга тушди. Тошгентда ва Олмалиқда бўлган  иккала учрашувда ҳам имкониятни бой бергани кўпчиликнинг ёдидан кўтарилмаган бўлса, ажаб эмас (1:0, 4:1). Октябр ойида Эрон футбол рахбарлари Фарҳод Мажидини ҳам ишдан олишга қарор қилишди. Тошкентдаги мағлубиятнинг ҳам бунга таъсири бор десак, адашмаган бўламиз.

Мажиди ўз ўрнини яна бир собиқ футболчи Ҳамид Эстилига бўшатиб берди. Ўзининг қаттиққўллиги билан ном қозонган мураббий жамоадаги барча муаммоларни тартиб ва интизомни ўрнатиш орқали ҳал қилишга уруниб кўрди. Бу эса, ўз самарасини бермай қолмади. Ўзининг илк ўртоқлик учрашувида Австралияни 2:1 ҳисобида мағлуб этган Эрон ўз релсига тушиб олгандек кўринган эди, бироқ Индонезия билан ўйинлар барчасини яққол кўрсатиб берди. Индонезияда йиғин ўтказган форслар маҳалий жамоага қарши иккита учрашув ўтказишган бўлсада, (1:1, 2:1) бирортасида ғалаба қозонишни уддалай олишмади. Ноябр ойида олимпиячилар Қатардан ҳам 2:1 ҳисобидаги мағлубияни қабул қилиб олишди.

Кескин фикрловчи Эстили


Қизиғи шундаки, Эстили Эрон футбол федератсиясини матбуот анжуманларида ташкилий ишларда нўноқликда айблаганига қарамай истеъфога чиқаргани йўқ. Катта эҳтимол билан мусобақага оз фурсат қолгани бунга сабаб бўлган десак, адашмаган бўламиз. Эстили шогирдлари турнир бошланишдан олдин яна бир бор Қатарлик тенгқурларига қарши майдонга чиқишди. Ҳакамнинг финал ҳуштагидан сўнг таблодаги натижа 2:2 ни кўрсатган бўлсада, Эроннинг ўйинларидаги муаммолар яққол кўриниб қолди. Олимпия терма жамоасида иккита легионер футболчи мавжуд бўлишига қарамай, жамоанинг суяги ички чемпионат футболчиларидан ташкил топган. Эстили мусобақадан олдинг йиғинлар чоғида ўз шогирдларининг барчаси билан яқиндан танишиб олишга улгургани йўқ. Сабаби, “Сепахон”, “Истиқлол”, “Фулад” ва “Сайпа” жамоалари ички биринчиликдаги ўйинлар сабабли ўз футболчиларини йиғинларга жўнатишдан бош торди.

Eрон терма жамаоси мусобақа муҳитига тезроқ мошлашиб олиш учун 2-январ санасидаёқ Таиландга етиб келди. Жамоанинг мусобақа учун якуний таркиби билан танишинг:

Дарвозабонлар - Мераж Эсмаели ("Зоб Аҳан"), Ҳабиб Аббасифар ("Нафт Масжед"), Меҳди Нуроллаҳи ("Сайпа").

Ҳимоячилар - Меҳран Дерахшан ("Зоб Аҳан"), Омид Нурафкан ("Сепахон"), Ареф Агхаси ("Фулад"), Шаҳин Таҳерхани ("Истиқлол"), Можтаба Нажжариан ("Фулад"), Хоссейн Саки ("Санъат Нафт"), Матин Каримзода ("Парс Жонуби").

Ярим ҳимоячилар - Амирҳоссейн Ҳоссейнзода ("Сайпа"), Жаъфар Салмани ("Санъат Нафт"), Сина Замеҳран ("Шаҳр Кодро"), Муҳаммад Ходабандеҳло ("Пайкан"), Меҳди Меҳдихани ("Вараздин", Хорватия), Реза Деҳгани ("Нассажи").

Ҳужумчилар - Моҳаммад Моҳебби ("Сепахон"), Меҳди Гаеди ("Истиқлол"), Реза Жабиреҳ ("Санъат Нафт"), Али Шожайи ("Нассажи"), Амир Рустайи ("Персеполис"), Реза Шекари ("Трактор"), Оллоҳёр Саййадманеш ("Истанбулспор", Туркия).

Хулоса ўрнида: Мураббий Эрон ва Ўзбекистон терма жамоалар ўртасида ўйин олдидан ташкиллаштирилган матбуот анжуманида ҳам муаммоларни “қистириб” ўтганидан хабарингиз бор. Айни дамда Эрон футболидаги кризис Олимпия терма жамоасини ҳам четлаб ўтгани йўқ. Бугунги учрашув олдидан терма жамоамизга Stadion.uz номидан оммад ва зафарлар тилаб қоламиз.

Манба: PerssanFootball.com
Киритилди: 10:47, 09.01.2020. Ўқилди: 5419 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Агар Эйбар ва Вильярреал шаҳарлари аҳолисини қўшиб "Камп Ноу"га жойлаштирса, стадионда яна 20 мингдан ортиқ бўш жой қолади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 23
2 Брентфорд Игор Тиаго 21
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
4 Челси Жоао Педро 14
5 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 12
7 Арсенал Виктор Дьокереш 12
8 Астон Вилла Олли Уоткинс 11
9 Ливерпуль Юго Экитике 11
10 Лидс Доминик Калверт-Льюин 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик