Бугун 28 май, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Даврон Файзиевдан таҳлил: «Олимпиячиларимизнинг плюс ва минуслари»

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Қитъа чемпионатлари / Ёшлар (U23) ОЧ
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Демак, 1:1. Ютуқ ва камчиликлар сони тенг келганда дуранг қайд этилади, деган хулосага келдим ўйинни кўриб.

Минуслар - ўйинга кеч киришилди, 1-таймнинг ярмигача ўз даражамизга чиқишга қийналдик. Устунликни тўлиқ қўлга олгач минимал вазиятдан гол уришни (айниқса бундай кучли рақибга) уддаламадик, аксинча максимал имконият - минимум гол. Ҳимоявий ҳаракатларда боғлиқлик масаласида узилишлар кўп бўлди. Натижада Эрон ҳам бир неча бор ёриб кирди. Уролмади. Яхши. Қандай камчиликларни тузатиш кераклигини кўрсатишди. Бошқалар уриши мумкин.

Плюслар - биринчи ўйинда асосий рақиблардан бирини учрашув охиригача босимда ушлаб туриш, жамоа бўлиб ҳимояланишга мажбур этиш ва Эрон дурангни ушлаш учун турли чораларни қўллагани. Охирги дақиқаларда чарчоққа қарамай ғалабани суғуриб олишга интилиш бўлди. Индивидуал ўйнашга интилиш, ҳа бугун бу баъзида ўрнида бўлмагандир, лекин жойи келади ва айнан индивидуаллик ёрдам бериши мумкин. Баъзида жарима майдонига комбинацион ўйин орқали кирилганда паслар яхши бўлди. Демак, дриблинглар ва комбинациялар микс қилинса ёмон бўлмайди.

Энди умумий хулоса. Гуруҳ ростдан ҳам оғир. Жиддий “Челленж”. Аммо йигитларда уни енгиб ўтишга потенциал кўряпман. Уни очиш керак. Яхши йигитлар. Яхши жамоа.

Биламан ва сезаман, ушбу канал ўқувчилари аксарияти футболни юқори даражада тушунади. Айнан шундай мухлислар кўмаги ва тўғри ёндошуви керак ҳозир олимпиячиларга. Таҳлил, хулоса, фикр, режа ва ғалаба! Давом этамиз.

Даврон Файзиев.

Манба: https://t.me/Davron_Fayziev
Киритилди: 06:01, 10.01.2020. Ўқилди: 5559 марта. Фикрлар: 5 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Криштиану Роналду ўзининг профессионал фаолияти давомида тўққиз марта қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик