Бугун 10 сентябрь, 2025 йил, чоршанба.

  • ЖЧ саралаш. КОНМЕБОЛ
      • 09.09.2025 05:00
      • Колумбия
      • -:-
      • Боливия
      • 09.09.2025 05:00
      • Уругвай
      • -:-
      • Перу
      • 09.09.2025 05:00
      • Бразилия
      • -:-
      • Чили
      • 09.09.2025 05:00
      • Парагвай
      • -:-
      • Эквадор
      • 09.09.2025 05:00
      • Аргентина
      • -:-
      • Венесуэла
      • 10.09.2025 04:00
      • Эквадор
      • 1:0
      • Аргентина
      • 10.09.2025 04:30
      • Боливия
      • 1:0
      • Бразилия
      • 10.09.2025 04:30
      • Венесуэла
      • 3:6
      • Колумбия
      • 10.09.2025 04:30
      • Перу
      • 0:1
      • Парагвай
      • 10.09.2025 04:30
      • Чили
      • 0:0
      • Уругвай
  • Суперлига
      • 10.09.2025 19:00
      • Насаф
      • 5:0
      • Бухоро
      • 11.09.2025 18:30
      • Машъал
      • -:-
      • Шўртан

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 21 46
2 Нефтчи 20 42
3 Динамо 20 38
4 ОКМК 20 37
5 Пахтакор 20 36
6 Бунёдкор 20 35
7 Навбаҳор 20 32
8 Қизилқум 20 26
9 Сурхон 20 23
10 Сўғдиёна 20 21
11 Андижон 20 21
12 Хоразм 20 19
13 Қўқон-1912 20 18
14 Машъал 20 18
15 Бухоро 21 17
16 Шўртан 20 11

Ўтган ўйинлар. 21-тур

21-тур Насаф 5-0 Бухоро

Навбатдаги ўйинлар. 21-тур

11/09 18:30 Машъал - Шўртан
12/09 18:30 Сўғдиёна - ОКМК
12/09 19:30 Динамо - Андижон
12/09 19:30 Навбаҳор - Сурхон
13/09 18:00 Қўқон-1912 - Қизилқум
13/09 19:00 Пахтакор - Нефтчи
14/09 18:00 Бунёдкор - Хоразм

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 3869 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ориф Толиповдан анонс: «Моур эффекти битди. Моуриньонинг ўзи керак»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Англия Премьер-лигаси
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Ҳар доим эмас, лекин аксар ҳолда бирор жамоада мавсум давомида мураббий ўзгариши ўйинга, у орқали эса натижага ижобий таъсир қилади. Бундай ҳолатлар яқин ва узоқ ўтмишда қалашиб ётибди, шунинг учун мисол келтириб ўтирмайман.

"Тоттенҳэм" ўтган мавсумда кўрсатган натижаси-ю, ўйини билан алал-оқибат суперклуб мақомига етишди. Ҳар ҳолда шунга ўхшаш фикрларни кўпчиликдан эшитдик ёки ўқидик. Маурисио Почеттино 2014 йил 27 майидан 2019 йил 19 ноябригача бош мураббий сифатида клуб ўйинига кўплаб рангларни қўша олди. Эриксен, Алли, Кейн ё бўлмаса Сон Хён Мин каби футболчиларнинг рақамлари туширилган либослар фақат шимолий Лондонда эмас, дунёнинг турли бурчакларида харидоргир маҳсулотга айланди.

Менимча, замонавий футболда 5 йилдан кўпроқ бир клубга бош бўлиш ўта қийин вазифа бўлиб қолмоқда. Балки, бу менинг хотирам яхши эмаслигидандир, аммо ҳозир Европанинг топ жамоаларини бирма-бир эслаб уларнинг ҳеч бирида Симеонедан бошқа 5+ шахсни кўрмадим! Балки, Алекс ёки Арсенлар даври тамоман тарихга айлангандир!

Хуллас, айтмоқчи бўлганим, Почеттинонинг сўнгги кунларида клуб базасида кислород миқдори критик даражага етганди. Узоқ вақт мукаммал дея таърифланиб келган муҳит эмасди бу! Ўша футболчилар, ўша мураббий, ўша мухлислар ва ўша турнирлар. Ҳеч нарса ўзгармаган аслида. Бироқ, энг ёмони - мақсад ҳам ўзгармаган. Титул(лар) Почеттинодан аввал ҳам кутилаётганди, мана ундан кейин ҳам статус ўзгармади - кутилмоқда! Бир сўз билан айтганда "хонани шамоллатиб" юборадиган вақт етганди! Очиғи, истеъфо атрофида бошқа важлар келтирган бўлса ҳам менинг улардан кўнгим тўлмади. Юқоридаги фикр тўғрироқ бўлиб кўринди менга.

Демак, Маур кетди, яшасин Моур!

Ҳа! Мен учун буниси кўпроқ кутилмаган эди! Очиқ эшикдан ким кириб келишини кутаётган футболчиларни бир тасаввур қилиб кўринг. Бу Почеттино билан ўтган беш йиллик даврни дарҳол иккинчи планга тушириб қўядиган одам бўлиши керак эди. Португалиялик мутахассис эса айни муддао. "У бирданига титуллар билан келади", дейишди баъзи ҳамкасбларимиз. Ҳақиқатдан Моур эффекти самара берди. Клуб ғалабаларни кўлга кирита бошлади. Ишончли ўйин, ЧЛ плей-офф босқичига йўлланма, янги умидлар ва мухлислар олқиши... Бироқ, бугунга келиб эффектнинг таъсири сўниб улгурган.

Сўнгги турда "Ливерпуль"дан қабул қилинган мағлубият, "Норвич" ва "Саутгемптон"га қарши ўйинлардаги мағлубият олдида ғалабага тенг. Англия кубогида "Мидлсбро"ни бир аммалаб, икки ўйинда енгиб олган лондонликларга бугун "Уотфорд"га қарши ўйинда шунчаки уч очко эмас, чиройли, ишончли ва ҳарактерли алоҳида уч очко керак! "Шпор"ларга энди Моур эффекти эмас, ҳақиқий мураббий Моуриньо керак!

Кейин, Кейннинг узоқ муддатга сафдан чиққани кўпроқ зарарми ё кўпроқ фойда?! Тўғриси, менда иккиланиш бор бу масалада. Ўтган мавсумда клуб Ҳаррисиз ҳам ёрқин ўйнай олганди. Ҳамма гап шунда-да, ўтган мавсум жамоада матбуот анжуманларида бор йўқлиги билинмасада, майдонда ротация қила оладиган ҳақиқий профессионал мураббий бор эди. Шубҳасиз-ки, Моуриньо ундан ўтса-ўтадиган, асло қолишмайдиган мураббий. Фақат ҳозир буни яна бор исбот қилиши керак бўлмоқда.

Начора, бу биринчи навбатда "беназир"нинг ўз-ўзига қилган чақириғи! Кутамиз, кузатамиз ва билиб оламиз!

Бугун, соат 17:30
Футбол ТВ
"Уотфорд" - "Тоттенҳем"
Бирга кўрамиз!

Манба: https://t.me/tolipovorif
Киритилди: 07:42, 18.01.2020. Ўқилди: 2818 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду ўзининг профессионал фаолияти давомида тўққиз марта қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Насаф Ҳусайн Норчаев 12
2 Пахтакор Игорь Сергеев 12
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 10
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 9
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 6
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 6
9 Сурхон Рустам Турдимуродов 6
10 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.