Бугун 22 май, 2026 йил, жума.

  • «A» Серия
      • 22.05.2026 23:45
      • Фиорентина
      • -:-
      • Аталанта
      • 23.05.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Интер
      • 23.05.2026 23:45
      • Лацио
      • -:-
      • Пиза
      • 24.05.2026 00:00
      • Бетис
      • -:-
      • Леванте
      • 24.05.2026 00:00
      • Жирона
      • -:-
      • Эльче
      • 24.05.2026 00:00
      • Хетафе
      • -:-
      • Осасуна
      • 24.05.2026 00:00
      • Мальорка
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 24.05.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 24.05.2026 00:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Барселона
      • 24.05.2026 00:00
      • Алавес
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 24.05.2026 00:00
      • Сельта
      • -:-
      • Севилья
      • 24.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • -:-
      • Реал Сосьедад

Zo'r TV телеканали 22-май куни Ўзбекистон миллий жамоасини ЖЧга кузатиш маросимини жонли трансляция қилади [5531]

АҚШнинг «Атланта Юнайтед» клуби ЖЧ-2026 олдидан Ўзбекистон терма жамоасига мурожаат қилди [4766]

Хулиан Альварес «Атлетико»ни фақат битта клуб учун тарк этишга тайёр [4336]

«Барселона» Маркус Рэшфорд билан шартнома бўйича келишувга эришди [3367]

Йошко Гвардиол «Манчестер Сити»дан бошқа гранд клуб сафига ўтмоқчи [2152]

Англия терма жамоасининг ЖЧ-2026 учун қайдномаси эълон қилинди [1839]

Ниҳоят! Роналду Саудия Арабистони чемпиони! У сўнгги турда 2 та гол урди (видеошарҳ) [1646]

Хаби Алонсо «Челси»дан кетадиган дастлабки футболчини танлади [1511]

Тухель Магуайрнинг терма жамоа таркибидан четда қолгани ҳақидаги гапларига жавоб қайтарди [1505]

Роналду чемпионликка битта сўз билан муносабат билдирди [1481]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 37 82
2 Манчестер Сити 37 78
3 Ман. Юнайтед 37 68
4 Астон Вилла 37 62
5 Ливерпуль 37 59
6 Борнмут 37 56
7 Брайтон 37 53
8 Челси 37 52
9 Брентфорд 37 52
10 Сандерленд 37 51
11 Ньюкасл 37 49
12 Эвертон 37 49
13 Фулхэм 37 49
14 Лидс 37 47
15 Кристал Пэлас 37 45
16 Ноттингем Форест 37 43
17 Тоттенхэм 37 38
18 Вест Хэм 37 36
19 Бёрнли 37 21
20 Вулверхэмптон 37 19

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
37-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
37-тур Эвертон 1-3 Сандерленд
37-тур Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
37-тур Лидс 1-0 Брайтон
37-тур Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
37-тур Ньюкасл 3-1 Вест Хэм
37-тур Арсенал 1-0 Бёрнли
37-тур Борнмут 1-1 Манчестер Сити
37-тур Челси 2-1 Тоттенхэм

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
24/05 20:00 Тоттенхэм - Эвертон
24/05 20:00 Сандерленд - Челси
24/05 20:00 Ноттингем Форест - Борнмут
24/05 20:00 Манчестер Сити - Астон Вилла
24/05 20:00 Ливерпуль - Брентфорд
24/05 20:00 Фулхэм - Ньюкасл
24/05 20:00 Кристал Пэлас - Арсенал
24/05 20:00 Бёрнли - Вулверхэмптон
24/05 20:00 Вест Хэм - Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Артём Шербак: «Намангандаги йиғин аъло даражада ўтди»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Навбаҳор
Рукн: Янгиликлар
A A A

Хабарингиз бор, Наманганнинг “Навбаҳор” жамоасига  кўрикдан ўтиш учун бир қатор  хорижлик футболчилар таклиф этилишди. Улар орасида россиялик ҳужумчи Артём Шербак ҳам бор.

“Лочинлар” устози Андрей Канчельскис Шербакни Наманганда бўлиб ўтган ўқув-машғулот йиғини, шунингдек, ушбу йиғин доирасида ўтказилган 2та ўртоқлик баҳси (“Турон” ва “Нефтчи” клубларига қарши кечган)да майдонга тушириб, синаб кўрди. Шербак “Навбаҳор”  мураббийларида яхши таассурот  қолдирмоқда.

Биз “лочинлар”нинг Намангандаги йиғини якунланганидан сўнг, Артём Шербакдан интервью олдик.

— Артём, Намангандаги ўқув-машғулот йиғини ўз якунига етди. Ушбу йиғин Сизда қандай таассурот қолдирди?
— Жуда яхши таассурот қолдирди. Ўн кун давомида кунига икки маҳалдан машғулотлар ўтказдик. Шунингдек, ушбу йиғин доирасида 2та ўртоқлик баҳсида ҳам майдонга тушдик. “Одил Жуниор” футбол академиясининг сунъий қопламали майдони ажойиб экан. Умуман олганда, йиғин аъло даражада ўтди.

— Ўтказилган назорат-синов баҳслари борасида нима дея оласиз?
— Тўрақўрғонда “Турон”га қарши кечган баҳсда майдонда асосан кўрикдан ўтаётган футболчилар ҳаракат қилдик. Ўша ўйинда босим ва ҳаяжон кучли бўлганлиги боис, мағлубият аламини тотишга мажбур бўлдик (0:1).

Фарғонада “Нефтчи” билан бўлган иккинчи ўртоқлик ўйинида эса ғалаба қозондик (3:1). Зафар қучиш доимо ёқимли. Фарғонага ҳам кўплаб мухлислар футбол кўргани бориб, бизни қўллаб-қувватлаб туришди ҳамда ютуғимиздан хурсанд бўлишди.

— "Навбаҳор"га келишингиз қандай юз берди?    
— Жамоага агентим орқали келдим. Аниқроғи, агентим  “Навбаҳор” бош мураббийи Андрей Антанасович Канчельскис билан боғланди ва у кейин мени кўрикка таклиф этди.

— Наманганга келгунча ўзбек футболи ва умуман “Навбаҳор” борасида маълумотга эгамидингиз?  
— Албатта, Ўзбекистон чемпионати ҳамда ўзбек футболчилари ҳақида билардим. Жумладан, “Пахтакор” ва “Навбаҳор” клублари ҳақида эшитгандим ҳамда ушбу жамоаларнинг Суперлиганинг мунтазам иштирокчилари эканлигидан хабарим бор.

Шунингдек, Россиянинг “Ростов” клубида ўйнаётган Элдор Шомуродов ҳақида ҳам яхши биламан. У айни пайтда Россия премьер-лигаси тўпурарларидан бири ва маҳоратли ҳамда келажаги порлоқ футболчи. Шомуродов кўплаб ўзбек футболчилари учун ҳақиқий намуна тимсоли.

Бундан ташқари, ўзим кўрикдан ўтаётган “Навбаҳор” клуби ҳақида кўпроқ маълумотга эгаман ва жамоанинг бир марта чемпионлик унвони,  кўп маротаба бронза медалларини қўлга киритганлиги, шунингдек, Ўзбекистон кубогининг 3 карра соҳиби эканлиги, ўз олдига доимо юксак мақсадлар қўйишидан хабарим бор.

“Навбаҳор” кўригига келишимда ушбу омиллар билан бирга жамоани нафақат Ўзбекистон ва Россия, балки бутун дунёга машҳур инсон, бир пайтлари Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби сафида тўп сурган Андрей Антанасович Канчельскис бошқараётганлиги ҳам туртки бўлди.

Таъкидлаш жоизки, мазкур мутахассиснинг ўйинларини дадам ёқтирганлар, яъни Канчельскис отамнинг кумири бўлган. Шунинг учун дадам менга Канчельскис билан бирга фотосуратга тушиб, жўнатиб юборишимни  таъкидладилар.

— Сизнинг кумирингиз ким?
— Болаликдаги кумирим украиналик собиқ машҳур ҳужумчи, айни пайтда Украина терма жамоаси бош мураббийи бўлиб ишлаётган Андрей Шевченко бўлган. Ёшлигимда ушбу футболчининг ўйинларидан завқ олардим ва унга ўхшашга интилардим.

Айни пайтда эса Англиянинг “Ливерпуль” клубига мухлислик қиламан ҳамда ушбу жамоанинг барча футболчилари ўйинларига ҳавас қиламан.

— “Навбаҳор”да ҳамюртларингиз Игорь Голбан ва Иван Соловьёв тўп суришади. Улар билан танишмисиз?
— Йўқ, улар билан шахсан таниш эмасман. Аммо жамоа қароргоҳига келганимдан сўнг, улар билан яхшироқ танишдим.

— Футболчи бўлишингизда ким асосий роль ўйнаган?
— Отам ашаддий футбол мухлиси бўлганлар.Шу боис, менда ҳам болаликдан миллионлар ўйинига қизиқиш бошланган. Қизиқиш сабабли, футбол тўгарагига борганман.

— Наманган шаҳри сизга ёқдими?
— Тўғрисини айтсам, кунига икки мартадан машғулотлар ўтказганимиз боис, ҳали Наманганни сайр этишга вақтим бўлмади. Чиройли шаҳарлигини эшитдим. Насиб қилса, “Навбаҳор” билан шартнома имзоласам, шаҳарни сайр этишга улгураман, ҳали.

— Мухлисларга тилакларингиз...
— Тўғрисини айтсам, “Навбаҳор”ники сингари фидоий ва жонкуяр ишқибозларни шу кунгача кўрмагандим. Ҳаттоки, жамоанинг машғулотларига ҳам 200-300 нафар мухлис ташриф буюрди. “Турон”га қарши кечган илк баҳсда эса янги футболчиларни кўриш мақсадида кўплаб ишқибозлар Тўрақўрғонга боришди. Натижада стадион тўлди. Бундай мухлисларга эса фақат ғалабалар ярашади. Уларга сиҳат-саломатлик, севимли  жамоалари “Навбаҳор” доимо ғалабаларни туҳфа этишига тилакдошман.

“Навбаҳор” учун қайғуриш, фаол қўллаб-қувватлашда давом этишсин, доимо ғалабали онлар уларга насиб этсин.

Жамоа билан  шартнома имзоласам, “Навбаҳор”нинг ўз олдига қўйган мақсадини амалга ошириш борасида майдонда қўлимдан келганича ҳаракат  қиламан.

Маълумот учун

Артём Шербак – 1996 йилнинг 3 сентябрида Қримнинг Керчь шаҳрида туғилган.
Амплуаси: ҳужумчи.
Ўйнаган жамоалари: “Металлург” (Донецк, 2012 – 2014 йиллар), “Океан” (Керчь, 2015-2018 йиллар), “Тюмень” (Тюмен, 2019 йил).

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 09:02, 22.01.2020. Ўқилди: 3359 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Агар дарвозабонга жамоадоши атайлаб оёқ билан пас берса, у тўпни қўл билан ушласа — қоида бузилади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 16
4 Челси Жоао Педро 15
5 Астон Вилла Олли Уоткинс 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 14
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик