Бугун 12 февраль, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 25 56
2 Манчестер Сити 26 53
3 Астон Вилла 26 50
4 Ман. Юнайтед 26 45
5 Челси 26 44
6 Ливерпуль 26 42
7 Брентфорд 25 39
8 Эвертон 26 37
9 Борнмут 26 37
10 Ньюкасл 26 36
11 Сандерленд 26 36
12 Фулхэм 26 34
13 Кристал Пэлас 26 32
14 Брайтон 26 31
15 Лидс 26 30
16 Тоттенхэм 26 29
17 Ноттингем Форест 26 27
18 Вест Хэм 26 24
19 Бёрнли 26 18
20 Вулверхэмптон 26 9

Ўтган ўйинлар. 26-тур

26-тур Челси 0-0 Лидс
26-тур Эвертон 0-0 Борнмут
26-тур Тоттенхэм 0-0 Ньюкасл
26-тур Вест Хэм 0-0 Ман. Юнайтед
26-тур Астон Вилла 0-0 Брайтон
26-тур Кристал Пэлас 0-0 Бёрнли
26-тур Манчестер Сити 0-0 Фулхэм
26-тур Ноттингем Форест 0-0 Вулверхэмптон
26-тур Сандерленд 0-0 Ливерпуль

Навбатдаги ўйинлар. 26-тур

01/01 06:00 Брентфорд - Арсенал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Юрген Клопп Ғалабалар сирини ошкор қилди (интервью)

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Англия Премьер-лигаси
Рукн: Интервьюлар
A A A

“Вулверҳэмптон” устидан қозонилган ғалабадан сўнг, “Ливерпуль” устози Юрген Клопп журналистлар саволларига жавоб бериб ўтди. Бир нечта қизиқарли саволлар янграган кичик интервюни эътиборингизга ҳавола этамиз.

 

- Юрген жамоанингиз кеча “ «Вулверхэмптон ” устидан ғалаба қозонгач, чемпионликка жуда яқин келганингизни сездингизми? Нима деб ўйлайсиз, бу мавсум АПЛ пойгасида ғолиб чиқасизми?

 

- Биз қандай қилиб чемпионликдан бошқа мақсад билан АПЛ учрашувларида майдонга тушишимиз мумкин? Тўғри, математикани бир четга суриб қўядиган бўлсак, ҳали ЕЧЛ йўлланмасини ҳам ҳал этганимизча йўқ. Айни дамда бор эътиборимизни ўз уйинларимизга қаратишимиз шарт. Бизни олдинда бир-биридан мураккаб рақиблар кутиб турибди. Яна 3 та турда майдонга тушгач, бизни бир ҳафталик дам олиш кунлари кутиб турибди. Ҳозирча, бизнинг бор режаларимиз шундай иборат. Биз ҳақимиздаги ижобий фикрлар учун барчага раҳмат, салбий фикрлар билан ишим йўқ. Биз жараёнда эггалаб турган ўрнимизни бир нечта хато қарорлардан сўнг йўқотиб қўйишимиз ҳам ҳеч гап эмас. Шундай экан, ҳаммаси яхши кетаётган бир паллада ортиқча босимнинг нима кераги бор? Саволлингизда кеча “Вулверҳэмптон” билан бўлиб ўтган ўйинни қўшиб ўтдингиз. Бу ўйинни бежиз эсламаганингизга аминман. Сабаби, бундан буёғига ҳар бир ғалабамиз учун катта куч сарф этамиз. Кечаги учрашув йигитлар жанг олиб боришди. Чинакам жангчилардек ғалаба учун курашнинг гувоҳи бўлдик. Биз айнан ғалаба қозонишга эътибор қаратганмиз, чемпионликка эмас.

- Садио Мане борасида янгиликлар борми? У дам олиш кунлари майдонга туша оладими?

- Ҳозирча ҳеч қандай маълумотим йўқ. Менга ҳали бу борада қўнғироқ қилишганича йўқ. Шундай бўлсада, уни дам олиш кунлари бўлиб ўтадиган ўйинларда иштирок этиши катта сўроқ остида турибди.

- Яқинлашиб келаётган Кубок ўйинларида ёшларга имкон берасизми? Бундай йўл “Эвертон”га қарши учрашувда ўзини оқлаган эди?!

- Албатта, сиз ҳақсиз. Биз “Эвертон”га қарши учрашувда иккинчи таркиб билан ғолиб бўлган эдик. Очиғи заҳира ўриндиғимизнинг узун эканлигини бизга қўл келмқода. Бундан ташқари, бизда кучга тўлган йигитлар ва жароҳатдан яқинда фориғ бўлганлар ҳам мавжуд. Шундай экан, кейинги кубок учрашувида яна таваккал қилиб кўрамиз. Биз мусобақада катта йўлни босиб ўтишга улгурдик. Ортга қайтишга йўл йўқ. Бунда ҳеч қандай яшириб қурол йўқ. Барча катта жамоалар Кубок ўйинларида қолган футболчиларга имкон беришга ҳаракат қилади.

- Юрген ғолиблик менталитети кучсиз рақибларга қарши ҳам таъсир ўтказадими?

- Қийин савол. Менинг йигитларимда ғолиблик менталитети мавжуд, бироқ уларнинг асосий фишкалари шундаки, жамоамга ким билан ўйнашнинг умуман фарқи йўқ. Биз мураббийлар штаби билан мана шундай психолагик қарорга келдик. Футболчиларга уларнинг кучли эканлигини эмас, исталган рақибни енгиш кераклигини уқтиряпмиз.

- Кейинги учрашувда Фабинони кўрамизми?

- Менимча сиз мендан кейинги учрашувда майдонга тушадиган футболчилар рўйхатини ундириб олмоқчисиз шекили(кулади). Шуниси аниқки, кейинги ўйинимизда асосан ўйин амалиётисиз қолаётган йигитларга имкон берамиз. Таркиб борасида аниқ бир сўз айта олмайман. Гап шундаки, клуб шифокорлари билан ҳали суҳбатлашганимча йўқ. Уларнинг қарорларисиз олдиндан бир сўз айтиш бефойда.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 02:05, 25.01.2020. Ўқилди: 3675 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Златан Иброҳимович 47-ўлчамдаги оёқ кийим кияди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 22
2 Брентфорд Игор Тиаго 17
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 13
4 Ливерпуль Юго Экитике 10
5 Челси Жоао Педро 10
6 Лидс Доминик Калверт-Льюин 10
7 Ман. Юнайтед Бриан Мбемо 9
8 Брайтон Дэнни Уэлбек 9
9 Ньюкасл Бруно Гимараэс 9
10 Астон Вилла Олли Уоткинс 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.