Доннарумма: "Милан"нинг мақсади – Еврокубокларда қатнашиш"
Италиянинг «Милан» клуби дарвозабони Джанлуиджи Доннарумма «Брешия» (1:0) клуби устидан қозонилган ғалаба ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
- «Милан» қандай жабрланишни билади. Бу ерда ўйнаш осон эмаслигини тушуниб тургандик ва биз босим остида ўйнашимизга тўғри келди. Шу сабабли, бугунги ғалабадан жуда хурсандмиз. Бизнинг мақсадимиз — Еврокубокларга йўл олиш. Биз мана шу руҳда давом этишимиз шарт ва бир дақиқага ҳам чалғимаслигимиз керак. Сешанба куни бизни Италия Кубогида “Торино” клубига қаршияна бир ўйин кутиб турибди. Биз ярим финалга йўл олишни мўлжаллаб турибмиз. Ўйиндан ўйинга ривожланишга ҳаракат қиляпмиз. Ҳозир биз машғулотларда ўзимизга бўлган юқори ишонч билан ҳаракат қиляпмиз. Жамоанинг барча аъзолари ўзларига ишонишмоқда, — Доннарумманинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Football Italia.
Киритилди: 10:46, 25.01.2020. Ўқилди: 3031 марта. Фикрлар: 0 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар