Бугун 20 май, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 37 82
2 Манчестер Сити 37 78
3 Ман. Юнайтед 37 68
4 Астон Вилла 37 62
5 Ливерпуль 37 59
6 Борнмут 37 56
7 Брайтон 37 53
8 Челси 37 52
9 Брентфорд 37 52
10 Сандерленд 37 51
11 Ньюкасл 37 49
12 Эвертон 37 49
13 Фулхэм 37 49
14 Лидс 37 47
15 Кристал Пэлас 37 45
16 Ноттингем Форест 37 43
17 Тоттенхэм 37 38
18 Вест Хэм 37 36
19 Бёрнли 37 21
20 Вулверхэмптон 37 19

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
37-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
37-тур Эвертон 1-3 Сандерленд
37-тур Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
37-тур Лидс 1-0 Брайтон
37-тур Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
37-тур Ньюкасл 3-1 Вест Хэм
37-тур Арсенал 1-0 Бёрнли
37-тур Борнмут 1-1 Манчестер Сити
37-тур Челси 2-1 Тоттенхэм

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
24/05 20:00 Тоттенхэм - Эвертон
24/05 20:00 Сандерленд - Челси
24/05 20:00 Ноттингем Форест - Борнмут
24/05 20:00 Манчестер Сити - Астон Вилла
24/05 20:00 Ливерпуль - Брентфорд
24/05 20:00 Фулхэм - Ньюкасл
24/05 20:00 Кристал Пэлас - Арсенал
24/05 20:00 Бёрнли - Вулверхэмптон
24/05 20:00 Вест Хэм - Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Бунёдкор» «Банияс» билан ҳамкорлик меморандуми имзолади

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Бунёдкор
Рукн: Янгиликлар
A A A

«Бунёдкор» футбол клуби БААнинг «Банияс» жамоаси билан ҳамкорлик меморандумини имзолади.

«Бунёдкор» футбол клуби барча йўналишларда кенг кўламда иш олиб бораётгани ҳеч кимга сир эмас. Академия фаолиятининг кенгайиши, турли ҳудудларда филиалларни очилиши, яқиндагина ОФК томонидан академияга «икки юлдуз академия» мақоми берилиши, маркетинг йўналишида олиб борилаётган ишлар сўзимизга исбот бўла олади. Клуб доирасида олиб борилаётган ислоҳатлар кенгаймоқда. Куни кеча клубимиз мутасаддилари БААга сафар уюштириб, «Банияс» жамоаси раҳбарлари билан учрашди.

Аввало «Банияс» клуби ҳақида маълумот берсак. Бу жамоа нафақат футбол, балки спортнинг бошқа турларига ҳам ихтисослашган клуб ҳисобланади. 1982 йил ташкил топган «Банияс» қошида футболдан ташқари волейбол, баскетбол, гандбол жамоалари бор. БААнинг юқори лигасида иштирок этадиган клуб уй учрашувларини 10 минг мухлисни сиғдирадиган «Банияс» стадионида ўтказади. Лекин клуб директорлар кенгашини бу қониқтирмагани сабабли жамоа учун спорт шаҳарчасини қуриш режалаштирилган. Аниқроғи, қурилиш ишлари бошланиб бўлган. Спорт шаҳарчасида жамоа учун барча шароитлар муҳайё қилинади. Хусусан, катта-кичик машғулот майдончалари, спортнинг турли йўналишлари учун ёпиқ зал, қолаверса, сузиш ҳавзаси, ўқув-машғулот базаси, меҳмонхона, савдо марказлари қурилиши ҳам режадан ўрин олган. Қисқача айтганда, умумий қиймати 1 миллиард 100 миллион АҚШ долларини ташкил қиладиган мазкур шаҳарчада барча истаганингизни топасиз. Аҳамиятлиси, барча маблағ клуб томонидан ажратилмоқда. Қурилиш ишларига дунёнинг турли бурчакларидан ўз ишининг энг кучли мутахассислари жалб қилинган. 

Иккала жамоа расмийларининг учрашувидан асосий мақсад клублар ўртасида барча йўналишларда ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш, буни ҳужжатларда расмийлаштириш эди. Тадбирда «Банияс»нинг директорлар кенгаши раиси доктор Аҳмад Носир Ал Раиси бошчилигидаги кенгаш аъзолари ҳамда «Бунёдкор» Бош директори Улуғбек Мирзаев, бош ҳисобчи Бекзод Эгамов, молия менежери Шомурод Исроилов, маркетинг бўлими ходими Шуҳрат Турдиев иштирок этди.

Музокараларга кўра, иккала клубнинг академия жамоалари БАА ҳамда Ўзбекистонда ташкил этиладиган мусобақаларда қатнашиши, мураббийларнинг малака ошириши, шунингдек, аёллар ҳамда асосий таркибнинг ўртоқлик ўйинлари, маркетинг бўлимларининг ҳамкорликлари бўйича келишувга эришилди. «Барчамизга маълумки, «Банияс» нафақат БААда, балки Осиёда ҳам таниқли жамоалардан бири. Бу жамоа Осиё Чемпионлар лигаси доирасида Тошкентга ташриф буюрган, ўзбек мухлисларига яхши таниш. Шунингдек, «Бунёдкор» ҳам Чемпионлар лигасининг доимий иштирокчиларидан бири,\қитъада ўз ўрни ва нуфузига эга. Ўйлайманки, Осиёдаги таниқли иккала клубнинг халқаро келишуви томонлар учун фойдали ва самарали бўлади», дея фикр билдирди «Бунёдкор» Бош директори Улуғбек Мирзаев. 
 
Маълумот ўрнида айтиб ўтамиз, «Банияс» футбол клуби раҳбарларини Тошкентга ташриф буюриши март ойига режалаштирилган. Меҳмонлар «Бунёдкор» стадиони, академияси, инфраструктураси билан яқиндан танишади. Шундан сўнг томонлар меморандумнинг амалий босқичига ўтишади. Ўзаро келишувлар ҳаётга татбиқ қилинади. 

Манба: fcbunyodkor.com
Киритилди: 21:12, 01.02.2020. Ўқилди: 3796 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, ЖЧ фақат бир марта, 2002 йилда икки давлат (Япония ва Жанубий Корея)да ўтказилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 16
4 Челси Жоао Педро 15
5 Астон Вилла Олли Уоткинс 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 14
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик