Бугун 4 апрель, 2026 йил, шанба.

  • Суперлига
      • 03.04.2026 18:00
      • Хоразм
      • 2:1
      • Динамо
      • 03.04.2026 19:00
      • Навбаҳор
      • 2:1
      • Машъал
      • 03.04.2026 20:15
      • Насаф
      • 1:0
      • Андижон
      • 04.04.2026 17:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • ОКМК
      • 04.04.2026 18:00
      • Қизилқум
      • -:-
      • Нефтчи
      • 04.04.2026 19:15
      • Сурхон
      • -:-
      • Бухоро
      • 04.04.2026 00:00
      • Райо Вальекано
      • 1:0
      • Эльче
      • 04.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Леванте
      • 04.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 04.04.2026 21:30
      • Бетис
      • -:-
      • Эспаньол
      • 05.04.2026 00:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Барселона
      • 05.04.2026 17:00
      • Хетафе
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 05.04.2026 19:15
      • Валенсия
      • -:-
      • Сельта
      • 05.04.2026 21:30
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Севилья
      • 06.04.2026 00:00
      • Алавес
      • -:-
      • Осасуна
  • «A» Серия
      • 04.04.2026 18:00
      • Сассуоло
      • -:-
      • Кальяри
      • 04.04.2026 21:00
      • Верона
      • -:-
      • Фиорентина
      • 04.04.2026 23:45
      • Лацио
      • -:-
      • Парма
      • 05.04.2026 18:00
      • Кремонезе
      • -:-
      • Болонья
      • 05.04.2026 21:00
      • Пиза
      • -:-
      • Торино
      • 05.04.2026 23:45
      • Интер
      • -:-
      • Рома

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 4 12
2 Бухоро 4 10
3 Бунёдкор 5 10
4 Насаф 5 10
5 Пахтакор 4 9
6 Навбаҳор 5 9
7 Локомотив 5 7
8 Хоразм 5 7
9 Андижон 5 6
10 Қизилқум 4 6
11 Қўқон-1912 5 5
12 ОКМК 4 4
13 Динамо 5 4
14 Сурхон 4 4
15 Сўғдиёна 5 2
16 Машъал 5 0

Ўтган ўйинлар. 5-тур

5-тур Сўғдиёна 2-2 Қўқон-1912
5-тур Бунёдкор 2-0 Локомотив
5-тур Хоразм 2-1 Динамо
5-тур Навбаҳор 2-1 Машъал
5-тур Насаф 1-0 Андижон

Навбатдаги ўйинлар. 5-тур

04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ака-ука «душман» Барезилар

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Машҳурлар / Мозий юлдузлари
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Stadion.uz Италиянинг икки гранди — "Милан" ва "Интер"да ҳаракат қилган ака-ука Барезилар ҳақида қисқача тўхталиб ўтади.

Франко ва Жузеппе доимо бир жамоада тўп суришни орзу қилишган. Бу клуб “Интер” бўлиши керак эди, бироқ “кўк-қоралар” ака-укаларнинг каттасинигина (Франко) жамоага қабул қилди. Жузеппени маҳаллий “Аурора” клубига қайтариб юборишди. Тўғри, ўша пайтлари кичик Барезининг бўйи 170 см.га етмас, бироқ иқтидор борасида ўз акасидан сира қолишмас эди. Кейинчалик, Миланнинг “Интер” клуби ўша қарори учун узоқ афсус чекади. Сабаби, айнан Жузеппе акасидан кўра машҳурроқ ва совриндорроқ футболчига айланадида…

Ака-укалар ҳеч қачон қандайдир жисмоний имкониятлар билан ажралиб туришмаган. Бирининг бўйи 177 см. бўлса, иккинчисиники 176 см.ни ташкил этган. Иккиси ҳам қотмадан келган, оёқлари ингичка йигитлар эди. Шунга қарамай, улар майдонда курашувчанлиги, меҳнаткашлиги ва тартибли ўйини билан дарров кўзга ташланар эди. Энг муҳими эса, иккиси ҳам ўйинни яхши ўқиш қобилиятига эга эди. Рақибнинг ҳужумларини марказдаёқ кесиб қўйиш борасида беназир бўлган Барезилар биринчи пас билан ҳужум бошлаб беришни ҳам муваффақиятли уддалашган. Айнан шу факторлар уларнинг тезда машҳурликка эришишларига сабаб бўлгани аниқ.

“Барезиларнинг иккиси ҳам ўз тенгдошларидан ажралиб турувчи совуққонлик ва масъулият эгаси эди. Улар барча-барча нарсага жиддий ёндашар, ҳеч нарсани эътибордан қочирмас эди. Очиғи, иккисининг ҳам майдонда ёки унинг ортида ҳазиллашганини кўрмаганман”. Мауро Тасотти

Жузеппе “Интер” сафида 15 йил давомида тўп сурди ва 550 дан ортиқ учрашувларда ҳаракат қилди. У айни дамда “Интер” клубининг афсоналаридан бири ҳисобланади. Барезиларнинг каттаси ўзи сингари Италия футболи афсоналаридан бири Бергоми билан биргаликда узоқ муддат тандем сифатида ҳаракат қилган. Клуб мухлислари доимо ўз ҳимоячиларини жуда яхши кўришар, унинг терма жамоадан четда қолишини қайғу билан кутиб олишар эди. Дарҳақиқат, Италия термаси устозлари доимо “Интер” футболчиси Барезини эмас, бир пайтлар “Интер” ўз сафида кўришни истамаган Барезини миллий жамоага чорлашган. Шу сабабли, Франконинг коллекциясида ЖЧнинг барча медаллари (1982 — олтин, 1990 — кумуш, 1994 — бронза) мавжуд. Шунингдек, Франко “Интер”нинг барча ўйинчилари учун орзу саналмиш УЕФА Чемпионлар кубогида ҳам 3 бор зафар қучишга муваффақ бўлган. Жузеппе бу борада фақат УEФА кубоги билангина мақтана олади. Скудеттолар сони бўйича (6:2) ҳам устунлик тўлиқ Барезиларнинг кичиги томонда.

“Милан”даги кескин ўсиш пайтида, деярли барча совринлар жамоа сардори Франко Барезига топширила бошлагач, мухлислар унинг акаси – Жузеппени “иккинчи Барези” деб атай бошлашди.

“Мен ҳеч қачон Франкога ҳасад қилмаганман. “Интер”ни танлаганим учун ҳеч қачон афсусланмайман. Унинг ўз биографияси бор. Менинг ҳам келажакда набираларимга айтиб берадиган ўз ҳикояларим мавжуд. Фаолиятимдан нолисам, гуноҳ бўлади”.

Барезиларнинг кичиги “Милан” сафига келиб қўшилиши билан асосий таркиб футболчисига айланди ва илк мавсумдаёқ Италия чемпионлигини қўлга киритди. Орадан бир йил ўтиб Жузеппе “Интер” билан мамлакат чемпиони бўлди. Ака-укаларнинг иккиси ҳам Италия мезбонлик қилган Европа чемпионатида Италия шарафини ҳимоя қилди, бироқ мусобақа итальянлар учун омадсиз якунланди.

Кейин “Милан” учун оғир кунлар бошланди. “Тотонеро”нинг бош қаҳрамони сифатида А сериядан қувилган “Милан”ни кўплаб юлдузлар тарк этишган бўлсада, Франко жамоа билан охиригача қолди. Барезиларнинг кичигида “Ювентус”, “Фиорентина”, “Интер” сингари жамоалардан таклифлар бўлганига қарамай у жамоага содиқ қолди. Жамоа сардори шу йўсинда “Милан” тиффозиларининг ҳурматига сазовор бўлган бўлса, ажаб эмас.

1982-йилда Энцо Беарзот ўзи билан Испанияга фақат Франкони олиб кетди. Қаҳрамонимиз мусобақада майдонга тушмаган бўлсада, Мадриддан ЖЧ олтин медаллари билан қайтди.

"Биз бир йилда икки бор душманларга айланамиз. Бу ҳам бўлса майдонда содир бўлади. Ўйин тугагач, яна жигарлар сингари қучоқлашиб стадионни тарк этамиз". Франко Барези.

Жузеппе “Интер”ни 34 ёшда тарк этди. Б Серия жамоаларида 2 йил тўп сургач, яна умрини бағишлаган клубга қайтди ва “Интер” клубида турли вазифаларда ишлади. Манчини билан бўлган жанжалдан сўнг, клубдан тўлиқ кетди. Айни дамда у нафақада. 7 февраль куни ўзининг 62 ёшини нишонлайдиган афсонавий футболчи тез орада бўлиб ўтадиган Милан дербисида кўриниш бериши аниқ.

“Ака-укаларнинг доимо эътибор марказида бўлиши ўзаро муносабатларга путур етказмаганини алоҳида қайд этиб ўтиш жоиз”. Костакурта.

Франко 37 ёшга қадар “Милан” шарафини ҳимоя қилди. Кейинчалик мураббийликка қўл урган бўлсада, айтарли ютуқларга эришганича йўқ. Кичик омадсизликдан сўнг барчасига нуқта қўйди ва дунё кезишни бошлади. Сайёрамизнинг барча қитъаларини кезиб чиққан “Барезиларнинг биринчиси” ҳам Милан дербисига ташриф буюриши аниқ.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 00:31, 07.02.2020. Ўқилди: 5870 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Профессионал футболчи бир ўйинда ўртача 10–13 км масофани босиб ўтади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 ОКМК Аброр Каримов 2
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
4 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
5 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
6 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
7 Нефтчи Алишер Одилов 2
8 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2
9 Локомотив Қувончбек Абраев 2
10 Насаф Шароф Муҳитдинов 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик