Франциянинг «Пари Сен-Жермен» клуби президенти Носи Ал-Хелайфининг фикрича, “Барселона” клуби футболчиси Месси Неймар билан бирга Францияда тўп суриши керак экан.
Месси шу йилнинг ёзида Англиянинг «Манчестер Сити» клубига ўтиши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар тарқади. Шу сабабли, «ПСЖ» клуби бу имкониятдан фойдаланиб қолиш учун Мессига таклиф тайёрлаётганини клуб президенти айтиб ўтди.
«Дунёнинг ҳар бир клуби Месси билан бирга ишлашни хоҳлайди. Агар уни қўлга киритиш имконияти туғилиб қолса, бу имкониятдан фойдаланмаслик гуноҳ бўлади.
Ишонаманки, Месси «ПСЖ» клубида ўйнашни хоҳлайди, қолаверса жамоамиз таркибида унинг яқин дўсти - Неймар бор.
Месси Неймар билан бирга ўйнашни хоҳлайди, Неймарни сотиб олишга эса “Барселона”да пул йўқ. Хулосани ўзингиз чиқариб олаверинг...», — деди Ал-Хелайфи.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).