Бугун 9 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Бунёдкор 6 13
3 Пахтакор 5 12
4 Навбаҳор 6 12
5 Насаф 6 11
6 Бухоро 5 10
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 5 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Муҳаммадкарим Хуррамов: “Ғалабадан кейин ўзимга бўлган ишонч янада ортди”

Баҳо:
+1 | -
СПОРТ / Спорт турлари / Дзюдо
Рукн: Янгиликлар
A A A

Ўзбек спорти мухлисларига порлаб чиқаётган ёш юлдузларимизни яқиндан таништиришда давом этамиз. Германиянинг Дюссельдорф шаҳрида ўтказилган дзюдо бўйича Катта дубулға турнирида -100 килограмм вазн тоифасида олтин медални қўлга киритган Муҳаммадкарим Хуррамов ушбу таснифдаги мусобақада ўзининг дастлабки олтин медалига сазовор бўлди. Эътиборингизга ушбу полвонимиз ҳақидаги қизиқарли маълумотларни ҳавола қиламиз.

Муҳаммадкарим Хуррамов 1997 йил 4 апрель куни Сурхондарё вилояти Шеробод туманида таваллуд топган. Самарқанд дзюдо мактаби тарбияланувчиси. Мураббийи Ўктам Раҳмонов.

Хуррамов курашчилар оиласида дунёга келган. Унинг бобоси Муҳаммадкарим ота ҳам Сурхон воҳасининг таниқли полвонларидан бўлган. Бобосига ўхшаган полвон бўлсин деб отаси унга ҳам Муҳаммадкарим деб исм қўйган. Унинг укаси Чингиз Шокиров ҳам ўсиб келаётган умидли спортчилардан бири. Ҳозирда ёшлар терма жамоасида шуғулланмоқда.

Хуррамов фаолиятини -90 килограмм вазн тоифасида бошлаган. 2016 йилдан юқори натижалар қайд эта бошлади. Шу йил Тошкент Гран-присида учинчи ўрин, ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида эса олтин медаль эгаси бўлди. 2018 йилдан -100 килограмм вазн тоифасига ўтди.

“Мен ҳеч қачон вазн ташламайман. Ҳозир ҳам шахсий вазним 96-97 килограмм. Вазн ташлаб, куч йўқотгандан кўра ўз ҳолимда курашсам, фойдаси кўпроқ бўлишини дадам кўп айтади”, – дейди Хуррамов янги вазнда ўтиши ҳақида.

Биласизми, кечаги мақоламиз қаҳрамони Бобонов ва Хуррамовнинг ўхшаш жиҳатлари жуда кўп. Масалан, иккиси ҳам битта дзюдо мактабида шуғулланган, тенгдош, хизматдош, битта олий ўқув-юртида таҳсил олишади, бир йилда (2018) юқори вазн тоифасига ўтишган ва 2019 йилдан яна яхши натижалар қайд эта бошлашди ва Дюссельдорфда яна бирга чемпион бўлишди. Бунақа яқинлик ҳамиша ҳам учрайвермаса керак. Хуррамов 2019 йил кетма-кет Марракеш ва Тбилиси Гран-прилари, Осиё чемпионати ва ёзги Универсиада ўйинларида бронза медалига сазовор бўлди. Дюссельдорф эса унинг учун Катта дубулға турнирларидаги илк медали ва ғалабаси билан ёдда қолди.

“Дюссельдорфда мен учун қийини ярим финалдаги беллашув бўлди. Мусобақага тайёргарлик доирасида Париж ва Кёльндаги йиғин катта фойда берди. Йиғинда асосан рўбарў келиши мумкин бўлган ҳар бир рақибларимиз устида ишладик. Илиадис бизга шартли рақиб бўлиб, худди улардек курашди. Хатоларимиз устида ишладик. Шундай машғулотларнинг самарасини кўрдик мана. Умуман олганда бу мураббий терма жамоага янги руҳ олиб кирди. Биз ҳам у каби афсонавий дзюдочи бўлишни истаймиз ва шу мотивация бизга янада куч беряпти. Ғалабадан кейин ўзимга бўлган ишонч янада ортди. Ундаги қувонч ва завқни сўз билан ифодалаб бўлмайди”, – дея Катта дубулға турнири ҳақида фикр билдирди спортчимиз.

Ўз навбатида биз ҳам спортчимизнинг олдинда турган йирик мусобақаларда мана шундай муваффақиятли иштироки бардавом бўлишини тилаб қоламиз.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 17:44, 26.02.2020. Ўқилди: 3176 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду ўзининг профессионал фаолияти давомида тўққиз марта қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Сурхон Чинеду Стефан 4
3 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик