Бугун 31 май, 2026 йил, якшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

"Барселона" ва Дани Ольмо: Ваъда устидан чиқиладиган вақт келди

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Шартномалар
Рукн: Янгиликлар
A A A

"Барселона" раҳбарияти ярим ҳимоячи Дани Ольмо билан тузилган битим шартларини қайта кўриб чиқишга тайёрланмоқда. Унга кўра, жорий ёзги трансферлар ойнасида футболчининг маоши сезиларли даражада оширилади. Бу орқали Каталония клуби раҳбарияти ўз вақтида ўйинчи олдида олган мажбуриятини бажаради.

Клуб мутасаддилари Ольмонинг 2024 йил ёзида жамоага келиб қўшилиш жараёнида кўрсатган жонбозлигини юксак қадрлайди. Ўшанда испаниялик футболчи бошқа жамоалардан тушган анча манфаатли молиявий таклифларни рад этганди. У "кўк-анорранглилар"даги молиявий фэйр-плей чекловлари ва рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ муаммоларни юмшатиш мақсадида маоши камайтирилишига ҳам кўнган эди.

Шу сабабли, томонлар ҳамкорликнинг дастлабки босқичидаёқ шартноманинг учинчи йилидан бошлаб маош миқдорини кўтариш борасида келишувга эришган. Бу чора дастлабки икки мавсум давомида юзага келган моддий йўқотишлар учун ўзига хос қоплама (компенсация) вазифасини ўтайди.

Ҳозирги вақтда Ольмо бор эътиборини фақат "Барселона"даги фаолиятига қаратган ва клуб билан 2030 йилга қадар мўлжалланган шартномани охиригача етказишни мақсад қилган. Таъкидлаш жоизки, 2025 йил январида рўйхатдан ўтиш масаласида чалкашликлар пайтида у жамоани эркин агент сифатида тарк этиши, бунинг эвазига бошқа клубдан катта миқдорда бонус ва юқори маош олиши мумкин эди. Бироқ Дани Жоан Лапорта ҳамда Декунинг сўзларига ишониб, Каталонияда қолишга қарор қилди.

Қайд этиш жоизки, ярим ҳимоячи Саудия Арабистонидан бўлган ўта йирик молиявий чорловга рад жавобини берган. Шунингдек, Лондоннинг "Арсенал" каби топ-клублари қизиқиши ҳақидаги хабарларни ҳам инобатга олмаган.

Футболчининг ўзи "Барселона"ни ўз карьераси учун энг маъқул маскан деб билади. У ўзи улғайган ва болалигидан орзу қилган жамоада тўп тепмоқда, оиласи ҳамда яқинлари даврасида яшамоқда. Энг муҳими, у Ханси Флик бошчилигидаги лойиҳага тўлиқ ишонади.

Киритилди: 10:42, 31.05.2026. Ўқилди: 2867 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Пелé 1958 йилги мундиалда атиги 17 ёшида Жаҳон чемпиони бўлган ва финалда гол ҳам урган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик