Бугун 28 сентябрь, 2026 йил, душанба.

Аичи-Нагоя-2026

№ Давлат Жами
1 Хитой 128 52 45 225
2 Япония 40 67 61 168
3 Жанубий Корея 21 26 43 90
4 Ўзбекистон 12 17 12 41
5 Қозоғистон 9 13 23 45
6 Таиланд 9 7 12 28
7 Эрон 8 15 9 32
8 Баҳрайн 8 2 3 13
9 КХДР 7 5 5 17
10 Малайзия 6 3 9 18

Турнир жадвали

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 22 51
2 Пахтакор 22 49
3 Навбаҳор 22 44
4 ОКМК 22 35
5 Локомотив 22 35
6 Бухоро 22 34
7 Насаф 22 34
8 Андижон 22 30
9 Динамо 22 30
10 Қизилқум 22 29
11 Сўғдиёна 22 28
12 Сурхон 22 26
13 Бунёдкор 22 22
14 Хоразм 22 21
15 Қўқон-1912 22 20
16 Машъал 22 4

Ўтган ўйинлар. 22-тур

22-тур Навбаҳор 3-2 Динамо
22-тур Машъал 1-2 Пахтакор
22-тур Бунёдкор 2-1 Бухоро
22-тур Андижон 1-4 Насаф
22-тур Сурхон 1-0 Қўқон-1912
22-тур Сўғдиёна 1-2 ОКМК
22-тур Локомотив 0-1 Нефтчи
22-тур Хоразм 1-3 Қизилқум

Сўровнома

  • Жозе Моуриньонинг "Реал"га қайтиши муваффақиятли бўладими?

  • Натижалар | Жами овоз: 1860 та.
  • Сўровномалар архиви
  • Сизнингча, 2026-йил ёзида амалга оширилган энг ажойиб трансфер қайси?

  • Натижалар | Жами овоз: 2113 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 28.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 28.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 28.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 28.09.2026

      06:00 Велоспорт. Монреаль. Мужчины.
      08:00 Маунтинбайк. Мужчины. Скоростной спуск. Вистлер. Кубок мира.
      09:30 Снукер. British Open. Финал.
      11:00 LIVE Снукер. Первый раунд. Прямая трансляция.
      14:00 Теннис. Лондон.
      15:30 Снукер. Первый раунд.
      16:30 LIVE Снукер. Второй раунд. Прямая трансляция.
      19:30 Маунтинбайк. Мужчины. Скоростной спуск. Вистлер. Кубок мира.
      20:30 Велоспорт. Монреаль. Мужчины.
      21:00 Конный спорт. Конкур. Вена. Global Champions Tour.
      23:00 Снукер. Второй раунд.
      00:00 Трейлраннинг.
      01:00 Велоспорт. Тур Хорватии. Шестой этап. Мужчины.
      02:00 Маунтинбайк. Мужчины. Скоростной спуск. Вистлер. Кубок мира.
      03:00 Велоспорт. Монреаль. Женщины.
      04:30 Снукер. Второй раунд.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Пахтакор» - «Навбаҳор». Бобур Акмаловнинг таассуротлари

Баҳо:
+ | -1
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Ўйинлар
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Пичоқ, болта, арра ёки қилич бўлиши керак бўлган темир бўлагининг тақдири шу - болғадан ҳам, сандондан ҳам зарб ейди. Шарҳловчини шу темирга ўхшатаман - бир жамоа ютқазса, мухлисларидан танқид, дакки ва ҳатто ҳақоратларни қабул қилади. Буниси ютқазса, бунисининг мухлисларидан. Лекин ҳар қандай ҳолатда ҳам ўз услуби ва ўзи тўғри деб билган йўлдан оғишмай шу ишда давом этиш — матонат.

Шарҳловчи "медийный персона". У бу йўлга кираётганда нималарга дуч келиши мумкинлигини оз бўлсада билади, тушунади. Кириб бўлгач, ҳис қилади.
*
"Навбаҳор" зўр ўйнади. Номдор рақибидан умуман чўчимади. Ўйиннинг дастлабки декадаси наманганликлар устунлиги остида ўтди. "Пахтакор" "Навбаҳор"дан шундай қаршиликни кутгандир, аммо бундай ўйинга ва қаршиликнинг бу даражасига амалда тайёр эмас экан. Тўғри, кейинчалик илк таймнинг ярмидан бошлаб ўзига келди ва ўйинда устунликка эриша бошлади. Бироқ яшин тезлигидаги қарши ҳужумларнинг бирида гол ўтказиб юборди. Таймни мағлуб ҳолда тарк этди.

Умуман, ҳар икки тайм учун, ўйин учун жамоаларга ташаккур айтиш лозим. Қийин ўйин ўтказишди.
*
Ҳакам барча карточкаларни ҳақли берди, деб ҳисоблайман. Барча кўрсатилган карточкаларда ўша карточкаларга лойиқ фоллар содир этилди. "Навбаҳор" футболчиси Исоқжонов бор айбни ўз зиммасига олиши керак. Рақибга қарши бир хил қўполлик ишлатди, ҳар икки қоида бузилиши бир хил - иккаласи сариққа лойиқ. Гап йўқ. Кримец ишлатган қўполликлар ҳам худди шундай. Иккала футболчи ўйиндан ҳақли тарзда четлатилди. Танташевга бу борада шахсан ўзимнинг эътирозим йўқ.
*
Ҳакамга эътирозим бошқа жиҳатга: бу ўйинга уни ким тайинлади? Равшан Эрматовми ё бошқа? Ўйинни ўқиш, ўйин ичида бўлиш, футболчилар ва муҳитни ҳис қилиш борасида ҳакамга лекция ўқишдан йироқман, унинг ўзи яхшироқ билса керак. Лекин билган нарсасини амалда қўллай олмади — ўйин тизгинини қўлдан чиқарди, ўйин кайфиятини тушунмади. Оқибатда даҳанаки жанглар, провокациялар ва симуляциялар кўпайди. Айрим футболчилар фол бўлмаган жойда ҳам бор овози билан бақириб, ўлаётгандек думалаб, "публика"га ўйнаши тобора авж олди. Ҳаддидан ошган тўптепарлар билан қаттиққўл туриб гаплаша олмади, юмшоқлик ва уқувсизлик қилди ҳақам, оқибатда футбол кам, кураш ва тўполон кўп бўлган ўйин гувоҳи бўлдик.
*
Ўйинга тайинлов бўлганидаёқ хурсанд бўлдим.
Марказий ўйин.
Катта афиша.
Мавсумнинг илк ўйини.
Барчанинг эътибори.
Катта босим.
Наманганлик мухлислар. Ҳаммасини билган ҳолда, онгли равишда бу тайинловдан хурсанд бўлдим. Чунки шундай ўйинларда тобланади шарҳловчи. Ҳа, унинг ишидан мағлуб томон рози бўлмайди, албатта. Наманганлик мухлислар ўтган йилги шарҳимдан қанчалар хурсанд бўлган бўлишса, бунисидан шунчалик хафа бўлгандирлар балки. Гап менда ё анави бошқа шарҳловчида эмас, футболда, футболчиларда, натижада бўлади бундай пайтларда. Начора, била туриб бош суққанмиз бу арининг уясига. Чидаймиз!
*
Стадиондан кузатганларга тасанно. Иккала жамоа мухлисларига ҳам. Намангандан келган чамаси 5 минг мухлис супермуҳит яратдилар. Вувузелани қайлардан топиб келдинглар-э?:)

"Пахтакор" мухлислари ҳам басма бас мухлислик қилишди. Ўзидан зўрроғи келса унинг даражасига етишга ҳаракат қилади-ку одам, шунақа бўлди.

"Навбаҳор" ўз мухлисларидан рози бўлиши лозим! Доим айтамиз — бу мухлислар кўпроғига лойиқ. "Навбаҳор" бу йил ўтган мавсумдагидан кўпроғини кўрсатиши керак!

Наманганлик мухлислар уйларига омонликда етиб олишларига тилакдошман. Ўтган йилги мудҳиш ҳодиса ёдимизда. Эҳтиёт бўлинглар. Оқ йўл!

"Пахтакор" мухлислари, сизларга табрик!
*
Бу бошланиши. Бутун мавсум олдинда. Шу шашти сўнмасин жамоаларнинг. Ёзнинг иссиғида ланжланиб, кузда яна эски тоз, эски ҳаммом бўлиб, ўйинлар сотишга ўтиб кетишмаса, чемпионат яхши ўтади.
***
Ўзимга ва ҳамкасбларимга ҳам омад!
Дарвоқе, ҳамкасбларим бахтли одамлар. Чунки улар ижтимоий тармоқларда мухлислар билан мулоқотда бўлишмайди. Улар Твиттер, Фейсбук, Инстаграм, Телеграмда фаол эмаслар. Шунинг учун мухлислар уларга таъна тошларини ёғдиришмайди, ёғдиришган тақдирда ҳам улар буларни эшитишмайди. Мен эса, афсуски, "медийная персона". Эшитамиз.

Соғ бўлинг!

Бобур Акмалов.

Манба: https://t.me/boburachannel
Киритилди: 22:38, 27.02.2020. Ўқилди: 4510 марта. Фикрлар: 24 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, ЖЧларининг олтитасида мезбон давлат ғалаба қозонган

Тўпурарлар жадвали

№ Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 14
2 Нефтчи Стипе Перица 12
3 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 11
4 Насаф Бобур Абдухолиқов 9
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 Бухоро Шерзод Эсанов 9
7 Навбаҳор Ҳусайн Норчаев 8
8 Пахтакор Чинеду Стефан 8
9 Пахтакор Достон Ҳамдамов 8
10 Нефтчи Алишер Одилов 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик