Жозе Моуриньо: «Тоттенхэм»да албатта соврин қўлга киритишимга ишонаман»
«Тоттенхэм» бош мураббийи Жозе Моуриньо Европа чемпионлар лигаси нимчорак финал босқичидан ўрин олган «РБ Лейпциг»га қарши ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Сиз мендан Кейн ва Сонсиз қандай гол уришимизни сўраяпсизми? Гол уришнинг кўп йўллари бор. Ҳаттоки «Лейпциг» ўйинчиси ўз дарвозасига тўп киритиши мумкин.
«Тоттенхэм»да албатта соврин қўлга киритишимга ишонаман. Мен ўзим ишлаган ҳар бир жамоада соврин ютганман ва бу ишни «Тоттенхэм»да ҳам амалга оширишга ишонаман.
Мен "жарима майдони акулалари" деб атайдиганлар бизга етишмаяпти. Қон ҳидини ҳис қилган футболчи тўпни дарвозага тўрига жойлайди. Шунинг учун биз тўпни назорат қилаётганимизда ҳам кўп гол уришимиз қийин бўлмоқда. Ҳимояда эса босимни ҳис қиляпмиз. Ҳар сафар хатога йўл қўйганимизда, бунинг учун бизни жазолашади, деган фикр ўтади», – деди Моуриньо.
Эслатиб ўтамиз, Лондонда бўлиб ўтган «Тоттенхэм» ва «РБ Лейпциг» ўртасидаги дастлабки ўйинда германияликлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишган эди.
Манба: sports.ru
Киритилди: 07:49, 10.03.2020. Ўқилди: 2816 марта. Фикрлар: 0 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар