Бугун 27 декабрь, 2025 йил, шанба.

      • 27.12.2025 01:00
      • Ман. Юнайтед
      • 1:0
      • Ньюкасл
      • 27.12.2025 17:30
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 27.12.2025 20:00
      • Арсенал
      • -:-
      • Брайтон
      • 27.12.2025 20:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Борнмут
      • 27.12.2025 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Эвертон
      • 27.12.2025 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 27.12.2025 20:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Фулхэм
      • 27.12.2025 22:30
      • Челси
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 28.12.2025 19:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Лидс
      • 28.12.2025 21:30
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Тоттенхэм
  • «A» Серия
      • 27.12.2025 16:30
      • Парма
      • -:-
      • Фиорентина
      • 27.12.2025 19:00
      • Лечче
      • -:-
      • Комо
      • 27.12.2025 19:00
      • Торино
      • -:-
      • Кальяри
      • 27.12.2025 22:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Лацио
      • 28.12.2025 00:45
      • Пиза
      • -:-
      • Ювентус
      • 28.12.2025 16:30
      • Милан
      • -:-
      • Верона
      • 28.12.2025 19:00
      • Кремонезе
      • -:-
      • Наполи
      • 28.12.2025 22:00
      • Болонья
      • -:-
      • Сассуоло

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 18 46
2 Реал Мадрид 18 42
3 Атлетико 18 37
4 Вильярреал 16 35
5 Эспаньол 17 33
6 Бетис 17 28
7 Сельта 17 23
8 Атлетик Бильбао 18 23
9 Эльче 17 22
10 Севилья 17 20
11 Хетафе 17 20
12 Осасуна 17 18
13 Мальорка 17 18
14 Алавес 17 18
15 Райо Вальекано 17 18
16 Реал Сосьедад 17 17
17 Валенсия 17 16
18 Жирона 17 15
19 Реал Овьедо 17 11
20 Леванте 16 10

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Барселона 3-1 Атлетико
19-тур Атлетик Бильбао 0-3 Реал Мадрид

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

14/12 22:30 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Хайрулла Ҳамидов мақоласи: «Тажриба. Сабоқ»

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Машҳурлар / Мозий юлдузлари
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Ёшлик даврларимизга қайтадиган бўлсак, ҳар бир футболчи катта сиймо бўлиб кўринаверади. Хотираларимиз уларни салобатли кўрсатади. Бироқ, шундай шахслар борки, уларнинг даражаси чиндан ҳам юқори бўлган. Улар чиндан-да ўз даврларининг ҳам, кейингиларнинг ҳам ҳавас қилгули босқичига чиқиб улгуришган.

Бугун шундай дарвозабонлардан бири ҳақида гаплашамиз. 1962 йилнинг 12 март куни ГФРнинг Киль шаҳрида туғилган Андреас Кёпке! Германия терма жамоаси таркибида 1990 йилги жаҳон чемпиони, 1996 йилги Европа чемпиони. Германия футболининг гуллаган даврларига тўғри келган ва ана шу чўққида туришнинг сабабчиларидан бири эди у.

Тўғри, 90-йилги мундиалда ҳам, тўрт йил кейинги жаҳон чемпионатида ҳам Кепке Бодо Иллгнернинг захираси эди. Шу боис, унинг энг порлоқ даври деб Англия майдонларида ўтган 96-йилги Еврони эътироф этадилар. Кепке ўша мусобақада нафақат асосий посбон бўлган, балки терма жамоасининг том маънодаги лидери эди. Гуруҳнинг охирги турида Жанфранко Дзоланинг даҳшатли пенальтисини қайтарган, яримфиналда турнир мезбони инглизлар вакили Гарет Саутгейтнинг ўн бир метрдан йўллаган тўпига тўсқинлик қилган Кепке ўша йили дарвозабонларга неки соврин топширилса, ҳаммасини йиғиб олган.

Германия дарвозабонлар мактаби зўр. Ўзи умуман уларда ҳар бир соҳага жиддий эътибор қаратадилар. Мураббийлар ҳам ҳуда-беҳудага ишдан кетавермайди, катта даврни ўтказиб, ўрнига муносибини ташлаб кетади. Дарвозабонлари ҳам. Иллгнердан эстафета таёқчасини олган Кепке ўтган асрнинг охирги мундиалида Хорватияга бой берилган ўйиндан сўнг терма жамоадан кетган. Аммо ўрнига кимни ташлаб кетган, биласизми? Оливер Канни. Янада истеъдодли ва узоқ йиллар терма жамоа халоскори бўладиган ноёб истеъдод соҳибини.

Немисларнинг аксар дарвозабонлари пенальтини бартараф этиш учун Кепкенинг тажрибасидан фойдаланишади. Йенс Леманн ўз интервьюсида 2006 йили Аргентина термасининг пенальтисини қайтаришида Кепкедан маслаҳат сўраганини ҳам айтиб ўтган. Ҳозирда 48 ёшли мутахассис терма жамоа жамоада дарвозабонлар мураббийи. 2017 йили шартнома Евро-2020гача чўзилган.

Энди энг муҳимига тўхталиб ўтаман. Олдинги футбол билан бугунгиси ўртасидаги фарқни Кепке фаолиятидан ҳам билиб олса бўлади. Мана шунча натижаларни қайд этган дарвозабон қайси клубда фаолият олиб борган, деган савол берилса, беихтиёр катта клубларни айтади. Чунки терма жамоага олиб бориладиган йўллар топ-клублар орқали. Андреас “Герта”, Ньюрнберг”, “Айнтрахт” ва “Олимпик Марсель” клубларида ўйнаган. На “Бавария”, на “Боруссия ва на чет элнинг номдор клублари. Ўртамиёна клублардаги фаолияти билан-да буюк бўлиб қолиш санъати саксон ва тўқсонинчи йиллар футболида кўпроқ намоён бўлади. Ҳозир эса, сал яхшироқ ўйнаса, “Бавария” захирасида чириб кетишга ҳам рози ҳолда йўл олаётган истеъдодли дарвозабонларни кўрамиз. Улар ҳақида Кёпке шундай дейди: “Албатта, кучли жамоаларда ўйнагиси келади ҳаммани. Лекин захирада ўтириш шарти билан йўл олаётган ёшларни тушуниш қийин. Ундан кўра мактаб жамоасида тажрибани орттир! Ахир, дарвозабонлик умри жуда қисқа, футболчилардан ҳам қисқа, футболчи бир ўйинда тўпга қанча тегинади, сен эса, бир-икки вазиятнинг тақдиридасан”.

Ёш дарвозабонлар шу туйғуларни Кепкедан ўрганишлари керак. Гап бир жамоага садоқат ҳақида кетмаяпти, балки амалиёт ҳақида, тажриба ҳақида. Кепке фикрининг охирида айтганидек, “кучсиз жамоаларгина яхши дарвозабоннинг асл қобилиятини кўпроқ очиб беради”.

Ёш авлодга хитоб: Тўқсонинчи йиллар футболини жудаа-а-а оқ-қора тасвирда деб ўйлаб юборманг. Мана, Андреас Кёпке ижросидаги ажойиб ҳаракатлар ва сейвларни кузатиб, у пайтлардаги футбол ҳам томошабоп бўлганига амин бўлинг!

Манба: https://t.me/x_hamidov
Киритилди: 07:07, 12.03.2020. Ўқилди: 7215 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Порту” клуби сўнгги 9 йилда жами 188 миллион еврога футболчилар сотиб олиб, 550 миллион еврога уларни пуллаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 18
2 Барселона Ферран Торрес 11
3 Мальорка Ведат Мурики 9
4 Барселона Роберт Левандовски 8
5 Барселона Рафинья 7
6 Бетис Кучо Эрнандес 7
7 Атлетико Хулиан Альварес 7
8 Барселона Ламин Ямаль 7
9 Валенсия Уго Дуро 6
10 Эльче Рафа Мир 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.