Тер Штеген карантиндаги ҳаёти ҳақида фикр билдирди
«Барселона» дарвозабони Марк-Андре тер Штеген Европада коронавирус тарқалиши билан юзага келган карантин жараёни ҳақида ўз фикрини билдирди.
– Одатда дарвозабонлар бошқалардан алоҳида машғулот ўтказади. Шунга қарамай, бу жараён менга ғалати туюлмоқда.
– Уйда шуғулланаётган футболчи. Буни қандай тасаввур қилиш мумкин?
– Спортчи сифатида жисмоний ҳолатимиз устида ишлашда давом этишимиз керак. Кун давомида энг яхши натижага эришиш мақсадида ишлаяпман.
– Клуб сиз машғулот дастурини тақдим қилганми?
– Ҳа. Дастуримизга доимий равишда ўзгаришлар киритиб борилади. Кейин эса қандай шуғулланганимизни текширишади. Нимадан бошлаб, нима билан тугатиш кераклигини клуб айтади.
– Карантиндаги ҳаёт қандай?
– Хотиним, ўғлим ва мен — уч киши уйда ўтирибмиз.
Манба: sports.ru
Киритилди: 08:08, 21.03.2020. Ўқилди: 2664 марта. Фикрлар: 0 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар