Бугун 19 май, 2026 йил, сешанба.

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [12715]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [6495]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [5202]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [4566]

Ямал Левандовскининг “Барселона” билан хайрлашувига биргина сўз билан муносабат билдирди [4195]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3428]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2558]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [2012]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [1903]

«Барселона» «Шахтёр» ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда [1870]

«Бавария» дарвозабон Нюбелни сотади ёки ижарага беради [0]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [0]

Самир Насри ёшлигида сохта исм билан ўйнаганини тан олди [0]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [0]

Жейми Каррагер Муҳаммад Салоҳни танқид қилиб, уни Криштиану Роналдуга қиёслади [0]

Расман. Неймар Жаҳон чемпионатига боради [0]

Sofascore талқинига кўра Франция чемпионатининг рамзий терма жамоаси эълон қилинди [0]

Даниэль Карвахаль 24 йилдан сўнг «Реал»ни тарк этишига муносабат билдирди [0]

АПЛ. «Арсенал» «Бёрнли»ни мағлуб этиб, «Манчестер Сити» билан орадаги фарқни оширди (видеошарҳ) [0]

Анвар Ғофуров: «Пахтакор» айрим вазиятларда биздан яхшироқ ҳаракат қилди, аммо биз натижа учун майдонга тушгандик» [0]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 37 94
2 Реал Мадрид 37 83
3 Вильярреал 37 69
4 Атлетико 37 69
5 Бетис 37 57
6 Сельта 37 51
7 Хетафе 37 48
8 Райо Вальекано 37 47
9 Валенсия 37 46
10 Реал Сосьедад 37 45
11 Эспаньол 37 45
12 Атлетик Бильбао 37 45
13 Алавес 37 43
14 Севилья 37 43
15 Осасуна 37 42
16 Эльче 37 42
17 Леванте 37 42
18 Жирона 37 40
19 Мальорка 37 39
20 Реал Овьедо 37 29

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Райо Вальекано 2-0 Вильярреал
37-тур Атлетико 1-0 Жирона
37-тур Осасуна 1-2 Эспаньол
37-тур Атлетик Бильбао 1-1 Сельта
37-тур Эльче 1-0 Хетафе
37-тур Леванте 2-0 Мальорка
37-тур Реал Сосьедад 3-4 Валенсия
37-тур Севилья 0-1 Реал Мадрид
37-тур Реал Овьедо 0-1 Алавес
37-тур Барселона 3-1 Бетис

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 00:00 Бетис - Леванте
24/05 00:00 Сельта - Севилья
24/05 00:00 Алавес - Райо Вальекано
24/05 00:00 Валенсия - Барселона
24/05 00:00 Реал Мадрид - Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Мальорка - Реал Овьедо
24/05 00:00 Хетафе - Осасуна
24/05 00:00 Жирона - Эльче
24/05 00:00 Эспаньол - Реал Сосьедад
25/05 00:00 Вильярреал - Атлетико

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Бэйл қаерга кетиши керак? Гарет учун тўртта танлов

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Stadion.uz “Реал Мадрид”га кераксиз фигурага айланган Гарет Бэйлнинг келажакдаги жамоаси ким бўлиши борасида фикр алмашади.

Англия премьер-лигаси

2013-йилда “Сантьяго Бернабеу”га кўчиб ўтган футболчи Примера, Испания Кубоги, Чемпионлар лигаси, Европа суперкубоги, клублар ўртасидаги ЖЧ ва бошқа мусобақаларда ғолиб чиқишга муваффақ бўлди. Фаолияти давомида катта мусобақаларда ҳаракат қилиб ўрганиб қолган футболчи қайта қуришни бошидан ўтказаётган Жозе Моуриньонинг “Тоттенҳэм”ига бориб қўшиладими?

Қаҳрамонимиз “Уайт Харт Лейн”да тўп сурган чоғлари 146та учрашувда 42та гол киритишни уддалаган ва жамоани чинакам суперюлдуз мақомида тарк этган эди. Эндиликда унинг жонажон клубига қайтиш борасидаги таҳминларга агенти – Жонатан Барнет қуйидагича изоҳ берди: “Ўйлашимча, у “Тоттенҳэм”га ўтмайди. Унинг шартномаси якунига етганида оила аъзолари билан ўтириб суҳбатлашиб оламиз. Тан олиш лозим, Гарет Мадридда бахтли. Боз устига, Бэйлни унча-бунча клуб молиявий томонидан қониқтира олмайди. Шунга қарамай, барчаси пулга тақилмаган. Унинг фарзандлари Мадридда катта бўлди. Шунга қарамай, агар Харри Кейн жамоани тарк этса, “Тоттенҳэм” Бэйлни жамоага таклиф қилиши мумкин. Агар “шпорлар” ўз сардори ва еткакчисини йўқотишсагина, Бэйлни таркибга қўшиб олиши мумкин.

Италия Асерияси

“РеалМадрид” учун келаси йилнинг январь ойида қийин кунлар бошланади. Сабаби, айнан ўша кундан Буюк Британия Европа иттифоқи аъзолигидан чиқиши кучга киради. Ана шунда Бэйл Европа иттифоқидан чиққан футболчилар қаторидан жой олади. Бу эса, унинг жамоадаги ўрнини янада заифлаштириши турган гап.

Брекситга қарамай уэльслик футболчиларни жамоага таклиф этаётганлар ҳам йўқ эмас. Мисол учун Аарон Ремзининг “Ювентус”га ўтгани кўрсатишимиз мумкин. Унинг “Ювентус” ўтиши борасида гап-сўзлар йўқ, бироқ барча юлдузларни ўз бағрига сиғдираётган “Интер” клубини ҳам алоҳида қайд этиб ўтиш жоиз. Бэйл Мадридда ўзининг 7-мавсумини ўтказаётганини инобатга олсак, унинг имкониятларини ҳам паст баҳолашга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. 249 та учрашувда 105 та гол киритган футболчи ҳозир ҳам катта наф келтиришга қодир. Айниқса, А серия жамоаси учун.

Ўз вақитда Бэйл “Сан-Сиро” стадионида “Интер”га қарши кўрсатган қаҳрамонлиги кўпчиликнинг ёдидан кўтарилмаган бўлса керак.

“ElCherenguito” нашри берган хабарларга қараганда, “Интер” уcтоpи Антонио Конте Бэйлнинг трансфери борасида клубнинг ижрочи директорлари Бепа Маротто ва Пьер Ауселио билан суҳбатлашган. Бугунги кунга келиб, Бэйл учун асосий даъвогар бўлган “Манчестер Юнайтед”нинг бор эътиборини Жейдон Санчога қаратганини инобатга олсак, “Интер” билан рақобат қиладиган жамоанинг ўзи йўқлигини дарров пайқайсиз.

MLS


Бэйл Мадридга бутун бошли оила аъзолари билан кўчиб боргани сабабли, унда испан тилини ўрганишга ҳожат бўлмади. Балки тил ўрганишни футболчининг ўзи истамагандир. Буниси бизга қоронғу. Агар у ёзда MLS жамоаларидан бирига ўтса, унда тил билан ҳеч қандай муаммо бўлмаслиги аниқ.

2019/20-йилги мавсумнинг катта қисмини жароҳати сабабли ўтказиб юборган футболчи MLSга ўтиши ҳақидаги миш-мишлар кўпайиб бормоқда. Барчаси ўз-ўзидан тушунарли. Кучсизроқ чемпионат. Катта маош ва катта эътибор. Янгидан янги реклама шартномалари ва бошқа кўплаб бонуслар Гаретни MLSда кутиб турибди.

Испаниянинг “ElDesmarique” нашри берган хабарларга ишонадиган бўлсак, январ ойидаёқ "Интер Майами" ва "Лос-Анжелес Гэлакси" жамоалари ҳужумчи билан жиддий қизиқиб қолган. Агар ФлорентиноПерес Бэйлнинг трансферига рози бўлса, MLS жамоаларидан камида 5 таси Бэйлни ўзига чорлаши аниқ.

Хитой Суперлигаси

Аввалроқ Зайниддин Зидан Бэйлнинг Хитойга кетишига рози бўлган, уэльслик ўйинчи ҳатто шахсий шартнома борасида ҳам келишувга эришган эди. Трансфернинг сўнгги босқичида Перес катта саҳнага чиққан ва барчаси барбод бўлганидан хабарингиз бор.

Ҳафтасида 350 минг фунт ва турли бонусларни бугунги кунда Бэйлга Хитой клубларидан бошқа жамоалар таклиф эта олмаслиги кундек равшан. Шунга қарамай, Бэйл учун бу ортга қадам эканлигини ҳам айтиб ўтиш жоиз. Ўз вақтида дунёнинг энг қиммат футболчиси саналган Бэйл Хитой чемпионатига ўтса, норасмий тарзда бутсаларини михга илди,деб ҳисоблайверинг!

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 10:38, 25.03.2020. Ўқилди: 11870 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, шу пайтгача 16та давлат ЖЧни ўзида қабул қилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 16
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик