Бугун 13 июнь, 2026 йил, шанба.

  • ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ
      • 12.06.2026 07:00
      • Жанубий Корея
      • 2:1
      • Чехия
      • 12.06.2026 23:59
      • Канада
      • 1:1
      • Босния-Герцеговина
      • 13.06.2026 06:00
      • АҚШ
      • 4:1
      • Парагвай
      • 13.06.2026 23:59
      • Қатар
      • -:-
      • Швейцария
      • 14.06.2026 03:00
      • Бразилия
      • -:-
      • Марокаш
      • 14.06.2026 06:00
      • Гаити
      • -:-
      • Шотландия
      • 14.06.2026 09:00
      • Австралия
      • -:-
      • Туркия
      • 14.06.2026 22:00
      • Германия
      • -:-
      • Кюрасао

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Мексика 1 3
2 Жанубий Корея 1 3
3 Чехия 1 0
4 ЖАР 1 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Босния-Герцеговина 1 1
2 Канада 1 1
3 Швейцария 0 0
4 Қатар 0 0

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бразилия 0 0
2 Гаити 0 0
3 Марокаш 0 0
4 Шотландия 0 0

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 АҚШ 1 3
2 Австралия 0 0
3 Туркия 0 0
4 Парагвай 1 0

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Германия 0 0
2 Кот-д'Ивуар 0 0
3 Кюрасао 0 0
4 Эквадор 0 0

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Нидерландия 0 0
2 Тунис 0 0
3 Швеция 0 0
4 Япония 0 0

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бельгия 0 0
2 Миср 0 0
3 Эрон 0 0
4 Янги Зeлaндия 0 0

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Испания 0 0
2 Кабо-Верде 0 0
3 Саудия Арабистони 0 0
4 Уругвай 0 0

I - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ироқ 0 0
2 Норвегия 0 0
3 Франция 0 0
4 Сенегал 0 0

J - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австрия 0 0
2 Аргентина 0 0
3 Жазоир 0 0
4 Иордания 0 0

K - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Колумбия 0 0
2 Конго ДР 0 0
3 Португалия 0 0
4 Ўзбекистон 0 0

L - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Англия 0 0
2 Гана 0 0
3 Панама 0 0
4 Хорватия 0 0

Ўтган ўйинлар. 1-тур

1-тур Мексика 2-0 ЖАР
1-тур Жанубий Корея 2-1 Чехия
1-тур Канада 1-1 Босния-Герцеговина
1-тур АҚШ 4-1 Парагвай

Навбатдаги ўйинлар. 1-тур

13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР
18/06 01:00 Англия - Хорватия
18/06 04:00 Гана - Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон - Колумбия

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Бекзод Абдураҳмоновнинг “Гарвард”даги фаолияти, ўз олдига қўйган режалари ҳақида суҳбат

Баҳо:
+ | -
СПОРТ
Рукн: Янгиликлар
A A A

Спортчиларимиз орасида ўз олдига катта мақсадларни қўйган эркин курашчимиз Бекзод Абдураҳмоновни алоҳида таъкидлаб ўтиш мумкин. Абдураҳмонов фаолияти давомида Олимпия ўйинларидан бошқа барча мусобақаларда шоҳсупага кўтарилган: жаҳон чемпионати, Осиё ўйинлари ҳамда чемпионати ва бошқалар. Курашчимиз Рио-2016 Олимпия ўйинларида ҳам шоҳсупага анча яқин келган, бироқ бронза медали учун кураш босқичида имкониятни бой бериб қўйган эди. Айни пайтда Абдураҳмонов Риодаги армонининг Токиода ушалиши йўлида меҳнат қилмоқда. Қуйидаги интервьюда курашчимиз ва унинг мураббийи Александр Недорезовнинг режалари ҳақида сўз боради:

– Регламент бўйича, айни пайтда Токио Олимпиадаси учун йўлланма берувчи мусобақада курашаётган бўлишингиз керак эди. Бироқ коронавирус сабаб бу жараён ортга сурилиб кетди. Бу Сиз кўзлаётган режага таъсир ўтказмайдими?

– Албатта, таъсир қилади. Нега десангиз, сал кам бир йилдан бери март ойининг охирига спорт формамизни яхшилаш учун тайёрланиб бораётган эдик. Нима ҳам қилар эдик, шароит шуни тақозо қилди ва келгуси тақвим эълон қилингач барчасини яна нолдан бошлаймиз. Ўзи ҳали спорт формамиз энг юқори даражасига чиқмаган эди 1 ой олдин АҚШдан келдим ва шунга қараб секин-аста тайёрланиб боришни мўлжал қилган эдик. Бу ҳам мақсад йўлидаги ўнқир-чўнқирлардан бири. Мусобақанинг бекор бўлганини анча аввал маълум қилишгани эса яхши бўлди. Энди мураббийим Александр Иванович билан келгуси турнирга тайёрланамиз.

– Спорт курашларида лицензия олиш мумкин бўлган мусобақа жаҳон чемпионати ҳисобланади. Нур-Султанда Сизга нима ҳалақит берган: қуръанинг ноқулай келганими ё тайёргарликнинг кўнгилдагидек бўлмаганими?
– Тўғриси, аниқ нарсани айта олмайман. Қуръа десам, баҳона бўлиб қолади. Лекин унда гап кўп. Нимагадир Қозоғистонда аксарият кучлилар бир томонга йиғилди ва улар орасига мен ҳам тушиб қолдим. Айтишади-ку, ҳакамларга имкон қолдирмаслик керак деб. Ўзимдан ҳам қаердадир қандайдир камчилик ўтгандирки, шундай бўлди.

– Александр Иванович, бу борада Сиз нима дейсиз?
– Мусобақада психологик ва тактик жиҳатдан қандайдир етишмовчилик бўлган деб ҳисоблайман. Ҳозир айнан шу томонлар устида иш олиб бормоқдамиз. Жаҳон чемпионатида Бекзод тушган гуруҳда Олимпиада чемпиони ҳам, жаҳон чемпиони ҳам, Осиё чемпиони ҳам ўрин олган эди. Бу рақиблар ким бўлишидан қатъий назар таъсир ўтказмаслиги керак. Жисмоний тайёргарлик зўр бўлгани билан психологик жиҳатдан етишмовчилик бўлса, мақсадга ета олмайсиз.

– Токио Олимпиадасига тайёргарлик жараёнида ҳар бир федерацияга психолог бириктирилган. Сизлар билан психолог ишлаяптими?

– Биласизми, агар спорт психологи спортчи бўлмаса, унинг атлетлар билан ишлашидан фойда йўқ. Бизда аввалдан ўзимизнинг психолог бор. Керак бўлган пайтлари унинг ёрдамига эҳтиёж сезамиз ва у ҳам бизга кўмаклашади.

– Келаётган Олимпиаданинг Осиёда ўтиши минтақамиз учун бўладиган квалификацион турнирда фойда берадими? Яъни, япон курашчилари ҳам ўзига яраша кучли.
– Эркин курашда ундай эмас. Қоидага кўра Олимпиада мезбони ҳам саралашда иштирок этади. Менинг вазнимда жаҳон чемпионатидан япониялик курашчи лицензия олди. Аслида у япониялик курашчи жаҳон етакчилари даражасида ҳам эмас. Бироқ ўшанда қандайдир омади келиб қолди. ЖЧда қитъамиздан қозоғистонлик ва япониялик курашчи йўлланма олди холос. Барибир Эрон, Қирғизистон, Корея ва 2 карра Олимпиада совриндори бўлган ҳиндистонлик курашчи қолиб кетди. Қисқа қилиб айтганда, мен қатнашадиган (-74 кг) вазн тоифасида Осиёда ҳали ҳеч нарса ҳал бўлмаган.

– Олимпиададан Олимпиадага баъзи спортчилар вазн ўзгартиради. Масалан, Риода Ихтиёр Наврўзов -65 кг вазнда курашган Франклин Гомес (Пуэрто-Рико) энди сизга рақиблик қилмоқда. Ижтимоий тармоқда Сизларни кузатиб борамиз ва у сизнинг яқин дўстингиз эканига гувоҳ бўлдик. Шундай пайтда Сизларнинг рақиб бўлишингиз қандай натижа беради?
– У билан АҚШда ҳатто битта уйда турамиз, бирга шуғулланамиз. Бизнинг рақиб бўлишимиз фақат зиёнга ишлайди. Жаҳон чемпионатининг биринчи даврасидаёқ қуръа иккаламизни рўбарў қилиб қўйди. Энди қаранг, ҳар куни бирга шуғулланадиган икки дўст қандай қилиб бир-бирининг йўлини тўсади? Қозоғистонда мен уни мағлуб этдим, лекин якунда иккаламизда ҳам натижа бўлмади. Бу спортчи учун жуда қийин. Яқинда Пан-Америка минтақаси учун ўтган лицензион турнирда Гомес Токиога йўлланма олди ва унинг учун хурсандман. Энди навбат менга.

– Энди АҚШдаги фаолиятингизга ҳам тўхталиб ўтсак. Рио-2016 арафаси “Гарвард” университетининг расмий сайти Олимпиада қатнашадиган спортчиларига омад тилаб махсус мақола тайёрлаган ва улар орасида Сиз ҳам бор эдингиз. Ҳозир ҳам ишлаяпсизми?
– Йўқ, ҳозир “Гарвард”дан кетганман. Ҳозир фақат акам ишлаяпти. “Гарвард”да жамоа билан ишлар эдим. Улар билан ҳар мусобақаларга боришингиз, университет курашчиларини турли турнирларга тайёрлашингиз керак бўларди. Натижада ўзингиз учун етарли вақт ажрата олмайсиз. Шу боис бошқа жойга кўчишга мажбур бўлдим. Ҳозир Пенсильвания штатида спорт курашлари бўйича АҚШ терма жамоасининг асосий вакиллари шуғулланадиган жойда машғулот олиб боряпман. У ердан Кайл Снайдер, Жордан Барроуз ва бошқа машҳур курашчилар етишиб чиққан. Улар ҳозир ҳам ўша базада Олимпиадага тайёрланишмоқда. Бундай даражадаги курашчилар билан машқ қилар экансиз, ўзингизга жуда кўп нарса тажриба оласиз.

– Сизнинг вазнингизда асосий рақиблардан бири, Лондон Олимпиадаси чемпиони Жордан Барроуз билан спаррингда кўп курашгансизлар. Аммо ҳозир Барроузнинг даври ўтмоқда, деган фикрга қандай қарайсиз?
– Ҳа, вақт барибир ўз таъсирини ўтказади. Илгари уни ушлаб бўлмасди. Шу қадар тез ҳаракатланар эдики, тутқич бермасди. Ҳозир ёши ўтиб, анча секинлашиб қолди. Баъзи мусобақаларда ютқазиб қўйиши унга қўшимча психологик босим беряпти. Менимча, Токиодан кейин катта спортдан кетса керак. Ўзи унинг кураши жуда ваҳимали эмас. Тезлиги эвазига қочади ва ортдан икки оёққа ҳужум қилиб балл ишлайди. Лекин шу усулни юқори даражада ижро қилади.

– Александр Иванович, Токио Олимпиадаси учун тўлиқ таркибда лицензия қўлга кирита оламизми? Бунинг учун мураббийларга қандай шароитлар керак?
– Албатта, қўлга кирита оламиз. Бунинг учун тўғри режа ишлаб чиқиб, у асосда тизимли ишлашимиз керак. Ана шунда кўзланган мақсадга етамиз. Ҳозирги шароитни курашчиларимиз учун жаннат десак ҳам бўлади. Бизнинг даврда бу даражада эътибор йўқ эди. Жамоа хорижий йиғинлар, замонавий метод ва керакли витаминизациялар билан таъминланган. Агар бизнинг даврда ҳам шундай шароит бўлганида, мен ким бўлиб кетар эдим-у! Албатта, бунинг учун ҳукуматимиз ва спортимиз раҳбариятига миннатдорчилик билдириб қоламан.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 21:55, 26.03.2020. Ўқилди: 2185 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Порту” клуби сўнгги 9 йилда жами 188 миллион еврога футболчилар сотиб олиб, 550 миллион еврога уларни пуллаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 АҚШ Фоларин Балоган 2
2 Мексика Хулиан Киньонес 1
3 Мексика Сантьяго Хименес 1
4 Босния-Герцеговина Йово Лукич 1
5 Чехия Ладислав Крейчи 1
6 Жанубий Корея Ҳванг Ин-Бом 1
7 Жанубий Корея Оҳ Ҳён-Гю 1
8 АҚШ Жованни Рейна 1
9 Парагвай Маурисио 1
10 Канада Кайл Ларин 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик