УЕФА видеоконференциясида қабул қилинган қарорлар маълум бўлди
УЕФА кеча 55 мамлакат аъзолари билан видеоконференция ўтказди. Унда поронавирус пандемияси пайтида мусобақалар тақдири муҳокама қилинди.
УЕФАнинг видеоконференциясида қуйидаги қарорлар қабул қилинди:
1. Миллий чемпионатларни охирига етказиш қўйиш энг асосий мақсад ҳисобланади.
2. УЕФА тасарруфидаги барча мусобақалар номаълум муддатга қолдирилди.
3. Европа чемпионлар лигаси ва Европа лигасининг қолган ўйинлари июль ва август ойларида ўтказилиши кутилмоқда.
4. Июнь ойига белгиланган терма жамоалар иштирокидаги барча учрашувлар бекор қилинди.
5. Европа чемпионати йўлланмаси учун плей-офф баҳслари сентябрь ойига кўчирилди.
6. Ёзга белгиланган ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги барча Европа чемпионатлари бекор қилинди.
7. Апрель ойи сўнгида ўтказилиши керак бўлган футзал бўйича Чемпионлар лигасининг тўртлар финали бошқа муддатга кўчирилди.
8. Европада кейинги мавсум сентябрь ёки октябрь ойида бошланиши мумкин.
Манба: isport.ua
Киритилди: 07:32, 02.04.2020. Ўқилди: 3597 марта. Фикрлар: 0 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар