Бугун 31 май, 2026 йил, якшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Жисмоний фаоллик коронавирусни енгишда самарали восита

Баҳо:
+ | -
СПОРТ
Рукн: Янгиликлар
A A A

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 1948 йил 7 апрелда ташкил этилган эди. Ташкилот йилнинг бу санасини Жаҳон саломатлик куни деб эълон қилган.

Бу йил Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти каратинда бўлган, касаллик аломатлари кузатилмаган кишилар учун коронавирус пандемияси пайтида жисмоний фаолликни сақлаб туриш юзасидан ўз тавсияларини эълон қилди.

Ушбу тавсияларда қуйидагилар қайд этилган:

Ҳафтасига камида 2,5 соат мўътадил жисмоний машқларни бажариш. Яъни ҳар куни 20 дақиқадан, ёки ҳафтасига тўрт марта 35 дақиқадан жисмоний машқларни бажариш. Шиддат билан машқ қилишни хуш кўрадиганлар учун ҳафтасига 75 дақиқа жисмоний фаоллик етарли бўлади.

Кўпроқ юриш. Турган жойда, хона узунлигида, ҳовлисида (ўз ҳовлиси бўлганлар учун), қаватлар ўртасидаги зинапояларда юриш ва ҳоказо. Ўрни келганда олиб борилган илмий тадқиқотлар ҳар куни ўрта суръатда юриш юрак-томир касалликларидан вафот этишни ўртача 20 фоизга камайтиришини кўрсатган.

Иложи борича кўпроқ тикка туриш. Ҳатто ишни ҳам турган ҳолда бажаришга ҳаракат қилиш ёки “ўтириб-туриб” ҳолатида ишлаш.

Шунингдек, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти жисмоний машқларини бажаришда Интернетнинг онлайн-майдончаларидан фойдаланишни тавсия этади. Жисмоний машқларини уй шароитида бажариш мумкин бўлган жуда кўп турлари мавжуд. Улардан қуйидагилар келтирилади:

– доиравий машқ. У 30 дақиқа давомида бажарилади ва мушакларнинг барча гуруҳларига мўлжалланган. Бу машқларнинг бир давраси навбат билан, қисқа муддат нафас ростлаган ҳолда 6-8 та машқдан иборат;

– юқори жадалликдаги машқлар. Уларнинг асосий хусусияти – юқори фаоллик вақти 1:2 нисбатда 5 дақиқадан 30 дақиқагача давом этади;

– Табата тизими (1996 йилда япониялик физиолог, фан доктори Изуми Табата томонидан ишлаб чиқилган). Ушбу тизим ҳар бири 20 сония фаоллик ва 10 сония нафас ростлаш орқали 4 дақиқага мўлжалланган машқлар даврасидир.

Жаҳон соғлиқни ташкилоти ана шундай жисмоний фаоллик коронавирус пандемияси билан курашда самарали восита бўлишини таъкидлаган.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 16:06, 09.04.2020. Ўқилди: 3159 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Профессионал футболчи бир ўйинда ўртача 10–13 км масофани босиб ўтади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик