Бугун 24 декабрь, 2025 йил, чоршанба.

IBA Абдумалик Ҳалоков иштирокидаги жангда юз берган “қулоқ тишлаш” эпизоди бўйича қарор қабул қилди [30]

Элит ОЧЛ. «Ал-Иттиҳод»га енгилган «Насаф» гуруҳдан чиқиш имкониятини йўқотди [22]

Тасдиқланди: Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2026 мезбонларига қарши ўртоқлик ўйини ўтказади [15]

Юлдузли таркиб: «Ал-Иттиҳод»нинг «Насаф»га қарши асосий таркиби эълон қилинди (фото) [14]

Романо "Барселона"нинг трансфер режалари ҳақида маълумот берди [13]

IBA президенти Шумков — Ҳалоков жанги бўйича чиқарилган қарор ҳақида: “Ҳаммаси адолатли бўлди” [12]

Рўзиқул Бердиев навбатдаги мағлубиятдан сўнг нималар деди? [9]

Ла Лига раҳбари «Реал»ни «Барселона» билан кескин муносабатлар фонида танқид қилди [7]

Элит ОЧЛ. 6-тур ўйинларидан сўнг турнир жадвалидаги ҳолат (фото) [7]

Осиё кубоги олдидан: Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Доҳага етиб борди (фото) [6]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 18 46
2 Реал Мадрид 18 42
3 Атлетико 18 37
4 Вильярреал 16 35
5 Эспаньол 17 33
6 Бетис 17 28
7 Сельта 17 23
8 Атлетик Бильбао 18 23
9 Эльче 17 22
10 Севилья 17 20
11 Хетафе 17 20
12 Осасуна 17 18
13 Мальорка 17 18
14 Алавес 17 18
15 Райо Вальекано 17 18
16 Реал Сосьедад 17 17
17 Валенсия 17 16
18 Жирона 17 15
19 Реал Овьедо 17 11
20 Леванте 16 10

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Барселона 3-1 Атлетико
19-тур Атлетик Бильбао 0-3 Реал Мадрид

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

14/12 22:30 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Мундиал юлдузлари

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Жаҳон чемпионати / Бразилия-2014
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Жаҳон чемпионатларининг футболда тутган ўрни беқиёс. Ушбу мусобақа ҳар 4 йилда футбол мухлисларига янги номларни кашф этиши билан ҳам ном қозонганидан хабарингиз бор. Stadion.uzайнан мундиаллардан сўнг, машҳурликка эришган футболчилар билан таништириб ўтади.

Рушту Ражбер

2002-йилда Япония ва Жанубий Кореяда бўлиб ўтган дунё биринчилигидаги Туркиянинг бронза медалларига эга чиққани кўпчиликнинг ёдидан кўтарилмаган. Барчанинг эътиборини тортган турклар дарвозасини қўриқлаган Рушту Ражбер қандайдир бир ойда ичида суперюлдузга айланиб олади. Ўша мусобақада деярли барча зарбаларни бартарф этгани билан ёдимизда қолган дарвозабон ҳақида алоҳида тўхталиб ўтишни лозим топдик.

Туркиялик посбон мундиалга қадар фақатгина Туркия чемпионатида тўп сурган ўртамиёна футболчилардан бири бўлган бўлсада, қитъамизда бўлиб ўтган футбол байрамидан сўнг супер юлдузга айланиб кетди. ЖЧдан сўнг, “Барселона” клубига ўтган қаҳрамонимиз айтарли ютуқларга эришмаган бўлсада, корононавирусни енгган киппер ҳали-хамон барча мухлисларнинг ёдидан кўтарилганича йўқ.

Кевин-Принс Боатенг

2010-йил ЖАРда бўлиб ўтган мундиал Боатенгнинг ҳаётини батамом ўзгартириб юборди десак, адашмаган бўламиз. Ҳужумда ва ҳимояда бирдек фаол ўйин кўрсатган тажавузкор ярим ҳимоячи футбол оламига дадил қадамлар билан кириб келди. Терма жамоа сафида қаҳрамонимиз мусобақанинг энг фойдали футболчиси деб топилибгина қолмай, кўплаб супер грандлар эътиборини ўзига қаратишга муваффақ бўлди. ЖЧдан сўнг, “Милан” жамоасига ўтган Боатенг бир неча мавсум юқори даражада футбол намойиш этган бўлсада, кейин футболдан зерикиб қолди шекили ўзини бўш қўйиб юборди…

Африка қитъасида бўлиб ўтган биринчи мундиалга қадар камтарин “Портсмунт” клубида энг кам маош олувчи футболчилар сирасига кирувчи Принс ЖЧдан сўнг, Италиядаги энг даромадли футболчига айланди.

Кейинчалик унинг фаолияти кўплаб клубларда (хатто “Барселона”да ҳам!) давом этган бўлсада, ўша ЖЧда кўрсатган ўйинларни қайта намойиш эта олмади.

Парк Жи Сун

2002-йилда бўлиб ўтган Жаҳон биринчилиги олдидан Парк жи Сун номини деярли ҳеч ким эшитмаган, хатто Жанубий Кореялик мухлислар ҳам у ҳақида айтарли маълумотга эга эмас эди. Гус Ҳиддинг бошчилигидаги Жанубий Кореянинг ярим финалга қадар етиб боришида катта рол ўйнаган Парк бир зумда дунёга танилиб кетди.

Дарҳақиқат, ўша мусобақадан бир йил ўтиб ПСВ жамоасида иш бошлаган Гус Паркни ўзи билан Голландияга супер юлдуз мақомида олиб келади ва ўйин амалиётини тақдим этади. Голландиядаги совринли мавсумлардан сўнг футболчи “Манчестер Юнайтед” клубига ўтиб кетди ва клублар даржасидаги деярли барча совринга эга чиқди. Футболчининг тақдирини ўзгартириб юборган мундиал чоғида 21 ёшдаги йигитча мусобақадаги омадли юришдан сўнг 10 йил давомида Осиё футболининг юзи сифатида қайд этилгани таҳсинга сазовор.

Месут Ўзил

ЖАРда бўлиб ўтган мундиалга қадар “Вердер” клуби футболчиси саналган Ўзил мундиал давомида барчани ҳайратда қолдиришдан чарчамади. Келиб чиқиш турк бўлган йигитча немис оав томонидан катта босимни осонлик билан енгиб ўтгани таҳсинга сазовор.

Месут ўша мусобақада энг кўп ҳафвли вазият яратган футболчи (18) сифатидагина эмас, Германия терма жамоасининг етакчиси сифатида оммага танилди.

Уейн Руни Германияга қарши учрашувдан сўнг Алекс Фергуссонга қўнғироқ қилиб Ўзилни тезроқ сотиб олишни маслаҳат берган бўлсада, футболчи учун курашда “Реал Мадрид” ғолиб чиқди ва германиялик футболчи “қандайдир” 18 миллион евро эвазига Мадридга кўчиб ўтди. Месут “қироллик клуби” сафида кўплаб совринларни қўлга киритибгина қолмай, бир неча йил давомида дунёнинг энг кучли плеймейкерлари номини ҳеч кимга бермади.

Кейлор Навас

Коста-Рикалик дарвозабон 2014-йилда бўлиб ўтган мундиалга қадар камтарано “Левенте” жамоаси дарвозасини қўриқлагани боис, уни машхур дарвозабон эди дейишдан йироқмиз.

Бразилияда бўлиб ўтган Мундиал Кейлорни халқ қаҳрамонига айлантирди десак, адашмаган бўламиз. Мусобақа давомида Навас 3 бор ўйининг энг яхши футболчиси деб топилганини алоҳида эътироф этиш лозим. Айнан унинг ишончли ўйинлари сабаб Коста-Рика ўз тарихида илк бор мусобақанинг чорак финалига қадар етиб боришга муваффақ бўлади. ЖЧдансўнг, “Леванте” клуби таклифларга кўмилиб қолган бўлсада, дарвозабон учун курашда “Реал Мадрид” ғолиб чиқди. Энг қизиғи шундаки, Навас “Реал Мадрид”нинг иккинчи дарвозабони бўлиши ва клуб тез орада Давид Де Хеани қўлга киритиши таҳмин қилинган эди.

Уёғига нималар бўлганидан хабарингиз бор. Навас ўзига ишонмаган барчанинг ишончини қозонибгина қолмай, “қаймоқранглилар” таркибида деярли барча мусобақада ғолиб чиқишни уддалади. Агарда Бразилиядаги ЖЧ бўлмаганида, қаҳрамонимиз ҳозирга қадар “Левенте” дарвозасини қўриқлаётган бўлармиди?! “Реал Мадрид” жамоаси билан катта марраларни забт этган дарвозабон эндиликда ПСЖ жамоасининг алмаштириб бўлмас аъзосига айланиб бўлди.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 00:48, 10.04.2020. Ўқилди: 5320 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Анхел ди Мариянинг умумий трансферларига барчадан энг кўп - жами 132.6 миллион фунт стерлинг сарфланган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 18
2 Барселона Ферран Торрес 11
3 Мальорка Ведат Мурики 9
4 Барселона Роберт Левандовски 8
5 Барселона Рафинья 7
6 Бетис Кучо Эрнандес 7
7 Атлетико Хулиан Альварес 7
8 Барселона Ламин Ямаль 7
9 Валенсия Уго Дуро 6
10 Эльче Рафа Мир 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.