Бугун 13 июль, 2025 йил, якшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 15 33
2 Нефтчи 15 30
3 Динамо 15 29
4 Бунёдкор 15 27
5 ОКМК 15 27
6 Пахтакор 15 26
7 Навбаҳор 15 26
8 Сурхон 15 18
9 Андижон 15 17
10 Қизилқум 15 17
11 Сўғдиёна 15 16
12 Машъал 15 15
13 Хоразм 15 14
14 Бухоро 15 13
15 Қўқон-1912 15 12
16 Шўртан 15 9

Ўтган ўйинлар. 15-тур

15-тур Шўртан 1-2 Қизилқум
15-тур Сўғдиёна 2-1 Қўқон-1912
15-тур Сурхон 0-0 Бухоро
15-тур Андижон 0-1 Бунёдкор
15-тур Машъал 0-1 ОКМК
15-тур Пахтакор 2-0 Навбаҳор
15-тур Динамо 2-2 Насаф
15-тур Нефтчи 2-0 Хоразм

Сўровнома

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Улар келаси мавсумда қайтади!

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Тайинловлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Stadion.uz бу мураббийларнинг келаси мавсумда яна катта футболга қайтишига шубҳа қилмайди. Улар футболсиз узоқ яшай олмаслигига ишониш қийин.

Эрнесто Вальверде

Майли, у “Барселона”нинг буюклигига буюклик қўша олмагандир, бироқ унинг икки бор Испания чемпионатида зафар қучганини ва бир бор кубокда зафар қучганини унутмаслик лозим! Вальверде ўз ишини чакки уддаламади, шунчаки у ташқи босимга дош бера олмади холос. Шунга қарамай, “Барселона” сингари катта клубда орттирилган тажриба исталган янги жамоада қўл келиши турган гап. Қаттиққўл мураббий Мессисиз жамоада ўзининг прагматик футболини йўлга қўйиши мумкин.

Эрнестога талаб айни дамда ҳам етарлича топилади. Қувонарлиси шундаки, у билан нафақат Испания, балки Европанинг бошқа клубларидан ҳам таклифлар келиб тушмоқда. Шу ўринда унутмаслик лозимки, қаҳрамонимиз ўз вақтида Грециянинг “Олимпиакос” жамоасида ҳам муваффақиятли иш олиб борган. “Marca” нашрининг маълум қилишича, “Барса” “чумоли”нинг истеъфога чиқарганидан афсусланаётган экан. “Барселона”дек клуб қадрлаётган мураббий жамоасиз қолиб кетишига ишониш қийин.

Унай Эмери

Эмерининг “Арсенал” тепасига келиши аввалига ажойиб ечимдек кўринган эди, бироқ якунда икки томон учун ҳам фалокатга айланиб кетди. Европа Лигаси финалидаги “Челси”дан қабул қилиб олинган мағлубиятдан сўнг, Эмери ва футболчилар ўртасидаги алоқаларга путур етгани рост. Шундай бўлсада, унинг ўз вақтида истеъфога чиққанини ҳам унутмаслик лозим. Унай ПСЖ, “Арсенал” сингари гранд клубларнинг собиқ мураббийи сифатида узоқ вақт ишсиз қолиб кетмаслиги аниқ. Британия нашрларининг маълум қилишича, қаҳрамонимизда Испания ва АПЛ клубларидан таклифлар мавжуд экан. “Валенсия”, “Севилья” сингари клублар билан яхши натижаларга эришган мураббий Ла Лигага қайтиши ҳақиқатга яқиндек туюлмоқда. Барчасини вақт кўрсатади.

Маурисо Почеттино

Ўтган мавсумдаги энг шов-шувли истеъфо сифатида қабул қилинган Почеттино борасида узоқ сўзлаш мумкин. Аргентиналик мураббий Чемпионлар лигаси финалида “Ливерпул”га бой берилган ўйиндан 5 ой ўтиб ўз лавозимидан озод этилган эди. Тан олиш лозим, ўша финалдан сўнг, Почеттино узоқ вақт ўзига кела олмади. У шу қадар тушкунликка тушиб қолдики, деярли ҳеч нарса уни қизиқтирмай қўйди. Оқибатда, “шпорлар”нинг натижалари ҳам хунуклашиб кетди. Почетино чинакам яратувчи мураббий. У клубга мослашгач, футболчиларини дунё даражасидаги ижрочиларга айлантириш қобилиятига эга. Катта эҳтимол билан қаҳрамонимиз гранд клублардан таклиф кутмоқда.

Массимилиано Аллегри

Бугунги рўйхатимиздаги энг совриндор ва таниқли мутахассислардан бири. Узоқ йиллар давомида А Серияда ўз номини ва ўйин услубини яратишга муваффақ бўлган мураббий “Ювентус” бошқарувини қўлига олгунига қадар катта йўлни босиб ўтганидан хабарингиз бор. “Зебра”лар билан ЕЧЛнинг иккита финалида ўйнаган мураббийни бошқа чемпионатда нималарга қодир эканлигини кўриш барча учун бирдек қизиқ бўлиши турган гап. Қаҳрамонимиз 1 йиллик таътилдан сўнг, янги лойиҳани ишга туширишга ишончимиз комил.

Маркус Силва

Силва “Эвертон”нинг янги авлодини ғолиблик сари етаклаши кўзда тутилган эди. Ёш ва ғалабага чанқоқ мураббий “ирислар”ни тўғри йўлга бошлашга бироз тажрибасизлик қилди. Оқибатда, клуб унинг ўрнига кўпни кўрган Карло Анчелоттини жамоага таклиф этди. Ўйлашимизча, АПЛ жамоаларидан бири Маркус учун иккинчи имкониятни тақдим этади. Шунчаки бироз сабр қилиш керак холос...

Леанарду Жардим

ПСЖ гегемонлигига оддий клуб билан қисқа фурсатга барҳам берган мураббийни бугунги рўйхатга қўшмасликнинг иложи йўқ. Чемпионлар лигасидаги ажойиб юришдан сўнг, Жардим жамоасини грандлар “хомталаш” қилиб ташлагач, португалиялик мутахассис барчасини қайта ишга туширишга улгурмай қолди. Анри ҳеч нарсани уддалай олмагач, уни “Монако” яна ортга қайтарди, бироқ яна омадсизлик. Ёш футболчилардан юлдузларни “ясаш” борасида беназир бўлган Жардимни Европанинг исталган ўртамиёна клуби ўз жамоасида кўришдан бахтли бўлиши турган гап.

Мануэл Пеллегрини

“Вест Хэм” чилилик мураббий қўлостида АПЛни яхши бошлади. Афсуски, кейин омадсиз ўйинлар серияси бошланиб кетди ва бу Пеллегринининг истеъфоси билан якунланди. 66 ёшни қоралаган мутахассис бугунги кунда ажойиб формада. “Манчестер Сити” билан Гвардиоладан узоқроққа борган мураббий ўзини жуда яхши ҳис этмоқда. Шундай экан, ундаги яна бир ажойиб юришни амалга ошириш имконини ҳеч ким тортиб олганича йўқ.

Я . У

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 00:13, 11.04.2020. Ўқилди: 8057 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол қироли Пеле профессионал фаолияти давомида 1200дан ортиқ гол урган бўлсада, уларнинг 757тасини расмий ўйинларда нишонлаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 11
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 9
3 Бунёдкор Луис Качорри 8
4 Насаф Ҳусайн Норчаев 8
5 Навбаҳор Аббос Ғуломов 7
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
7 Навбаҳор Руслан Жиянов 6
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 5
9 Нефтчи Зоран Марушич 5
10 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.